Tag Archives: Мирзаева Гулхаё

Рамазондан рамазонгача – қалбларни поклаш мавсуми

Аллоҳ таолога беҳисоб шукурлар бўлсинки, ўн бир ойга чўзилган соғинч ва муштоқликдан сўнг, ниҳоят, ойларнинг султони, эзгулик ва хайр мавсуми, қалбларда сокинлик, оилаларда файз барака, таровеҳу Қуръон ойи бўлмиш муборак Рамазон Ойининг йигирма саккизинчи кунлигини ҳам ўтказмоқдамиз. Ҳозирда дунё бўйлаб ҳукм сураётган синовли кунлар юртимизга ҳам соя солганига икки ярим ойлардан ошди. Анча уйда қолиб оила даврасида янада иноқлашиб, бир ...

Батафсил »

Соғинч ила…

Мусофир кўксида ватан соғинчи, Онаизор қалбида дилбанд соғинчи, Кимга ота-она, ёр-дўст соғинчи, Бу дам бизга етди дийдор соғинчи. Ҳар манзилдан сўлим , ҳар ердан ортиқ, Мадрасам биз сенга бўлдикку интиқ, Фаришталар қуршаган маконим менинг Бу даргоҳ бизларга Роббимдан тортиқ. Устозим, маёғим, бу он қадрингиз Яна ҳам ҳар недан ортиқроқ сездик. Нурли юзингиз-у иссиқ тафтингиз, Илм боғингизда хаёлан кездик. Толибам, муслима- ...

Батафсил »

Фурсат

Бугунги кунларда бор ажиб ҳикмат, Бунгача жисму- жон пойларди фурсат, Бизмасми дунёга шўнғиган уммат, Қўйинг энди бу ўтар фанони дўстлар Тиллар зикр учун вақт талаш эрди, Дунё гапларидан бўшамас эрди, Кўзлар зеб зийнатдан хўп қамаш эрди, Қўйинг энди риё – ғавғони дўстлар. Қўллар дуо учун бўлганди илҳақ, Оёқлар рукуда турсайди узоқ, Қўйингки жисми жон Роббига муштоқ Бошланг энди хилват, сафони ...

Батафсил »

Недан бу кўз ёшланар!

Кўз ёши бу аслида қалбдан тўкиладиган маржон, сўзсиз қалб изҳори , Яратганнинг неъматидир аслида. Кўзларнинг ёшланмаслиги эса қалбнинг ўтмаслашиб гўё саҳрога айланиб бораётганидан нишона. Ҳар бир нарсани яратган Оллоҳ уни маълум бир ҳикмат ва вазифа учун яратади. Хўш қачон йиғлаш керак ва нима сабабдан? Қуръони каримда кўзёш тўкиш билан боғлиқ бир неча оят келади. Мўминнинг йиғлаши кулишидан кўп бўлиши кераклиги ...

Батафсил »

Араб тилининг ўзбек лексикасидаги аҳамияти

Маълумки, лексика ва унинг ҳар хил қатламлари ўз характерига кўра турлича “товланиб”, ўзига хос лисоний қиймат касб этади. Бу нарса лексиканинг ўзига хос мураккаб лисоний сатҳ эканлигидан далолат беради. Ҳар бир халқ ва унинг тилининг бошқа халқлар ва уларнинг тили билан ўзаро алоқадорлиги ҳам лексикада акс этади. Шу боис тил лексикасини кўзгуга ўхшатиш жоиз бўлади. Кўзгу унга қаратилган ҳар бир ...

Батафсил »

Гуноҳи кабиралардан сақланайлик

Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар, тақводорлар пешвоси саййидимиз Муҳаммадга саловот ва саломлар бўлсин! Аллоҳ ва Унинг Расули Китобу суннатда қайтарган ишлар гуноҳи кабирадир. (Бундай гуноҳлар учун дунёда ҳад-жазо белгиланган, охиратда таҳдид солинган, ёки уни содир қилган кишининг иймони инкор қилинган, ёки лаънатланган, ёки «биз ундан покмиз», «у биздан эмас», каби сўзлар билан сифатланган.) Аллоҳ таоло гуноҳи кабиралардан четланган кишининг кичик ...

Батафсил »

Жамиятнинг шаьнидир аёл

Ислом дини нозил бўлган вақтиданоқ ижтимоий ҳаётда, оилада, давлатчиликда ҳукм сурган чиркин урф-одатларга қарши илоҳий муолажасини бошлади. Ислом дини жаҳонга тарқалиб, башарият орасида ўзининг муқим қийматини эгаллади. Дарҳақиқат, тенгсиз, мислсиз қийматдир бу. Айни дамда замон тамаддунининг чексиз чегарасиз ривожланиш босқичида аёл зотининг жамиятдаги ўрни, иштироки борасида бир қанча ихтилофлар келиб чиқмоқда ва ҳатто бу баъзи фитналарга сабаб бўлмоқда. Бунга европа ...

Батафсил »