Ақоид

Аллоҳ таолонинг ҳаёт сифати ҳақида.

Аллоҳни бор деб эътиқод қилувчи ҳар бир мусулмон маърифат ҳосил қилиши, яъни У зотни яхши таниши ҳам керак. Бу маърифатга эришиш йўллари кўп бўлиб, улардан бири У зотнинг гўзал исмлари ва сифатларини билиш ҳисобланади. Ҳаёт  сифати Аллоҳ таолонинг қадимий ва боқий бўлган зотий сифатларидан биридир. У зот ўзининг азалий ва абадий сифати бўлган ҳаёт сифати билан абадий тирикдир. Бу ҳақида ...

Батафсил »

КИБР, ҒУРУР, КУФРОНИ НЕЪМАТ

Қуйида қуръоний қиссалардан учтасини келтирамиз. Уларни ўқисак, беҳисоб бойликка эга бўлатуриб, неъматларга ғарқ ҳолда яшаб кибр-ҳаво қилиш, мол-дунёси билан керилиш қандай оқибатларга олиб боришини биламиз. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Қорун ўзи Мусо қавмидан эди. Бас, у (қавмдошларига) кибр-ҳаво қилди. Биз унга хазина-дафиналардан калитлари(ни кўтариб юришнинг ўзи) куч-қувват эгалари бўлган бир жамоага ҳам оғирлик қиладиган нарсаларни ато этгандик. Ўшанда қавмдошлари унга: ...

Батафсил »

НАМОЗГА ЧИРОЙЛИ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

Хушуъ топиш ниятидаги инсон намозга гўзал суратда тайёрланади. Бунинг учун намоздан бошқа масалалар хаёлдан чиқарилади, ибодатдан тўсувчи нарсалар тарк этилади. Дилга намоз ўқиш нияти тугилиб, мукаммал таҳорат қилинади: мисвок билан тишлар тозаланади, таҳоратнинг фарз, суннат, мустаҳаблари тўла бажарилади. Шу ўринда таҳорат қилиш фазилати ҳақида айтилган бир муборак ҳадис билан танишиб чиқсак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат қилганда кўзлар, қўл-оёқлар ...

Батафсил »

НАФСИНГ БИЛАН КУРАШ!

Нафсга келган хавф-хатар ва шаръан янглиш ўй-фикрларга қарши мужоҳада эт! Имом Саҳл раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: «Гуноҳларнинг энг чиркини ҳадисун-нафс (инсоннинг хаёлидан ўтган янглиш ўй- тушунчалар)дир… Инсонларнинг кўпчилиги буни гуноҳ ҳисоблашмайди. Банданинг кўнглига келган нотўғри, номаъқул фикрлардан ўзини тийса ва айни пайтда зикрга маҳкам ёпишса, қалб занги зикр туфайли ёнади. (Чунки зикр қалбдаги янглиш тушунчаларни ёндиради). Қалб ҳимояланган сирга айланади. ...

Батафсил »

ТАҚДИРДАН ҚОЧИШ ҚИЙИН

Қадар Аллоҳнинг сиридир. Қадарга ишониш, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси, хоҳиши, яратиши билан бўлишига ишониш иймоннинг бир шартидир. Ҳамма нарса ва ҳаракат, жумладан инсон хоҳиши ва ихтиёри яхши ёки ёмон, қачон ёки қаерда ва қанча бўлса-да Аллоҳ таолонинг иродаси, илми ва яратиши билан бўлади. Инсон Аллоҳ таоло унда яратган ихтиёр билан танлаган амалига яраша: яхшилик бўлса- савоб, ...

Батафсил »

Эй биродар, сен ҳалолидан топ (ҳаромдан қайт)!..

Устозимиз Алиййул Марий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган эди: «Ҳеч бир мурид мубоҳ ишларни тарк қилмаса ва ўша мубоҳ ўрнига мандуб ёхуд авло каби бирор шаръий амални қилмаса, унинг мақом истаги тўғри бўлмайди. У мубоҳлардан танзиҳан макруҳлардан сақлангани каби сақланмоғи лозим. Аҳли ҳақиқат, азиматларни ташлаб рухсатларга амал қилган кимсага тариқатда ҳеч фойда бўлмаслиги хусусида ижмо қилишган». Устозимиз Апиййул Ҳаввос раҳматуллоҳи алайҳ ...

Батафсил »

Иймон, тақво самараси – валийлик мартабаси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Ким менинг дўстимга душманлик қилса, ҳақиқатда Мен у билан жанг қилишга киришганимни билдирган бо‘ламан», деди» (Бухорий). “Валий”-луғатда “дўст”, “яқин” деган маъноларни билдириб, унинг кўплик шакли “авлиё” бўлади. Истилоҳда эса: ”Имкон қадар Аллоҳ таолони танигувчи, тоатларда бардавом бўлувчи, ёмонликлардан сақланувчи, шаҳватларга берилишдан ўзини олиб қочувчи, дунёдан юз ўгирувчи, ...

Батафсил »

МОТУРИДИЙ ТАЪЛИМОТИГА КЎРА ИМОН НИМА?

Бугунги кунда мусулмонлар орасида имоннинг заиф ёки кучли бўлиши ҳақидаги хато эътиқодий тушунча тарқалмоқда. Бу эса, ўз навбатида мусулмонлар ўзаро бир-бирларини имонда табақалаштиришга олиб борувчи, бир-бирини кофирга чиқаришга етаклайдиган иллатли тушунчадир. Мана шу каби янглиш фикрларни олдини олиш мақсадида, аввало, ислом дини асосларида имон тушунчаси қандай эканлигини аниқлаб олишимиз лозим. Имон исломнинг биринчи шарти ҳисобланади. Имон сўзи луғатда «ишониш», «тасдиқлаш» ...

Батафсил »

Куфрнинг бир бўлаги

Оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Тақводорлар пешвоси Саййидимиз Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи вассаллам)га дуруду саловатлар бўлсин! “Фолбиннинг айтишича, ўғирланган молим фалончида экан, ёки эримни иссиқ- совуқ қилишибди” – мана шунга ўхшаш гаплар тез-тез қулоғимизга чалиниб туради. Қизиқ-а?! Нега замонамиз ҳалиям бунақа иллатлардан тозаланмади. Балки бунга сабаб биз иллатларга қарши курашмаётганимиздир, ёки фолбин-у сеҳргарларга борадиганларнинг қулоқлари, кар-у кўзлари ожиз. Ачинарлиси ...

Батафсил »

Тафаккур ─ маърифат эшиги

Тафаккур араб тилидаги “фикр” сўзидан олинган бўлиб, бирор нарса ҳақида фикр юритиш, ўйлаш деган маънони ифодалайди. Тафаккур бу қалбга олиб борувчи нурлар калити, ақл-фаросат манбаи, илм дарчаси, маърифат нарвонидир. Ислом динида тафаккур ҳам бир ибодат бўлиб, инсонга маърифат эшигини кенг очади. Маърифат бу Роббни таниш деганидир. Банданинг кўп тафаккур қилиши Роббисини янада яхшироқ танишига олиб боради. Ўз Роббини таниган кишигина ...

Батафсил »