Архив ой ҳисобида: April 2020

Мадрасам соғинчи

Бугун чоршанба 1 апрель соат 8:35 бӯлди. “Online” дарс учун “виртуал” мадрасага кетябман. Дарслар тартиб бӯйича берилмоқда. Кӯпчилик тармоқда, бир-бири билан алоқада… Бир қараганда, хаммаси рисоладагидек, шундайми? Афсуски ундай эмас. Бу ерда кеч қолсак дакки берувчи устозлар йӯқ, кеч келгани учун тушунтириш хати ёзувчилар йӯқ. Дарс бошланганда жӯр бӯлиб саловат айтадиган талабалар-у, уларнинг саломига табассум билан алик олувчи устозларимиз йӯқ. ...

Батафсил »

НАМОЗДА МАКРУҲ АМАЛ ҚИЛИШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК

Намозда макруҳ амаллар қайсилар эканинлигини билиб олиш ва уларнинг ҳар биридан ўз ибодатини сақлаш мўъмин банданинг бурчидир. Намоздаги макруҳ амаллар намозни бузмасада, унинг савобини камайтиради, комил тарзда адо этилишига халал беради. Атайин ушбу ишларни қилган банда эса қаттиқ гуноҳкор бўлади. Намоз исломнинг буюк ва асосий рукнларидан бири ҳисобланади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Расулуллоҳ сав шундай марҳмат қилганлар: «Ислом ...

Батафсил »

Баъзи фиқҳий истилоҳлар маънолари

Фуқаҳолар араб тилидаги шаръий ҳукмларга доир барча сўзларни бирма-бир ўрганиб, уларнинг маъноларини юзага чиқаришди. Ҳар бир сўзнинг луғатдаги ва истилоҳдаги маъноларини келтиришни йўлга қўйишди. Бунинг натижасида, ўзига хос фиқҳий атамалар, сўзлар, истилоҳлар вужудга келди ва бундай сўзлар аста-секин кўпайиб борди. Уларнинг баъзиларини барча фиқҳий мазҳаблар бирдек ишлатса, баъзиларини ҳар бир мазҳаб ўзига хос ишлатадиган бўлди. Вақт ўтиши билан, фиқҳий луғат ...

Батафсил »

Нажотнинг калити сабрдир

Аллоҳ таоло инсон зотини барча махлуқотдан афзал килиб яратди. Унга акл ва идрок, беҳисоб ва чексиз неъматларини берди. Шу билан бирга, унга бир нечта синов ва имтихонларни бошидан ўтказмоқлигини хам ирода килди. Хақиқий мўмин ва мусулмонлик даьвосини қилган оқил киши ҳаётида учрайдиган барча мушкул ҳолатларга сабр-тоқат қилади ва Парвардигоридан бунинг эвазига кўплаб ажру-савоблар беришини сўраб, дуо ва илтижолар қилади. Бу ...

Батафсил »

ЗИРОАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЗАКОТИ

Ислом шариатида зироат бойликларидан ушр ёки ушрнинг ярмини чиқариш фарзлигига ижмоъ қилинган. Ушр сўзи “ўндан бир” деган маънони англатади. Ушрнинг ярми эса йигирмадан бирдир. Шу сабабдан мусулмонлар орасида зироатнинг закотини ушр деб аташ одат бўлиб қолган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Ва сизга ердан чиқариб берган нарсаларимиздан инфоқ қилинглар», деган («Бақара» сураси, 267-оят) деб буюрган. Ушбу оятда Аллоҳ таоло ердан чиққан ...

Батафсил »

Қуръон илмлари: ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҲАЗРАТИ УСМОН ДАВРЛАРИДА ЖАМЛАНИШИҚуръон илмлари: ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҲАЗРАТИ УСМОН ДАВРЛАРИДА ЖАМЛАНИШИ

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида Қуръони Карим муҳофазаси учун яна бир иш қилиш зарурати туғилиб қолди. Ўша вақтга келиб, кўп диёрлар фатҳ қилиниб, турли араб бўлмаган халқлар мусулмон булгач, кишиларга Қуръони Каримдан таълим бериш учун устозлар етишмай қолди ва қатор бошқа сабаблар юзага келиб, Қуръони Каримни қироат қилишда ихтилоф бошланди. Қуръони Карим муҳофазасига боғлик бу улкан хатарни биринчи бўлиб ...

Батафсил »

Фурсат

Бугунги кунларда бор ажиб ҳикмат, Бунгача жисму- жон пойларди фурсат, Бизмасми дунёга шўнғиган уммат, Қўйинг энди бу ўтар фанони дўстлар Тиллар зикр учун вақт талаш эрди, Дунё гапларидан бўшамас эрди, Кўзлар зеб зийнатдан хўп қамаш эрди, Қўйинг энди риё – ғавғони дўстлар. Қўллар дуо учун бўлганди илҳақ, Оёқлар рукуда турсайди узоқ, Қўйингки жисми жон Роббига муштоқ Бошланг энди хилват, сафони ...

Батафсил »