Not Found

The requested URL index.php was not found on this server.


Apache/2.2.22 (Linux) Server at Port 80
1 Қабул натижалари – .:: Xadicha.uz

Қабул натижалари

2016-2017 ўқув йилида Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига ўқишга кириш учун жами 254 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Шулардан 103 нафар суҳбатдан ижобий ўтмади. Қолган 151 нафар абитуриент суҳбатдан ижобий ўтиб, қабул имтиҳонларида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

Мандат натижасига кўра, юқори балл – 181,2 балл, ўтиш бали – 133,6 балл бўлди. 20 нафар абитуриент билим юрти учун берилган квота бўйича мандатдан ўтди.

2017-2018 ўқув йили қабулида 229 нафар коллеж ва лицей битирувчиларидан иборат абитуриентлар ҳужжат топширди. Улардан 141 нафар абитуриентлар суҳбатдан ўтиб, имтиҳонга киритилдилар. Кириш имтиҳони 18 июлда, мандат 21 июль куни эълон қилинди.

Мандат натижасига кўра, юқори балл –182,2 балл, ўтиш бали – 133,3 балл бўлди. Биринчи курс бўлмиш қизларнинг аксар қисми касб-ҳунарли, оилали ва олий маълумотлидир.

Квота асосида 20 нафар абитуриентлар талабаликка қабул қилиндилар.

Ислом цивилизация маркази ташаббуси билан билим юртига яна 11 нафар абитуриентлар қўшимча асосида ўқишга қабул қилиндилар.