1 Талабалар турар жойи – .:: Xadicha.uz

Талабалар турар жойи

2010 йил 17 февраль куни таълим муассасаси талабаларининг турар жойи Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг амалий кўмаги билан очилди. Бу ерда талабаларнинг яшашлари, дарс тайёрлашлари, маънавий ва жисмоний ҳордиқ олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Талабалар турар жойи тўртта алоҳида хоналардан иборат бўлиб, иккита хона олти нафар талаба ва иккита етти нафар талаба учун мўлжалланган. Бу хоналар олти-етти дона кроват, уч дона кийим жавони ва битта кўзгули жавон ҳамда дарс тайёрлашлари учун стол ва стул билан жиҳозланган.

Талабаларнинг овқатланишлари учун алоҳида газхона ва овқатланиш хоналари ташкил этилган. Газхона, ошхона жавони, газ плитаси, икки дона музлатгич ҳамда бошқа керакли анжомлар билан таъминланган. Овқатланиш хонасида эса олти дона стол, 36 дона стул ва барча зарурий идиш-товоқлар мавжуд.

Шунингдек, талабаларнинг санитарик-гигиения қоидаларига амал қилишлари учун таҳоратхона ва душ кабиналари ишлаб турибди.

Талабалар дарсдан ташқари вақтларда маънавий ҳордиқ олишлари учун «Дам олиш хона»си ажратилган. Ушбу хона компьютер жамланмаси, телевизор ва DVD плейер, стол-стул ва диван билан таъминланган. Таълим муассасасида тиббиёт хонаси бўлиб, бу хона ётоқхона талабалари учун тун-у кун очиқ.

Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар ўртасида навбатчилик уюштирилиб, унга кўра навбатчи талабалар таҳоратхона, таомхона, газхона ва кириш жойларини тозалайдилар.