12.03.2021
506

Талабалар турар жойи

2010 йил 17 февраль куни таълим муассасаси талабаларининг турар жойи Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг амалий кўмаги билан очилди. Бу ерда талабаларнинг яшашлари, дарс тайёрлашлари, маънавий ва жисмоний ҳордиқ олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Талабалар турар жойи тўртта алоҳида хоналардан иборат бўлиб, иккита хона олти нафар талаба ва иккита етти нафар талаба учун мўлжалланган. Бу хоналар олти-етти дона кроват, уч дона кийим жавони ва битта кўзгули жавон ҳамда дарс тайёрлашлари учун стол ва стул билан жиҳозланган.

Талабаларнинг овқатланишлари учун алоҳида газхона ва овқатланиш хоналари ташкил этилган. Газхона, ошхона жавони, газ плитаси, икки дона музлатгич ҳамда бошқа керакли анжомлар билан таъминланган. Овқатланиш хонасида эса олти дона стол, 36 дона стул ва барча зарурий идиш-товоқлар мавжуд.

Шунингдек, талабаларнинг санитарик-гигиения қоидаларига амал қилишлари учун таҳоратхона ва душ кабиналари ишлаб турибди.

Талабалар дарсдан ташқари вақтларда маънавий ҳордиқ олишлари учун «Дам олиш хона»си ажратилган. Ушбу хона компьютер жамланмаси, телевизор ва DVD плейер, стол-стул ва диван билан таъминланган. Таълим муассасасида тиббиёт хонаси бўлиб, бу хона ётоқхона талабалари учун тун-у кун очиқ.

Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар ўртасида навбатчилик уюштирилиб, унга кўра навбатчи талабалар таҳоратхона, таомхона, газхона ва кириш жойларини тозалайдилар.

Другие новости

Тўгараклар
12.03.2021 504
Таълим муассасасида асосий дарс машғулотларидан сўнг талаба қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тўгараклар жорий этилган. Мазкур тўгараклар икки йўналишда амалга оширилади. Биринчиси махсус фанларни такомиллаштириш мақсадида:1. “Таҳфизул-Қуръон” тўгарагига...
Подробнее
Ўқув жараёни
12.03.2021 531
Бугунги кунда “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўқув машғулотларни етакчи ва катта ўқитувчилар, фан номзодлари ҳамда олий маълумотли 30 га яқин устозлар олиб борадилар.Таълим муассасасидаги диний-махсус фанлардан:“Қуръони...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2023 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry