Мақолалар

Жаннати Райён калити

Мўмин бандаларининг гуноҳ ва хатоларига қалқон қилиб, рўзани исломнинг асосий рукнларига қўшган, аввалини раҳмат, ўртасини мағфират, охирини эса жаннат қилиб берган Оламларнинг Роббисига ҳамду санолар бўлсин. Умматларига меҳр кўрсатиб, ўзлари чиройли ўрнак бўлиб, рўза тутишни барча сир-асрорларини муфассал ўргатиб берган Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту дурудлар бўлсин. Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тийишни ...

Батафсил »

Оламларга раҳмат Пайғамбар

Бизларни инсон қилиб яратган иймон гавҳарига мушарраф этган ва Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари бўлишдек буюк бахт ато этган меҳрибон Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсин. Барча оламларга рахмат бўлиб келган, мўминларга ота-оналаридан ҳам меҳрибон бўлган, пайғамбарларнинг саййиди ва инсонларнинг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. У кишининг муҳтарама завжаларига, асхобларига, тобеинларига , ва сизу бизларгача шариат ...

Батафсил »

РЎЗА ТУРЛАРИ

Рўза тутиш тонг отгандан қуёш ботгунча ейиш, ичиш ва жинсий яқинликдан тийилишдир. Ислом шариатига кўра рўза тутишнинг кўриниши бир хил бўлади. Фақатгина рўзалар ҳукмларги кўра турлича бўлиши мумкин: Рамазон рўзаси каби муайян вақтга хосланган фарз рўза. Рамазон қазоси ва каффорат рўзалари каби муайян вақтга хосланмаган фарз рўза. Аниқ вақтга тайин қилинган назр каби вожиб рўза. Мутлақ назр каби муайян бўлмаган ...

Батафсил »

Такбир айтиб ҳайқиришни ҳар қандай мусулмон ҳам бажара олади. Бироқ…

Мисрлик буюк мутафаккир олим Шайх Муҳаммад Ал Ғазолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Исломга қайтиш байроқларимизга “Аллоҳу Акбар” сўзини ёзишдан иборат эмас, балки, Исломга қайтиш қалбимизни “Аллоҳу Акбар” ила тўлдирмоқ, уни барча ишимизнинг боиси ва ҳаётимизнинг асосий мақсадига айлантирмоқдан иборатдир” Дарҳақиқат яқин тарих ва бугунги воқеълик шуни кўрсатдики, Исломнинг шиори бўлган такбирни “душман” истаган ўринда, “душман” хоҳлаган шахслар томонидан айтилиши минглаб, ҳатто юз ...

Батафсил »

Эътиқод дурдоналари: ФАРИШТАЛАР ВАФОТ ЭТАДИЛАРМИ?

Фаришталарнинг вазифалари Фаришталарга хилма-хил вазифалар тайин қилинган. Улардан айримларининг номлари ва қандай вазифани адо этишлари Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда хабар берилган: Жаброил алайҳиссалом. Бу зот Руҳул Амин деб ҳам аталган. Жаброил алайҳиссалом Қуръони каримда шундай васф қилинган: إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ١٩ ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي ٱلۡعَرۡشِ مَكِينٖ٢٠ مُّطَاعٖ ثَمَّ أَمِينٖ٢١ “Албатта, у (Қуръон) бир улуғ элчи (Жаброил Аллоҳ ҳузуридан ...

Батафсил »

Бесуннатлар («қуръоний»лар) фитнасидан огоҳ бўлинг!

Сўнги вақтларда айниқса, интернет тармоқларида набавий ҳадисларни юзсизларча инкор қиладиган, уларни масхаралайдиган айни чоғда эса гўёки диний руҳда мақолалар пост қилиб, илмсиз кишиларнинг бошини айлантириб, ўзларининг залолат ботқоқларига тортаётган жирканч тоифа вакиллари афсуски, ўзбеклар ичида ҳам пайдо бўла бошлади. Уларнинг асл башарасини билмайдиганлар пост қилаётган мақолаларидан таъсирланмоқдалар ёки ҳайратга тушмоқдалар. Бесуннатлар («Қуръоний»лар) 19 — асрда пайдо бўлган залолатдаги тоифа ҳисобланади. ...

Батафсил »

MO’MINNING SAFARI

Haj islom dinining beshinchi rukni hisoblanadi. Alloh taolo Oli Imron surasida shunday degan: “Odamlardan yoʻlga qodir boʻlganlariga Alloh uchun Baytni haj qilmoq burchdir. Kimki kufr keltirsa, albatta, Alloh olamlardan behojatdir“(97-oyat). “Haj“ soʻzi lugʻatda “ulugʻ narsani qasd qilish“ degan maʼnoni anglatadi. Islom shariatida esa maxsus makonda maxsus amallar bilan maxsus ibodatni ado etishdir. Yaʼni haj maxsus zamon Zulhijja oyining toʻqqizinchi kuni ...

Батафсил »

ҚАБРИСТОНДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ БИДЪАТМИ?!

Афсуски, охирги пайтларда салафлар йўлини тутиш важи, лекин унинг тамоман аксини бажаришни тарғиб этувчи тоифаларни даъволари кучайиб кетмоқда. Бу эса жамиятда турли диний – маърифий масалаларда фисқу фужурларга сабаб бўлмоқда. Мана шундай даъволардан бири “қабристонда Қуръони каримни тиловат қилиш – бадъат ” амаллардан деб даъво қилинишидир. Инсоният тириклик пайтида бир-бирининг ҳолидан хабар олиши, силаи раҳмни мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро хожатларни қондириш, ...

Батафсил »

Янги Ўзбекистон ёшларда, комил инсон ғоясининг ўрни

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни парламентга мурожаат билан чиқиш қилиб, 2021 йилни Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилишни таклиф қилдилар Президент ёшларни қўллаб-қувватлаш долзарб эканлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу таклиф жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. «Албатта, йилни  номлаш жуда қийин … Биз бунга жуда кўп тайёргарлик  кўрдик. Ҳозирги  муҳит яна бир бор маҳаллий кенгашлар, маҳаллий ...

Батафсил »

Бола тарбиясида педагогик методлар

Тарбия методлари (усуллар)  бу ўқитувчи-тарбиячи ва жамоа томонидан ғоявий-ахлоқий эътиқодлар, сиёсий билимлар, ҳис-туйғу ва одатлар, дид, фаҳм-фаросат, иймонни таркиб топтириш мақсадида қўлланиладиган шахсга тарбиявий таъсир кўрсатиш усулларидир. Шунингдек, тарбия методлари тарбияланувчининг ўз шахсини такомиллаштиришга, ҳаракат қилишни ҳам назарда тутади. Шунинг учун тарбия методларини педагогика-психология фанида тарбиячи ва тарбияланувчининг тарбиявий вазифаларини ҳал қилишга қаратилган ўзаро боғланган фаолияти усули сифатида кўриб чиқиш ...

Батафсил »