Tag Archives: Жозиба Жамол қизи

Рўзага оид фиқҳий ҳукмлар

  Раҳмат ойи бўлмуш рамазон кириб келди.Барчамиз ушбу барокатларга тўла бўлган муборак ойни муштоқлик билан кутдик.Айни синовли дамларда Рамазон ойининг фазлини,руҳий қувватини ҳис қилиш, Аллоҳ таолонинг раҳматини зиёда бўлишидан умидвор бўлиш бизларга янада куч бағишлайди. Халқимиз рамазон ойида қилинган ҳар бир яхшиликнинг савоби бир неча баробар кўпайтириб берилишини умид қилган ҳолда ҳаракат қиладилар. Оналаримиз,опа-сингилларимизнинг  ўзлари  рўзадор бўла туриб, ифторлик ва ...

Батафсил »

Дуо ибодатдир

Дуо- шундай бир кучки,у сабабли қийинчилик-енгилликка,дард-шифога,ҳавотир сакинатга ўз ўрнини бўшатиб беради. “Дуо” сўзи араб тилида чақириш,сўраш маъноларини англатади.Дуо банданинг синиқлик ва ҳокисорлик билан Аллоҳ таолога юзланиб,чин дилдан илтижо қилишидир.Аллоҳ таоло ўз китобида шундай марҳамат қилади:”Роббингиз:”Менга дуо қилинг,сизга ижобат қилурман”деди”(Ғофур сураси.60- оят).Бу қандай олий неъматки, Роббимиз дуо қилсак ижобат қилишини  ўзининг мукаррам китобида баён қилмоқда.Яна Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат ...

Батафсил »

Ҳаёт-олий неъмат

Аллоҳ таоло борлиқдаги турли туман мавжудодларнинг яратгувчиси, уларни бир-биридан афзал қилиб қўйган зотдир ва у одам боласини борлиқдаги ҳамма нарсадан азизу мукаррам қилиб яратиб қўйди. Одам боласининг мукаррамлиги борасида сўз кетганда уламолар инсон танаси ва табиатидаги турли даражадаги мукаррамлик сифатларини санаб берадилар. Аввало одамнинг шакли – суврати, барча аъзоларни тузилиши азизу мукаррамликдан далолат бериб туради. Ҳақиқатан ҳам инсон зотининг танаси ...

Батафсил »

Дардга сабр – дўзахга сатр

Инсонга берилган неъматларнинг энг қадрлиси – бу сиҳат-саломатликдир. Инсон ҳаёт экан, турли синовларга дуч келиши, бетоб бўлиши табиий ҳолатдир. Шундай инсонлар борки, бетоб бўлиб қолса, буни жуда ёмон ҳолат деб қабул қилиб, норози бўладилар, шикоятлар қилиб, тушкунликка тушиб қоладилар. Аслида-чи? Мусулмон одам бирор дардга чалинганида ўзини қандай тутиши лозим? Агар инсон ўзига берилган ҳар қандай мусибат, беморлик, ҳатто танасига кирган ...

Батафсил »

Қўшнига яхшилик қилиш (ҳадислар шарҳи)

Ислом дини барчага яхши муомила қилишга чақиради. Агар жамиятда барча инсонлар бир-бирига яхши муносабатда бўлса,бу жамият бахт-саодатли, тинч-тотув яшайдилар. Бу борада мусулмонлар бир-бирларининг ҳақларини адо қилишлари лозим бўлади. Инсон боласи ўзининг кундалик ҳаётида, истайдими истамайдими, барибир, доимий равишда алоқада бўлиб турадиган тоифалардан бири қўшнилардир. Исломда қошничилик алоқасига алоҳида эътибор берилган. Қўшнинг ҳаққи юқори кўтарилган. Унга яхшилик қилиш ҳақида кўплаб тавсиялар ...

Батафсил »

Худкушлик – аср вабоси

Аллоҳ таоло одам боласини борлиқдаги ҳамма нарсадан азиз-у мукаррам қилиб яратган. Қуръони Каримда “Батаҳқиқ биз бани Одамни азиз-у мукаррам қилиб қўйдик” − дейилади. Аллоҳ таоло борлиқдаги турли туман мавжудодларнинг яратгувчиси, уларни бир-биридан афзал қилиб қўйган зотдир ва у одам боласини борлиқдаги ҳамма нарсадан азизу мукаррам қилиб яратиб қўйди. Одам боласининг мукаррамлиги борасида сўз кетганда уламолар инсон танаси ва табиатидаги турли ...

Батафсил »

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ – КАТТА ГУНОҲ

Инсон бошқа жамики нарсалардан мумтоз, ҳамма маҳлуқотлардан энг улуғидир. Инсон улкан иззат ва ҳурматга лойиқдир.Алишер Навоий ўзининг «Вақфия» асарида, «Бутун осмон ва осмондаги жами нарсалар, бутун ер юзи ва ер юзидаги жами нарсалар, ҳамма денгизлар ва унда мавжуд бўлган ҳамма нарсалар, ҳамма мамлакатлар ва уларда бор жами неъматлар – бари, энг яхши нарсалар инсон учун, унинг бахт-саодати учун яратилган, буларнинг ...

Батафсил »