Мақсадимиз эзгуликка чорлаш

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талаба қизлари орасида «Мақсадимиз эзгуликка чорлаш» – шиори остида ким кўп ҳадис етказиш мусобақаси ташкил қилинди. Муддат 1 февралдан 1мартгача деб белгиланди. Ушбу мусобақа 2 йўналиш бўйича олиб борилди.

I йўналиш: Ички тартибда ҳадис етказган талабалар босқичи бўйича:
1-ўрин: 2-курс талабаси Норқўзиева Нуринсо
2-ўрин: талабаси Муҳаммадодилова Сахоба 3-курс
3-ўрин: талабаси Давронова Зебинисо 2-курс

II йўналиш: Кенг доирадаги босқич бўйича:
1-ўрин: 3-курс талабаси Джамилова Нодирабегим
2-ўрин: 2-курс талабаси Абдураҳимова Солиҳа
3-ўрин: 3-курс талабаси Раҳимжонова Хосиятлар
фаҳрли ўринларни эгалладилар.

Бугун ушбу хайрли ишнинг натижаларини эълон қилиш учун билим юртида катта тадбир ўтказилди. Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди. Аллоҳ таоло ўз каломида «Яхшилик бўйича мусобақалашинглар» (Бақара сураси, 148-оят) дея марҳамат қилади. Билим юрти талабалари ҳам яхшилик узра жидду жахд қилдилар. Уларнинг ихлосларини Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинган қуйидаги ҳадислари зиёда қилди. Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар: «Биздан бир нарсани эшитиб, сўнг уни ҳудди эшитганидек етказган одамни Аллоҳ таоло неъматлантирсин».

Талабаларни ҳадис илмига бўлган ихлослари, муҳаббатлари албатта ўзининг самарасини икки дунёда ҳам беради дея чиройли ниятлар қилдик. Ғолиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг «Тафсири Ирфон» китоблари, раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Иймон» китоби ва Тоҳир Маликнинг қаламига мансуб китоблар, шунингдек, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Тадбир давомида 2-курс талабаси Абдурахимова Солиҳа Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)га атаб ёзган шеърларини ўқиб барчани мамнун қилди. Сўнг ғолиб талабалар ўзлари етказган ҳадисларини айтиб шарҳлаб бердилар. Барча қатнашчилар Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)га саловот айтдилар. Тадбир сўнгида она юртимиз тинчлиги ва фаровонлигини сўраб, юртбошимиз олиб бораётган гўзал ислоҳотларни ва барча илмга чанқоқ ўзбек халқини, билим юрти аҳлини ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

Жозиба Жамол қизи

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*