Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва уларнинг адади

«Асмо»- исмнинг жами (кўплик) шаклидир. «Ҳусно» эса энг гўзал исмлар деганидир деган маънога мос келади. Таркибий ҳолдаги маъноси – энг гўзал исмлар деганидир. Энг гўзал исмлар Аллоҳга хосдир. Чунки у бутун камолат соҳибидир. Унинг исмлари энг етук ва мутлақ камолатни ифода этган муқаддас сўзлардир.

Асмоул ҳуснани ўрганишни фойдалари – Аллоҳ таолони билиш, севиш, бандалигига камарбасталик, У севмайдиган ёмон одатларни ташлаш, хушнуд бўладиган пок ҳислатлар билан борлиғни гўзаллаштириш, шу тарзда розилигига этишишдир.

Аллоҳ таолони таниш Унинг исмлари ва сифатларини ўрганиш орқали бўлади. У Зотни севишга эса бутун камолот фақат Аллоҳда ва Аллоҳдан бўлишини билиш орқали эришилади. Руҳ комиликка ошиқдир. Бирор нарсанинг камолини ўргангани ҳамоно ўша эрга оқиб боради ва унда кўрган камолнинг қувватига кўра бир завқ туяди. Бутун камолотнинг ёлғиз Аллоҳда бўлишини қатъий билган руҳ бу билимдан сўнгсиз шундай завққа тўладики, ўзидан бу завқнинг йўқолишини асло истамайди.[1]

Аллоҳ таолонинг бандалигига боғланмоқ: Бу завқнинг унга эришиб, лаззатини тотиш шарафининг ҳеч йўқолмасдан давом этиши учун ягона йўл эса Аллоҳнинг буйруқларига маҳкам ёпиш, таъқиқланган нарсалардан иложи борича сақланишидир. Севган киши учун энг ката завқ севгилисини ўзидан мамнун этишга ҳаракат қилишдир. Бунга эришиш учун ҳамма нарсага керак бўлса ҳатто жонони фидо қилишга ҳам тайёр туради. Бундай кишининг энг қўрқадигани эса севгилисининг ғазабига учрашдир. Шунинг учун у севгилисининг назаридан тушурадиган аҳамиятсиз нарсалардан ҳам ўта қўрқиб, титраб туради.

Ҳаётнинг маъноси – Аллоҳ розилигига эришишдир.Барча ибодатлар, гўзал ҳулқ-атворлар одамни Аллоҳнинг ғазабига учратадиган тубанликлардир. Ҳулоса қилиб айтганда, Асмоул ҳуснани ўрганиш билан Аллоҳни танишга эришилади. Аллоҳни таниш У Зот муҳаббатнинг зироати (уруғидир). Бирор кўнгилга бу зироатдан тушса, ундан ниҳол униб чиқади. У кўнгилдан шавқ ва муҳаббат дарахти униб- ўсади, бу дарахтнинг мевалари одамлар қалбида, руҳида, қўлида, оёғида, кўзида, қулоғида, имсоннинг бутун моддий ва руҳий борлиғида зуҳур этади. Бу мевалар асосан Яратганга ҳурмат, яратилганларга марҳамат кўрсатиш, ёмон одатларини тарк этиш, гўзал одатларга эришиш, ҳақ йўлда фидокорлик қилиш каби самимий фазилатларни ўзида мужассамлаштиришдир.Аллоҳнинг розилиги, дунё ва охират саодати ҳам шу фазилатлар туфайли бўлади.

Эҳсо нима дегани?

Бу калимага уч хил маъно берилади: ҳурмат қилмоқ, ёд олмоқ, маъноларни ақл билан ангаламоқ. Бу тарзда эҳсо этиш (эҳсони бажариш) учун шу тўқсон тўққиз исмини ҳам ёдлаш, ҳам маъноларини ўрганиш ҳамда уларга хурмат кўрсатиш керак. Аксинча фақат тўтиқуш каби ёдлаш ва такрорлашнинг ўзи этарли эмас.Одам каби ақлли маҳлуққа ярашадигани ҳам шу.

