Тўгараклар

Таълим муассасасида асосий дарс машғулотларидан сўнг талаба қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тўгараклар жорий этилган. Мазкур тўгараклар икки йўналишда амалга оширилади. Биринчиси махсус фанларни такомиллаштириш мақсадида:

1. “Таҳфизул-Қуръон” тўгарагига Г.Кенжабой, Одинахон Мухаммад Юсуф ва Г.Қурбоновалар;
2. “Ақоид” тўгарагига С.Муҳамедходжаева;
3. “Араб тили” тўгарагига Т.Исамуҳамедовалар раҳбарлигида машғулотлар ташкил қилинган.

Шунингдек, иккинчи йўналиш бўйича таълим муассасаси талаба қизларни оилага тарбиялаш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида ҳам турли тўгараклар ташкил этилган:

1. Тикувчилик тўгараги таълим муассасаси мударрисаси Ч.Мухитдинова раҳбарлиги остида ташкил этилган бўлиб, унда янги туғилган чақалоқлар кийимчалари, мактаб ёшига етмаган қизчалар кўйлаклари, андозали кўйлаклар, ошхона анжомлари(чойнак ушлагич, чойнак пўшт кабилар), турли хил юбкалар, ёқа, чўнтак, белбоғ, 6 чокли кўйлак, 6 чокли юбка, калта кофталар, андозалар, ўлчамлар, бичимлар ўргатилади;

2. Тўқувчилик тўгараги М.Шалимова маъсул бўлиб, ип танлашдан бошлаб, занжир олиш, устун олиш, чойнак тагига ва устига ёпқичлар тўқиш, шарф, қалпоқчалар, дўппилар тўқиш, тўқилган нарсаларга безаклар бериш, аёлларга балеро, катта шарфлар, ёпинчиқлар тўқиш, чақалоқлар учун тўпламлар (нимча, чойшаб, қалпоқча, пайпоқча, иштонча ва шарфча кабилар), пайпоқлар, узун тўн ва эркаклар нимчалари кабилар ўргатилади;

3. Информатика тўгараги З.Хожимуратовага бириктирилган бўлиб, ҳозирги янги дастурлар ва уларни амалиётга қўллай билиш, интернетдан тўғри фойдаланиш, техника замон билан ҳамнафас эканлиги ҳақидаги маълумотлар ўргатилади.