Илмий фаолият

ОҒИР КУНЛАРДА: Закотни муддатидан аввал бериш, карантинга амал қилиш зарурлиги ва нархни сунъий ошириш, миш-миш тарқатиш жоиз эмаслиги ҳақида

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар иттифоқ қилган қоида шуки, Ислом шариати ҳукмларининг мақсади бешта асосни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, улар – жон, дин, насл, мол ва ақлдир. Шаръий истилоҳда улар “Беш зарурат”, деб номланади.. Барча самовий динлар ва соғлом ақл эгалари уларни асраб-авайлаш шартлиги борасида якдил фикрдалар. Жонни асраш борасида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: وَلاَ تُلْقُوا بِأيْدِيكُمْ إلَى التَّهْلُكَةِ ...

Батафсил »

Ҳаёт – имтиҳондан иборат. Яратган Парвардигорнинг синовли кунларида хайрли ва савобли ишларни кўпайтиришимиз, истиғфор ва тавбага барчамиз биргаликда киришимиз энг маҳбуб амаллардандир…

Батафсил »

ТАСАВВУФГА ОИД ТААССУРОТЛАР

Тасаввуфга бўлган дастлабки алоқани камина ходимингиз хотирасидаги баъзи чизиқлар орқали англашга ҳаракат қилиб кўрайлик. Оқ-қорани ажрата бошлаганимизда, масжид муаззинини «сўфи» дейишларини англадик. Аммо ҳали муаззин ҳақиқий маънодаги сўфий эмаслигини англай олмас эдик. Кейинроқ, янги жойга кўчиб ўтганимизда, қўшниларимиздан бирларини кишилар «сўфий» деб аташларидан, масжиднинг муаззинидан бошқа одам ҳам сўфий бўлишини тушундик. Қиблагоҳимизнинг Бухородаги «Ҳасти Баҳоуддин Нақшбанд» мажмуаларида масъул бўлиб ишлаганлари ...

Батафсил »

Дуо қилайлик!

Бандани Аллоҳ билан боғлайдиган, яқинлаштирадиган воситалардан бири – дуодир. Дуо луғатда “ илтижо”, “ўкинч” маъноларини англатади. Истилоҳда эса банда Аллоҳга ўзининг фақирлигини, ҳожатмандлигини ва итоаткорлигини изҳор қилиб, манфаатларни жалб қилиши ва зарарларни даф қилишни сўраши дуо деб аталади. Инсон ўзининг яхши-ю ёмон кунида суянадиган Буюк Зот борлигини ҳис қилиши ва Унга суяна олишининг ўзи ҳам улкан неъматдир. Дуо орқали инсон ...

Батафсил »

Ўзбекистондан касаллик кўтарилишини сўраб Байтуллоҳда дуо қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳаж” ва “Умра” сафарлари бўйича Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати вакиллари Маккаи мукаррамадаги Ҳарами шарифда инсоният бошига келган бу хасталикни даф бўлишини сўраб, Ҳақ таолога ёлвориб қуйидаги дуо ўқидилар: – Эй Аллоҳ, биз нуқсонга йўл қўйганлармиз, Сен эса Каримсан. Биз гуноҳкорлармиз, Сен эса Ҳалимсан. Биз Сенга муҳтожмиз, Сен эса биздан Беҳожат Зотсан. Сен Поксан. Эй Аллоҳ, афвинг ...

Батафсил »

УЛАРГА ХАВФ ЙЎҚ ВА УЛАР ХАФА ҲАМ БЎЛМАСЛАР…

Аллоҳнинг муқаддас каломини қироат қилар эканман тез тез такрорланаётган бир оят эътиборимни тортди. Ҳар сафар “Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”… оятини ўқиганимда “Улар” кимлар экан деган савол онгимни эгаллар эди. Шу қизиқиш билан уларнинг таржима ва тафсирларини кўра бошладим. Аввало, ушбу оятларни кетма кетликда териб чиқдим. Қарасам, охиратда хавф бўлмаслигининг биринчи шарти Аллоҳ таоло юборган ҳидоятига эргашиш ...

Батафсил »

Лаббай! Aллоҳим, лаббай!

Ҳаж ибодати Исломдаги беш рукндан бири ҳисобланиб, улуғ ибодатдир. Йулга чиқишга қодир булган ҳар бир мусулмон бу ибодатни адо этса, катта савобга эга бўлади. ”Ҳаж” арабча сўз булиб, луғатда “қасд қилиш” маъносини англатади. Уламолар маълум вақт (ҳаж қилиш мумкин булган ойлар)да, маълум макон (Маккаи мукаррама, Мино, Aрофат, Муздалифа каби ибодатларни адо этиш жойлари)да, маълум ибодатларни ният билан адо этиш (Байтуллоҳни ...

Батафсил »

МОЗИЙГА ҚАРАБ ИШ КЎРМОҚ ХАЙРЛИДУР!

Бугунги куннинг энг долзарб мавзуси “Коронавирус” бўлиб қолди. Ҳар бир юртнинг Президентидан тортиб ҳар бир амалдоргача, ҳар бир амалдордан тортиб ҳар бир фуқарогача, қариядан тортиб ҳар бир ёшгача, муқимдан тортиб мусофиргача, Хитойдан тортиб Америкагача… Ўзи нима бўлди? Кечагина кўнгил кўчаларида истаган ишини қилиб юрган инсон нега бугун дунёга сиғмай қолди? Дунёни қўя туринг, кўчага чиқмай қолди… Келинг, ҳар бир ишда ...

Батафсил »

Тафаккур улуғ неьматдир!

Аллоҳ таборака ва таоло бандасига бор бўлишлик неьматини берди, йўқ эдик бор қилди бу улуғ неьматдир. Албатта бор бўлган инсон ўлади, ўлим бу инсон умрини тугаши эмас, балки инсоннинг ҳаёт бекатидаги бир йўлдир. Инсон бекатда бир тўхтайди, ўлим шарбатини ичади ва яна йўлида давом этади. Инсон бир марта ўлади ва охират диёрига борганида ҳақиқий ҳаёт бошланганда эса у қилган амалига ...

Батафсил »