Мақолалар

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида илк конференция

2018 йилнинг 14 май куни ёш олим, тадқиқотчи ва талабаларнинг “Марказий Осиё ва Ислом цивилизацияси” мавзуидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон халқаро Ислом академиясининг мазкур анжуманида Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси ва мазкур академия таянч докторанти Нигора Ҳакимова ўзининг “Қаффол Шошийнинг ислом ҳуқуқи асослари борасидаги қарашлари” мавзусидаги илмий маърузаси билан қатнашди. Тегишли шўъба бўйича фахрли ...

Батафсил »

Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва уларнинг адади

«Асмо»- исмнинг жами (кўплик) шаклидир. «Ҳусно» эса энг гўзал исмлар деганидир деган маънога мос келади. Таркибий ҳолдаги маъноси - энг гўзал исмлар деганидир. Энг гўзал исмлар Аллоҳга хосдир. Чунки у бутун камолат соҳибидир. Унинг исмлари энг етук ва мутлақ камолатни ифода этган муқаддас сўзлардир.

Батафсил »

Даврнинг энг яхши аёли

Вафотига қадар пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ягона ва биринчи аёлларидир. Пайғамбаримиз қолган аёларига Хадийжа онамиздан кейин уйланганлар. Бадавлат бева аёл (бойлик уларга вафот қилган иккинчи эрлариидан қолган), баланд бўйли, ақлли, оқтанли, жуда гўзал ва қатъиятли. То пайғамбаримиз билан учрашгунларига қадар, ҳеч кимга ўзларининг бойлик ва тақдирини боғламоқликка йўл қўймаганлар. Хадийжа онамизнинг вафотларидан сўнг пайғамбаримизнинг ҳеч бир аёллари у зотнинг қалбларида Хадийжадек жой эгалламаганлар.

Батафсил »