Бу тўқсон тўққиз исмга «Эхсо исмлари» дейилади: Бу ерда тўқсон тўққиз соннинг айтилиши чеклаш, ҳисоблаш учун эмас. Яъни Аллоҳ таолонинг фақат тўқсон тўққиз исми бор, булардан бошқа исмлари йўқ, деган маънода эмас, балки фақат эҳсо исмларини билдириш учундир. Зеро, Қуръонда Аллоҳ таолонинг булардан бошқа исмлари ҳам келган. Аллоҳ неча-неча исмларини билдирган. Бундан ташқари , ҳеч бир маҳлуқига билдирмаган исмлари ҳам бор. Масалан айтиладики: «Фалончинин ҳайр қилиш учун тайёрлаган минг динори бор». Айтинг-чи, бу сўздан ўша одамнинг минг динордан бошқа пули ёқлигини англашиладими? Табиийки, йўқ. Юқорида айтилганлар ҳам шунга ўхшашдир[2].
Мухтадий Абу Шакур Солимий (раҳимахуллоҳ) айтади: «Аллоҳ таоло ўз исмлари билан чақирулувчи эканига ижмо қилганмиз, бунга далил

وَلِلَّهِ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَى فَادْعُوهُ بِهَا

«Аллоҳнинг чиройли исмлари бордир. Уни ўша (исм)лар билан атангиз!…»[3]

قُلِ ادْعُوا اللَّهَ أَوِ ادْعُوا الرَّحْمَنَ أَيًّا مَا تَدْعُوا فَلَهُ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَى

(Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «Аллоҳ, деб чорлангиз ёки Раҳмон деб чорлангиз. Қандай чорласангиз ҳам (жоиздир). Зеро, Унинг гўзал исмлари бордир»…»[4] оятларидир.
Аллоҳ таоло исмини айтиб зикр килинишига ижмо қилганмиз, бунга далил:

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ

«Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман…»[5]

وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ

«Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир…»[6] оятларидир.

Аллоҳ таоло ўз исмлари билан номланувчи эканида ихтилоф қилинди. Мўтазилийлар айтади: «Аллоҳ таоло уз исмлари билан номланиши жоиз эмас. Чунки исм ишора кдлиш учун, ишора қилиш эса жинсдошлар ўртасини ажратиш учундир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло жинсдан покдир. Шунинг учун исмга мухтож эмас. Шундай экан, Аллоҳ таолонинг исми унинг исми бўлмайди. Қачон бирон-бир исми бўлмаганидан кейин исм билан номланувчи хам бўлмайди»[7].

Аҳли сунна вал жамоа айтади: «Аллоҳ таоло уз исмлари билан номланувчидир, хщбуки, исмлар Аллоҳ таолонинг исмидир. Бунга далил Пайғамбардан (алайҳиссалом) нақл қилинган ривоят: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта исми бор. Кимки уларни санаса (ёдласа ва ўқиб юрса), жаннатга киради»[8]. Бу ҳадис тўқсон тўққизта исм ҳам Аллоҳ таолонинг исмлари эканига далолат килади. Сўнг исмнинг ишора қилиш учун эканлиги яратилган нарсаларга тааллуклидир. Гоҳида исм ишора қилиш учун эмас, балки ифода килиш учун бўлади. Ифода килиш учун қўлланадиган исмлар Аллоҳ таолонинг исмларидир.

