Архив ой ҳисобида: June 2020

Бухорода тараққий топган тариқат ҳақиқати ёхуд алломалар юртидан садо.

                                                            Авлиёлар юрти бўлган Бухоросан сен азал,                                                              Тарихга зарҳал  бўлган шони кубро сен азал. Инсоният айни кунгача қанчадан қанча ривожланиш ёки аксинча таназзул даврларини бошидан кечирди. Айниқса, ислом олами мисли кўрилмаган даражада таррақий этиб ҳар қайси манзилларда ўзгача куртак отди. Эътироф жоизки , бу манзиллар ичида Бухоро ҳақиқатда илм фан, ислоҳотлар, кашфиётлар, дин, хуллас, барча соҳаларда ўз китобини битди, ...

Батафсил »

XVI-XVII АСРЛАРДА ЎРТА ОСИЁ ВА ҲИНДИСТОН МАДАНИЙ МУҲИТИ

Ҳиндистонда бобурийлар ҳукумронлиги ўрнатилган даврдан бошлабоқ Ўрта Осиё ва Ҳиндистон маданий алоқалари узлуксиз давом этиб келган. ХVI- ХVII асрлар давомида Мовароуннаҳр ва Ҳиндисон ўртасидаги алоқалар Абдуллахон Балхни, Акбаршоҳ Бадахшонни эгаллагач, кейинги юз йил ичида ўзининг янги босқичига кўтарилган эди. Шайбоний ва бобурий ҳукмдорлар ҳукмронлик қилаётган ҳудудлар қўшни давлатларга айлангач, улар ўртасида дипломатик алоқалар йўлга қўйилган эди. Тарихий маълумотларда Абдуллахон томонидан ...

Батафсил »

ТУРКИЙ МАНБАЛАРДА ДИПЛОМАТИК ҲУСУСИЯТЛАР

Қадимги давлатчилик тарихидан маълумки, элчи халқлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини боғловчи шахс вазифасини бажарган. Таъбир жоиз бўлса, у маълум бир халқ, элат тақдирини ҳал қилишда муҳим ўрин тутган. Туркий халқларда муносабатларни ўрнатиш “элланмоқ”  сўзи билан ифодаланган. У ярашмоқ, дўстлашмоқ маъноларида ишлатилган.  Унга эквивалент “эл турмоқ” тушунчаси тинч ва осойишта бўлмоққа айтилган.  Элчилар вазифаси, юборилаётган ҳудуди, юзага келган вазиятга ...

Батафсил »

АБУ БАКР КОСОНИЙ – БУЮК ФИҚҲ ОЛИМ

  Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан, Ҳалаб аҳлидан ҳанафий фақиҳ, муҳаддис ва усулий олим, имом Алоуддин Абу Бакр Косоний ўз ўрнига эга бўлган дунёга машҳур аждодларимиздан бири ҳисобланади. У ўз даврида ҳанафий мазҳабининг ҳамда ҳадис илмининг энг йирик намоёндаларидан бири эди, Ҳалаб ва Раққа шаҳарларидаги ҳанафия мадрасаларининг мударриси бўлган. Алоуддин Косоний ҳанафий мазҳабининг энг нуфузли китоби бўлмиш «Бадоеъус-саноеъ фи тартибиш-шароеъ» номли асарнинг ...

Батафсил »

Қизим менинг бир бӯлагим…

  Ислом дини дунёга нур сочмасидан аввал, жаҳолатнинг совуқ ва файзсиз даври ҳукм сурар эди. Ҳеч биримизга сир эмаски, жоҳилиятнинг энг разил одатларидан бири, оталарнинг қизларини тириклайин кӯмишлари эди. Ӯз қӯллари билан жажжи қизчасини тупроққа кӯмаётган отанинг кӯнглидан нелар ӯтган экан, бир ӯйлаб кӯринг-а. Бу жанг эди, ота мехри ва жаҳолат ӯртасидаги жанг. Афсуски, бунда кӯпинча жоҳилиятнинг ғурури устун келар ...

Батафсил »

ИСЛОМ ФИҚҲИГА КЎРА МАҲКАМАДА ШОҲИДЛИГИ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН ВА ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИГАН ГУВОҲЛАР

Ислом динимиз ўзининг шомиллиги барча масалаларни қамраб олганлиги, ҳамма муаммоларга ечимлар тақдим қилганлиги билан ўзининг илоҳий ва охирги шариат эканлигини ҳар замон ва маконда тасдиқлаб туради. Шариатимизни, айниқса фиқҳ илмини ўрганган, буюк фиқҳий олимлар ёзиб кетган асарларни мутоала қилиб чиққан инсон, ислом шариатининг нақадар адолатли эканлигини, ҳеч кимнинг ҳаққи зое бўлиб кетмаслигини, чиқарилган қонунларнинг барчаси Аллоҳ таоло тарафиданлиги,  бунда фақатгина ...

Батафсил »

Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъ­матдир

Маълумки, тинчлик Аллоҳ таоло томонидан бу­тун инсониятга инъом этилган улуғ неъматдир. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиргани ҳам бежиз эмас, албатта. Аллоҳ таоло Қуръони каримда баён қиладики: “Эй имон келтирганлар! Барчангиз ёппа­сига тинчлик ишига киришингиз” (Бақара, 208). Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тинчлик ва хотиржамлик ҳақида шундай деганлар: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъ­матдирки, ...

Батафсил »

Ҳажни чекланган миқдордаги ҳожилар билан ўтказиш ҳақидаги Саудия ҳукуматининг қарорига Миср “Дорул ифто” Фатво уюшмасининг муносабати

Миср “Дорул ифто” Фатво уюшмаси: Саудия ҳукуматининг бу йилги ҳажни чекланган миқдордаги ҳожилар билан амалга оширилиши борасидаги Қарори шариатнинг ҳожилар ҳаётини муҳофаза қилиш борасидаги мақсад ва ҳукмларига тўла мосдир. “Дорул ифто” Фатво уюшмаси ҳожиларга хизмат кўрсатиш ва уларни саломатлигига ғамхўрлик қилиш борасида икки шарафли Ҳарам ходими подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз бошчилигидаги Саудия ҳукумати олиб бораётган сай-ҳаракатларни юқори баҳолайди. Миср Фатво ...

Батафсил »

Ҳаж вазирлиги баёноти

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж вазирлиги 2020 йил 22 июнь душанба куни “Ҳаж – 2020” мавсуми юзасидан ўз баёнотини эълон қилди. Ушбу Баёнотда: Ҳаж ибодатини соғлиқ жиҳатидан хавфсиз ва эҳтиёткорлик талабларига мувофиқ, ижтимоий масофага риоя қилиб, инсонлар саломатлигини сақлаш ва коронавирус пандемияси хатаридан ҳимоялаган ҳолда ўтказишга қарор қилдик. Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж вазирлиги кеча 22 июнь душанба куни 1441 йил ҳаж ...

Батафсил »