“ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ТАЖВИД” ПУЛЛИК  ЎҚУВ КУРСИГА ҚАБУЛ

 

ЎМИ нинг 2018 йил 30 апрелдаги 01А/056-сонли буйруғи билан тасдиқланган Йўриқнома ва Низоми асосида 10 июнь 2018 йилдан Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Қуръони карим ва тажвид” пуллик ўқув курси фаолият бошлайди.

  • Ҳужжатларни қабул қилиш: 01-03 июнь кунлари соат 9-00 дан 17-00 гача.
  • Тингловчилар сони: 60 нафар. 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
  • Тўлов миқдори: 690.000 сўм (энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари).
  • Машғулотлар: сешанба, пайшанба, шанба. 14-30 дан 17-20 гача
  • Курс якуни: Махсус сертификат. Ушбу сертификат диний таълим бериш ёки диний соҳада фаолият кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.

Ўқув курси учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилади:

  • соғлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086-У-шакл)
  • паспорт нусхаси (асли кўрсатилади)
  • 4 дона фотосурат (3,5х4,5)
  • Яшаш жойидан маълумотнома

Изоҳ: Манзил Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Зарафшон кўчаси 15-уй. (мўлжал “Абу Ҳанифа” масжиди ёнида)

 

Тўгарак раҳбари

    Шоира Содиқова

 

 

22 изоҳлар

  1. Давронбек

    Ассалому алайкум. Пуллик ўқув курсига вилоятдан борганлар учун ётоқхона бериладими? Жавоб учун олдиндан ташаккур.

    • Ва алайкум ассалом. Курс тингловчиларини ётоқхона билан таъминламаймиз.

  2. Assalomu alaykum , oqish qancha davom etadi?

    • Ва алайкум ассалом. Пуллик курсларда ўқиш 3 ой давом этади.

  3. Давронбек

    Ассалому алайкум, вилоятдан борганларга ётоқхона бериладими? Жавоб учун олдиндан ташаккур.

    • Ва алайкум ассалом. Пуллик курс тингловчиларини ётоқхона билан таъминламаймиз.

  4. assalomu alaykum. men bu elondan endi xabar topdim. borsam qobul qilish mumkinmi

  5. Assalomu alaykum! Qur’on va tajvid kursining keyingi uch oyligiga qachondan qabul boshlanadi yoki keyingi uch oylikdagi tinglovchilar soni ham aniqmi?demoqchimanki, bo’sh o’rin yo’qmi?Uzoqda yashaganim uchun shu tariqa savol yo’llayapman. Iltimos shu masalada ma’lumot berib o’tsangiz hursand bo’lardim!

    • Ва алайкум ассалом. Қуръони карим ва тажвид гуруҳларига ҳужжатлар қабули 1-3 июнь кунлари амалга оширилган. 60 тали ўринга 315 нафар тингловчиларнинг ҳужжатларини қабул қилганмиз. Демак кейинги гуруҳлар учун тингловчиларимиз етарли. сайтимизни назорат қилиб боринг. Қабулга рухсат берилса эълон қилинади.

  6. Assalomu alaykum. Madrasada uzoqdan kelgan oquvchi qizlar uchun yotoqxona mavjudmi? Javobingizni intizorlik bilan kutib qolaman. Oldindan raxmat.

  7. Ва алайкум ассалом. Пуллик курс тинловчиларини ётоқхона билан таъминламаймиз. Мадраса талабаларини эса имкон доирасида таъминлашга ҳаракат қиламиз.

  8. Муслимахон

    октябр ойида гурух тузилиши мумкинми ? ёзилса бўладими?

    • гуруҳлар йилда тўрт маротаба, яъни ҳар уч ой шакллантирилади.

  9. Assalomu alaykum. Oktyabrdan yangi Tajvid kursi ochiladimi? Registratsion Raqamingizni yozib yuboring batafsil malumot uchun iltimos.

    • Ва алайкум ассалом. Октябрь ойининг 25 чисидан рўйхатга олинган тингловчилар учун янги гурух иш бошлайди. Регистрация телефон орқали эмас, балки жонли ҳужжатларни олиб келиш йўли орқали амалга оширилади. Батафсил маълумотни эса мана шу сайтдан олишингиз мумкин.

      • Мухлиса

        Ассалом алайкум, кейинги хужжат кабули качон булади?

  10. Муборакхон

    Ассалому алайкум.Хужжатларни топширсак буладими ва,качон 25 октябргачами?

  11. Assalomu aleykum pullik kurslar uchun oktabrdagi registratsiya hali davom etmoqdami
    hujjatlarni bugun topshirsam bo’ladimi

  12. Assalomu alaykum varahmatulloh
    O‘quv kursiga xujjat xozirgi kunda xam qabul qilinyaptimi?
    Yuqorida ko‘rsatilgan to‘lov 1 oy uchunmi?

  13. Мухлиса

    Ассалому алайкум, хурматли мадраса муаллималари! Мен интернет сайтидан Араб тилини ургатиш хамда Куръон ва тажвиддан сабок бериш курслари хакида укидим ва у ерда укиш муддати 6 ой, тулов эса 1500000 ни ташкил этади дейилган. Сизларда шундай курс мавжудми, хужжатларни качон топширса булади?

  14. Мухлиса

    Ассалом алайкум, кейинги хужжат кабули качон булади?

  15. ИЛХОМ СУЛТОНОВ

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.Вилоятларда ҳам пуллик ўқув курслари ташкил этилганми.Пойтахтга бориб ўқишга хамма хам қодир эмас. Оллох рози бўлсин сизлардан

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*