Tag Archives: slayd

Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад Мотуридий ас-Самарқандийнинг ҳаёти ҳақида ёзганларнинг бирортаси у зотнинг таваллуд саналарини, ёки қандай таҳсил олганларини ва кимдан таъсирланганларини тилга олишмаган. «Мотуридия» номли асарда келтирилишича тадқиқотчи доктор Муҳаммад Айюб Али таҳминига кўра ҳижрий 238 мелодий 870 йил таваллуд топган. Мазкур эҳтимолнинг сабаби Мотуридийнинг икки устози вафоти санасига алоқадор бўлиб улардан бири Муҳаммад ибн Мукотил ар-Розий ҳижрий 248 ...

Батафсил »

Жаннат калитини қўлдан бой бермайлик

Ота-она – энг яқин ва қадрдон инсонлардир. Биз уларни жуда севиб қадрлаймиз, ўз навбатида улар ҳам бизларни ҳар доим қандай вақт ва вазиятда бўлишидан қатъи назар жуда севадилар. Туғилишимиздан ота-онамиз бизни ҳимоялаб келади, саломатлигимиз, тўғри овқатланишимиз ва ҳар томонлама ривожланишимиз ҳақида ғамхорлик қилишади ва шароит яратиб беришга ҳаракат қилишади. Агар бола хафа бўлса ёки у зерикиб қолса, кимдир уни хафа ...

Батафсил »

Дардга сабр – дўзахга сатр

Инсонга берилган неъматларнинг энг қадрлиси – бу сиҳат-саломатликдир. Инсон ҳаёт экан, турли синовларга дуч келиши, бетоб бўлиши табиий ҳолатдир. Шундай инсонлар борки, бетоб бўлиб қолса, буни жуда ёмон ҳолат деб қабул қилиб, норози бўладилар, шикоятлар қилиб, тушкунликка тушиб қоладилар. Аслида-чи? Мусулмон одам бирор дардга чалинганида ўзини қандай тутиши лозим? Агар инсон ўзига берилган ҳар қандай мусибат, беморлик, ҳатто танасига кирган ...

Батафсил »

Аллоҳ эзгу иш қилувчилар мукофотини зое қилмагай

Аллоҳ таъоло марҳамат қилади: ﴿الصَّابِرِينَ وَالصَّادِقِينَ وَالْقَانِتِينَ وَالْمُنْفِقِينَ وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالْأَسْحَارِ ﴾ “(Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоғларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилардир”. Оли Имрон сураси, 17-оят. Алло таъоло ушбу ояти каримада мўмин киши эга бўладиган беш ҳислатни зикр қилиш билар уларни мадҳ қилди. Бу беш ҳислат: сабр, садоқат, тиоат, саховат ва саҳар чоғларида Аллоҳдан мағфират сўрашдир. Кўриб турганимиздек, ушбу ...

Батафсил »

ЎзР ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган сарф илмига оид манбалар

Юртимиз мустақилликни қўлга киритгач, халқимиз учун барча соҳада янги давр бошланди. Юртимизда яшаб, ислом динининг турли соҳаларида сермаҳсул ижод қилган алломаларимизнинг ҳаётлари ва бой илмий меросларини илмий асосда чуқур ўрганиш долзарб масалалардан бирига айланди. “Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб ...

Батафсил »

Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди ва у ерда сақланаётган араб тили грамматикасига оид манбалар

Узоқ тарихга эга бўлган ўзбек халқи, унинг юксак маданияти, қадриятлари, бой илмий мероси бутун жаҳоннинг диққат-еътиборини ўзига жалб этиб келган ва келмоқда. ЎзР ФА Шарқшунослик институтининг ноёб қўлёзмалар фондида сақланаётган улкан хазина ҳам шу жумладандир. ЎзР ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди дунёдаги энг машҳур ва бой фондлардан биридир. У ерда сақланаётган нодир қўлёзмалар ўтмишдаги Шарқ ислом оламининг қарийб минг йиллик ...

Батафсил »

Сукут энг чиройли сўздир

Барчамизга маълумки, инсонлар бошига келадиган балоларнинг аксари тили сабаблидир. Сукут эса, энг яхши ечимдир. Жим туриш ҳимматни оширади, фикрни софлайди, Аллоҳ таолонинг зикри билан машғул бўлишга имкон яратади. Вақтининг қадрига етган инсон уни фойдасиз нарсага сарфламайди. Аллоҳ таолонинг зикрини қўйиб, кераксиз гап-сўзлар билан машғул бўлган инсон гавҳарни қўйиб, тошни олган билан баробардир. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда; “ Расулуллоҳ ...

Батафсил »

Қўшнига яхшилик қилиш (ҳадислар шарҳи)

Ислом дини барчага яхши муомила қилишга чақиради. Агар жамиятда барча инсонлар бир-бирига яхши муносабатда бўлса,бу жамият бахт-саодатли, тинч-тотув яшайдилар. Бу борада мусулмонлар бир-бирларининг ҳақларини адо қилишлари лозим бўлади. Инсон боласи ўзининг кундалик ҳаётида, истайдими истамайдими, барибир, доимий равишда алоқада бўлиб турадиган тоифалардан бири қўшнилардир. Исломда қошничилик алоқасига алоҳида эътибор берилган. Қўшнинг ҳаққи юқори кўтарилган. Унга яхшилик қилиш ҳақида кўплаб тавсиялар ...

Батафсил »

ҲУСНИ ХУЛҚ – КОМИЛЛИК БЕЛГИСИ!

Аллоҳ таоло инсонларнинг суратини гўзал шаклда яратиб қўйган. Бу гўзаллик инсонни Аллоҳ таоло яратган бошқа маҳлуқотларига қиёслаганда яққол намоён бўлади, агар инсон ўз сийратини ҳам, хулқини ҳам гўзал қилса, ҳақиқий комил инсон бўлади. Барча яхши хулқ ва сифатларни ўзида жамлаган ва шу хусусда инсонлар учун намуна бўлган зот Расулуллоҳ (с.а.в) эдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қалам сураси, 4–оятида шундай марҳамат ...

Батафсил »

Буюк хулқ эгаси ким?

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ таоло биз бандаларига “Батаҳқиқ, сизлар учун Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун гўзал ўрнак бор эди”. (“Аҳзоб” сураси 21-оят) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга “Ва албатта сен улкан хулқдасан” (“Қалам” сураси 4-оят) деб марҳамат қилади. Шунинг ўзи Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг хулқлари улуғлигига ва биз умматга ...

Батафсил »