Ёмон гумон “Ҳикояларда акс этган 40 оят” рукни

Ёзнинг иссиқ кунларидан бири. Тоғ қўйнида жойлашган болалар оромгоҳи айни пайтда узоқ яқиндан келган мактаб ўқувчилари билан тўлиб тошган. Соя-салқин дарахтлар остида кимлардир гуруҳ-гуруҳ бўлиб волейбол, кимлардир теннис ўйнайди. Айримлар салқингина оромкурсида китоб ўқиш билан банд. Яна кимлар муздеккина ҳовузда балиқдек сузишни афзал билади. Хуллас бу ерда турли жойлардан келган болалар таътилларини мароқли ўтказмоқдалар.  Аммо оромгоҳ тартиб-қоидалари қатъий ва барчага баробар. Тушдан кейин соат 13:00 дан 15:00 гача тинчлик сақланиши лозим. Бу вақтлар оралиғида ҳамма дам олади. Шу куни дам олиш вақтида қизлар ётоқхонаси бирида шовқин кўтарилди. Тарбиячи кирганида қизлардан бири бор овози билан бақирарди: мана шу олган, шу олган мени тақинчоғимни. Кеча опаси кўришга келганди, сумкасига бир нарса солиб қўйди. Атрофга аланглаб кейин солди. Демак у мени тақинчоғим эканда. Тўғрисини айтавер сен олгансана. Ахир у ойимники эди. Беркитиб олиб келгандим. Дугоналаримга мақтанаман деб. Энди нима қиламан. Хонадаги барча қизлар жазазвага тушаётган бу қизни тинчлантиришга уринар. Бурчакдаги кароватда қимтинибгина ўтирган Наъима исмли ювошгина қиз юм-юм йиғларди. Хона ўртасида барча қизларнинг нарсалари бетартиб сочилиб ётарди. Тарбиячи бақираётган қизни қўлларидан тутиб хонасига олиб кетди. Уни курсига ўтқизиб сув ичирди. Сўнг мулойимлик билан гап бошлади. Исминг нима қизим деди у аввало босиқлик билан. Исмим Шодия ҳамма мени Шоди деб чақиришади. Наъима мени тилла тақинчоғимни ўғирлади. Онамникини олиб келгандим. Ҳали бирор марта тақмаган эдим. Тарбиячи бироз жиддий қиёфага кириб деди: – Қизим сен ахир уни тақинчоғингни олганини ўз кўзларинг билан кўрмадингку. Сен жудаям ёмон гуноҳ қилябсан. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Ҳужурот сурасининг 12-оятида шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ

“Эй мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир…

Сен ҳозир дугонангни ноҳақ айблаябсан деди тарбиячи яна таъкидлаб. Шодия барибир қалбида Наъимани айблаётган эди. Шу куни дам олиш соатлари мана шундай кўнгилсизликлар билан ўтди. Шодия энди Наъимага гапирмас уни ажратиб қўйган эди. Таътилнинг қолган кунлари Шодия ва Наъима учун шу дилхираликлар таъсирида қизиқ ўтмади. Барча ўқувчилар уйларига хурсанд бўлиб қайтдилар. Шодиянинг эса кўнглига қил сиғмас эди. Уйга келди. Уни оила аъзолари алоҳида тайёрглик билан кутиб олишди. Айниқса онаси бирам очилиб кетибдики, қизи келганига қувончдан ўзини қўярга жой топа олмасди. Шодия онасининг бўйнидаги тақинчоққа кўзи тушдию ҳайратдан бақириб юборай деди. Ахир бу ўзи билан яширинча оромгоҳга олиб кетган, Наъима ўғирлаган тақинчоқку… Онаси Шодиядаги ўзгаришни сезгандек: – Буни кетишингдан олдин сумкангдан олиб қолгандим. Ҳойнаҳой адашиб солиб олган бўлсанг керак деб ўйладим, деди. Наъиманинг ҳаёлида тарбиячининг ёмон гумон ҳақидаги гаплари айланар, гуноҳкор бўлиб қолганидан виждони қийналарди. У келаси йили оромгоҳда Наъимани топиб барчани олдида узр сўрашни дилига тугиб қўйди.

Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*