Биз Аллоҳ таолонинг исмлари ифодалаш учун, ишора қилиш учун эмас, деб айтдик. Чунки Аллоҳ таолонинг барча исмлари битта маънога курадир. Чунки барча исмларида эсга олинадиган маъно битта исмини зикр килиш билан эсланади. Масалан, Аллоҳ десангиз, Раҳмон, Раҳим, Алим, Хаким ва бошка исмларининг маъноси Аллоҳ таоло исмини тилга олиш билан зикр килинган булади ва мавжуд булади. Бошқа исмлари хам, шунга ўхшайди. Аллоҳ исм билан номланувчидир, номлаш билан эмас. Аллоҳ узини кандай номлаган булса шундай, бошкалар номлаганидай эмас. Аллоҳ таоло уз исми билан номланувчи эканига далил – Аллоҳ таоло зотининг бирлигига имон келтиришга буюрди. Зотига имон келтириш вожиб, биз эса имон келтиришда исмини айтамиз. Агар Зоти исм билан номланувчи булмаганида бу оламда бирон кишининг имони тўғри булмас эди. Аллоҳ таоло Ўзини бизларга сифатлари ва исмлари оркали танитди. Бу билан Зотини танишни ирода килди. Агар Аллоҳ таоло сифатлари билан сифатланмаганида ва исмлари билан номланмаганида, Ўз Зотини исми ва сифатини баён килиш билан. танитиши тўғри булмас эди. Модомики, биз исм ва сифатини танитгани туфайли Аллоҳ таолони таниган эканмиз, бу нарсага Аллоҳ таоло исми билан номланувчи ва сифати билан сифатланувчи эканига далолат қилади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ҳар бир мўмин мусулмонман деган киши Аллоҳ таолони исмни ўрганиши фойдадан ҳоли эмас. Зеро Расуллоҳ с.а.в ҳадисларига биноан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради», дедилар» Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.

Мавзуни долзарблигига келсак, Аллоҳ таолонинг исмларини ёдлаш камайиб кетган. Оддий халқ орасида эса, палончи машхур актёрни ёки бирор машхур инсонни барча ҳаётий ҳолатини ҳақида керакли маълумотни билишади. Лекин бутун оламларни яратган зот ҳақида унинг исмларини эса деярли билишмайди.Ушбу мавзуни ёритилинишидан мақсад ҳар бир инсон, айниқса мўмин мусулмон киши Аллоҳни яқиндан таниши учун Аллоҳ таолонинг исмлари унинг маъноларини чуқур билиш билан ҳосил бўлади. Шунинг учун азизлар Аллоҳни исмларини яхшилаб ўрганайлик ва уни ҳаётимизга тадбиқ қилайлик. Зеро, Қуръони Каримда (Эй, Муҳаммад!) Айтинг: «Аллоҳ, деб чорлангиз ёки Раҳмон деб чорлангиз. Қандай чорласангиз ҳам (жоиздир). Зеро, Унинг гўзал исмлари бордир»…» , – деб марҳамат қилган.

Бу билан айтишимиз мумкинки, банда дуо қилаётганда Аллоҳнинг исмларини айтиб дуо қилса унинг дуолари ижобат бўлади.

Хулоса қиладиган бўлсак, Банданинг дуоси ижобат бўлиши учун, банда роббисини исмлари ва сифатларини яхши билиши керак.

Нафақат мўмин киши бу билан роббисини танийди ҳамда уни таниганидан сўнг, унга уни кўриб тургандек ибодат қилади. Шу билан бирга роббисини розилигини топиб, иншааллоҳ жаннатга киради.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом
билим юрти 4-курс талабаси
Исмоилова Шохиста


[1] Иброҳим Нуруллоҳ. “Асмоул-ҳусно”, Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. Тошкент/ – 2016. Б-9
[2] Иброҳим Нуруллоҳ. “Асмоул-ҳусно”, Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. Тошкент/ – 2016. Б-12
[3] Аъроф сураси, 180-оят. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири // Таржима ва ижоҳлар муаллифи Шайх Абдулазиз Мансур.
[4] Исро сураси, 110-оят
[5] Бақара сураси, 152-оят
[6] Анкабут сураси, 45-оят
[7] “Ат-Тамҳид фи баёнет тавҳид”. Абу Шакур Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Солимий Кеший // Таржима ва ижоҳлар муаллифи Соатмурод Примов. – Тошкент: “Мовароуннаҳр”, 2014. Б.106
[8] Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*