Архив ой ҳисобида: March 2021

Такбир айтиб ҳайқиришни ҳар қандай мусулмон ҳам бажара олади. Бироқ…

Мисрлик буюк мутафаккир олим Шайх Муҳаммад Ал Ғазолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Исломга қайтиш байроқларимизга “Аллоҳу Акбар” сўзини ёзишдан иборат эмас, балки, Исломга қайтиш қалбимизни “Аллоҳу Акбар” ила тўлдирмоқ, уни барча ишимизнинг боиси ва ҳаётимизнинг асосий мақсадига айлантирмоқдан иборатдир” Дарҳақиқат яқин тарих ва бугунги воқеълик шуни кўрсатдики, Исломнинг шиори бўлган такбирни “душман” истаган ўринда, “душман” хоҳлаган шахслар томонидан айтилиши минглаб, ҳатто юз ...

Батафсил »

“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ДАВРА СУҲБАТИДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари бошчилигида давра суҳбати бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 27 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг директори Н.Ибрагимова бошчилигида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларнинг ёт ғояларига берилишни олдини олиш, уларни илм-маърифатга ҳамда касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Илмдан бошқа ...

Батафсил »

“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ДАВРА СУҲБАТИДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари бошчилигида давра суҳбати бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 25 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова, ўқитувчи И.Нурмуҳаммедова бошчилигида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида “Дин ниқобидаги экстремизм – ёшларнинг келажаги учун таҳдид” ва “Таълим-тарбия ва хизмат ...

Батафсил »

“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИ

2021 йилнинг 25 март  куни таълим муассасаси ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш” ойлиги муносабати билан ҳамда мамлакатимизни янада ободонлаштириш, халқимиз орасида ўзаро меҳр-муҳаббат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, экологик маданиятни юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 25 март куни кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Рамазонга тайёргарлик ва ҳудудни обод қилиш мақсадида ...

Батафсил »

“Пайпоқчилар”нинг иддаолари

Ҳозирги кунда Қуръон ва суннатга тўлиқ амал қилаётганларини даъво қилиб, уларга эргашмаётларни куфрда айблаб, мазҳаб имомлаига таъна тошини отаётган шахслар кўпайиб бормоқда. Улар оят ва ҳадисларни зоҳирига эргашадилар, улардан кўр-кўрона ҳукм оладилар, уларни чиқарган фатволарига зид ҳукм айтганларни эса очиқ ойдин куфрда айблайдилар. Уларнинг мақсади Аҳли-сунна вал жамоанинг фиқҳий мазҳабларига эргашаётганларни орасида тафриқа чиқариш, мазҳаб имомлари оят ва ҳадислардан истинбод ...

Батафсил »

ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ВАТАНПАРВАРЛИК АКС ЭТГАН ФИЛЬМ НАМОЙИШИ

Жорий йилнинг 25 март куни ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва маънавий бойлигини ошириш мақсадида таълим муассасасининг талаба қизлари иштирокида ватанпарварлик, юрт тинчлиги, ҳимояси, миллат қаҳрамонлари акс этган “Тинчлик ортида” фильми намойиш этилди. Фильмда ватан учун жон фидо қилган юртдошларимиз қисмати, ватанга содиқлик ва ватан ҳимояси акс этган бўлиб, талаба қизлар бу фильмдан жуда кўп маълумот ва фойдалар олидилар. Фильм ...

Батафсил »

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ БАНДАГА МУҲАББАТИ АЛОМАТИ

Агар ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ таоло сени яхши кўришини, сени афзал қилганини англаб етасан. Зеро, Аллоҳ таоло сенга Ўзига ибодат қилишинг учун куч-қувват ато этди. Намозда: “Сенгагина ибодат қиламиз, Сендангина ёрдам сўраймиз” дейишга муваффақ этди. Агар ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ сени яхши кўришини, сени мукаррам этганини тушуниб етасан. Дунёнинг беҳисоб турли неъматларини ато этди, осмону ердан ризқингни берди. Агар ўйлаб кўрсанг, Аллоҳ ...

Батафсил »

Таомланиш одоблари

Бизларга ҳалол нарсаларни ризқ қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамдлар, биз умматларга таомларнинг ҳалол-ҳаромини ажратиб баён қилиб берган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин. Ислом бизларга ўз ҳаётимизни сақлаш ва ундан ҳалокатни даф қилиш учун зарур бўлган таом ва шаробни истеъмол қилишни вожиб қилган. Зарур миқдордаги таом ва шаробни исроф қилмай, тановул қилиш мубоҳдир. Жисм учун керагидан ортиқча таом ва ...

Батафсил »