Tag Archives: slayd

НАФСНИ ПОКЛАШ

Гуноҳ-маъсият, нифоқ, кибр, васваса, ёлғон, ҳасад каби ёмонликлар туфайли нафс кирланади. Уни доим поклаб, тарбиялаб туриш лозим. Руҳий тарбия уламолари таърифига кўра, нафсни турли дардлардан поклаш, юқори мақомларга эриштириш, олий сифатлар ила зийнатлаш нафсни поклаш (риёзатун нафс) дейилади. Қуръони каримда нафсни поклашга буюрилган, ўзини ислоҳ қилганларгина нажот топиши айтилган: “Ўзини поклаган[1], Парвардигори номини зикр қилиб, намоз ўқиган банда, албатта нажот ...

Батафсил »

Ислом омонлик динидир

Aллоҳга шукрлар бўлсинки, халқимиз юртимиздаги динга берилаётган эътибор ва кенг имкониятлардан фойдаланиб, ислом арконларига бекаму-кост амал қилиб келмоқда. Президентимиз ва диний уламоларимиз сай-ҳаракатлари билан янги масжидлар, диний таълим муассасалари, илмий марказлар ташкил етилмоқда. Аммо бу имконият, ислоҳатларга қарамай, айрим шахслар ёки қўштирноқ ичидаги диндорлар томонидан юртимиздаги ислоҳат ва динга бўлган эътиборни нохолислик билан танқид қилаётганлар ҳам афсуски, учраб турибди. Одамларнинг ...

Батафсил »

ЎЗИНГ БИЛМАГАН НАРСАГА ЭРГАШМА

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Исро сурасида шундай марҳамат қилади: Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил-ана ўшалар, масъулдирлар. (36-оят) Ҳеч бир инсон ўзи яхши билмаган нарса ҳақида гапирмаслиги лозим бўлади. Ислом шариати ҳар бир нарсани илмий асосда олиб боришга, билмаган нарсасидан узоқ бўлишга даъват қилади. Мусулмон киши бирор масала ҳақида гапирмоқчи бўлса, ўзи аниқ ишонган, маълум бир асосга ...

Батафсил »

Диний соҳадаги ислоҳотлар эътирофи

Сўнгги йилларда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам талайгина ўзгаришлар, янгиланишлар ва туб ислоҳотлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилнинг апрел ойидаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган ишлар ижроси, жумладан, Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг ташкил этилиши, “Зиё” медиа маркази, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига асос солиниши ҳамда пойтахтимизнинг кўҳна  ва муборак қисмида муҳташам ...

Батафсил »

АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ

Аҳли сунна  вал жамоа таълимотини ёритиб берган асосий эътиқодий мазҳаблардан бири Абу Мансур Мотуридий (ваф. 944 й.) асос солган Мотуридия мактабидир. Манбаларда қайд этилишича, Абу Мансур Мотуридий фиқҳ ва каломдан машҳур олим бўлиб етишган Абу Наср Аҳмад Ийодий ва Абу Бакр Аҳмад Жузжонийлардан таълим олган. Имомул мутакаллимийн (калом илми олимлари пешвоси) ва Имомул ҳудо (тўғри йўлга бошловчи) каби унвонларга сазовор ...

Батафсил »

Синовли кунларда бир тану бир жон бўлайлик!

  Ушбу йил барчамиз учун синовли йил бўлди. Халқимиз қийин кунларни бошидан ўтказаётган шу онларда барчамиз бир тану бир жон бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим. Инсон ҳаётдаги синовлар билан тарбияланади, ҳеч бир иш беҳикмат бўлмайди, энг муҳими шу синовлардан чиройли ўтиб олишдир. Аллоҳ таоло юборган мусибатга қилинган сабрнинг ажри зиёда қилинади. Айни дамда коронавирус билан касалланган юртдошларимиз агар бу дардга сабр ...

Батафсил »

Муносабат: Масжидлар ҳар куни ишлайди!

Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжид ўз эшиклари яна мўмин-мусулмонларга очади. Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз жомеларда намоз ўқишни жуда ҳам соғинишди. Масжидлар очилиши хабари, ҳеч шубҳа йўқки, кўнгилларни шод қилган мужда бўлди. Таъкидлаймизки, айрим сайт ва ижтимоий тармоқларда масжидлар ҳафтада тўрт кун ишлайди, жума, шанба ва якшанба кунлари эса фаолият кўрсатмаслиги ...

Батафсил »

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Имом Абу Мансур Мотуридий мақбараси, Самарқанд шаҳри / Фото: Qadriyat.uz Қарорнинг асосий мақсади – буюк мутафаккир аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси имом Абу Мансур Мотуридий ва унинг издошлари меросини чуқур ўрганиш, уларнинг ақида ва калом илми ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни ...

Батафсил »

Аввал ўйла, кейин сўйла

1991 йил халқимиз мустақилликка эришгач Ислом дини арконларига амал қилиш, унинг таълимотларини ўрганишга бўлган иштиёқини рўёбга чиқариш борасида имкониятлар очилди. Ўша даврларда Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий жоме масжидида имом-хатиб вазифасида фаолият олиб бораётган Усмонхон Алимов ўз ҳамфикрлари билан биргаликда халқнинг диний таълимга бўлган эҳтиёжларни қондириш мақсадида масжид қошида Имом Бухорий мадрасасига асос солди ҳамда ушбу масканда устозлик қила бошлади. Дастлаб, ...

Батафсил »