Tag Archives: slayd

Мавлид ҳақида

Бизларга маълумки, Исломда фақатгина иккита байрам бор: Фитр ва Қурбон хайити. Лекин аксари уламолар Расул Акром соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлидлирин улуғ ва буюк санашган. Айнан мана шу мавлид, яъни Расул Акром соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилишлари байрамлар-у, хурсандчиликларни келтирган нарсадир. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилишлари бўлмаганда эди, пайғамбар юборилиши ҳам, Қуръон нозил бўлиши ҳам, Исро ва Меърож ...

Батафсил »

Ёшларида бағрикенглик туйғусини шакллантириш хусусиятлари

Бағрикенглик тушунчаси илмий фаолият ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, сиёсат ва сиёсатшунослик, сотсиология, филология, илоҳиёт, ижтимоий аҳлоқ, қиёсий диншунослик каби соҳаларда кенг истифода этиладиган тушунчалардан бири ҳисобланади. Лотинча “толераре” яъни, сабр қилмоқ, чидамоқ маъноларини берадиган бу сўз, асосан бир инсоннинг бошқа инсон дунёқарашига тоқат қилишини билдиради. Бағрикенглик бу бошқа кишининг диний эътиқодига нисбатан оддий тоқатлилик кўрсатиш, унинг эътиқодига қарши ...

Батафсил »

Мусобақа қизғин паллага кирди, марҳамат иштирок этинг

📊 ЭЪЛОН! Ассалому алайкум Ҳурматли мусулмонбиродарлар ва азиз опа-сингиллар! Маълумки, айни пайтда Ислом диёрларида, хусусан юртимизда Роби ул-аввал – Мавлид ойи кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ўрганиш, Ислом тарихига оид билимларни мустаҳкамлаш ва диний-маърифий илмларни кенгроқ тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 12 ноябрдан 22 ноябргача Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг @oliymahad номли телеграм каналида ...

Батафсил »

“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2019 йилнинг 15 ноябрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муаассасасида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни”муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам 15 ноябрь куни “16 ноябрь Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан талаба қизлар иштирокида Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси ўқитувчиси О.Эрнгазаров ...

Батафсил »

НАЖОТИМИЗ ҚАНОТИ

Намоз ютуқ ва нажот йўлидир. Намоз банданинг Аллоҳ билан боғланиш воситаси бўлиб, унда банда Яратувчиси билан ёлғиз қолиб, Унга муножат қилади мана шу ибодат-ла руҳий ва маънавий лаззат олади «Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар(1). Улар намозларида хушуъ қилувчлардир(2). Улар намозларини муҳофаза қилувчилардир(9) ». Мўминун сурасидан. Абдуллоҳ Ибн Амр Ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади ; Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва ...

Батафсил »

“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ТАДБИР

2019 йилнинг 9 ноябрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муаассасасида “Мавлид” куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди “РАСУЛУЛЛОҲДА (С.А.В.) ГЎЗАЛ НАМУНА” “Мавлид” ойи кириши биланоқ жойларда Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни эслаб, уларга турли саловот ва дурудлар айтилиб, мавлид тадбирлари ўтказилмоқда. Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам 9 ноябрь куни “Мавлид” куни муносабати билан “Расулуллоҳда (с.а.в.) гўзал ...

Батафсил »

Ислом-тинчлик дини

Инсон эга бўлган нарсалар ичида энг бебаҳоси – динидир. Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Жумладан, ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлган ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилган. У туфайли халқимиз минг йиллар мобайнида бой маънавияти ва мероси, ўзлигини омон сақлаб келди. Зеро, ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида имон, инсоф, адолат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик ...

Батафсил »

Сукут

Нутқ- Аллоҳ таолонинг инсонларга берган энг улуғ неъматидир. Биз бу неъматнинг шукрини адо қилишимиз учун эса тилимизни турли беҳуда сўзлардан, ғийбат, чақимчилик, баҳс-у мунозара, ҳазил-ҳузул ва шунга ўхшаш иллатлардан сақламоғимиз лозим. Агар мана шундай беҳуда сўзларга сарфлаган вақтимизни тафаккур ва Аллоҳ зикри учун сарфлаганимизда эди, жуда кўп дунё ва охират яхшиликларига эришган бўлар эдик. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ...

Батафсил »

“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2019 йилнинг 4 ноябрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муаассасасида “Ёнғин хавфсизлиги”ҳақида давра суҳбати бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 4 ноябрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова ва талаба қизлар иштирокида Тошкент шаҳар “Ёнғин хавфсизлиги” бошқармаси катта муҳандиси, майор Муслима Раҳимова билан ёнғин хавфсизлиги, унинг эҳтиёт чоралари, ёнғин оқибатида ...

Батафсил »

“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА АНЖУМАН

2019 йилнинг 1 ноябрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муаассасасида америкалик мутахассислар иштирокида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 1 ноябрь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида америкалик мутахассислар иштирокида илмий-амалий анжуман ва “Талабалар илмий жамияти” бўлиб ўтди. Анжуманнинг 1-қисмида таълим муассасаси директори, фалсафа доктори Нозима Ибрагимова томонидан Institute of Global Engagement қошидаги “Center ...

Батафсил »