ҚУРЪОН ҚАЛБЛАР ТАРБИЯЧИСИ

Бир аёл оғир бетоб эди, докторлар узоғи билан бир икки ҳафтага боради дейишарди. Шу кунларни аёл фақат олти ёшлар чамаси оғлига насиҳат қилиш, уни юпатиш билан отказди.
Хонадон аҳли учун оғир мусибат куни етиб келди. Қайнота ва қайнонаси қиздек болиб қолган келинидан, умр ёлдоши вафоли ва меҳрибон, солиҳа аёлидан, эндигина мактабга чиққан қизи, ҳар куни боғчадан қайтишда бир дона гул узиб келиб, “бу сизга ойижоним”- дейдиган оғли онасидан айрилган эдилар. Ҳамма чуқур истироб ичида марҳуманинг яхшиликларини бир-бирларига айтиб беришарди.

Пешиндан кейин жаноза намози оқилиб, аёлни сонгги манзилга кузатдилар. Бирин кетин қабристонни тарк этдилар. Уй эгаларига ҳамдард болиб яқин қариндошлар қолишди. Меҳрибон бувижон набираларини чақириб бағрида олиб отирмоқчи эди. Аммо бирданига йиги устига йиги қошилиб, азадорлар кичик набирасини қидириб, топа олмадилар. Ахийри ота қизчасини ёнига отириб, яхшилаб соради:
-қизим уканг қаерда, уни қаерга кетганини биласанми?
Қизалоқ маюс:
-укам онамни согинибди, ёнларига кетди…
Ота козда ёш билан:
-Нега укангни ёлгиз юбординг? Уйда олиб қолсанг болмасмиди?!
Маҳзунлиги ортган қизалоқ:
-Мен ҳам бормоқчи эдим, укам “онам билан ёлгиз учрашмоқчиман, отамни ёнида қолинг” деб кетиб қолди.
Ота югуриб қабристон томонга шошилди. “Оглим онасининг қабри устида қорқиб дод вой солиб йиғлаб отирган болса керак” деб янада тезлашди. Мана.. ва ниҳоят етиб келди… козлари жовдираб қидирарди. Йиги товушини ахтарарди. Аммо бирдан қулоғига оғлининг овози Қуръон тиловати билан эшитилди. Во ажабо! Олти ёшли болакай тинмай суралар оқир эди. Ота секин секин қадам ташлаб оғлига яқинлашди, юраётган оёқларини сезмас эди шорлик. Бир дам сукут сақлаб турди.

-оғлим… оғлим… дея олди ҳолос.
Болакай эса корсатгич бармоғини бурнининг устига қойиб <<жим>> ишорасини корсатди.
-“Бунча чиройли қироатда оқимоқда оглим, ҳа буни унга онаси оргатган, годаклик чоғидан у онаси томонидан шундай тиловатларни тинглар эди, ҳудди аёлимга охшаб оқимоқдая” озига ози шундай деб шивирлаб йиғларди. Атрофни жим жидлик қоплади. Қараса фарзандининг қоллари очиқ дуо қилмоқда, у ҳам қолларини очиб турди, огли нималардир дедию дуосини тугатиб қоллари билан юзларини артди. Кейин эса отасига маноли қараш билан боқиб буни изоҳлашга гап бошлади:
-дадажон ойим огир бетоб пайтлари ухлардилар, жуда коп ухлардилар. Шундай гозал болиб кетар эдиларки уйготгим келмасди. Шунда мен ёнларида отириб то уйгонмагунларича Қуръон оқиб берардим, улар уйгонгач пешонамдан опиб жуда мазза қилиб ухлаб, енгил болиб турганларини айтардилар. Бугун ҳам улар ухладилар, янаям гозаллашиб ухладилар, қайтиб уйгонмас, болиб ухладилар…
Озини йигидан тохтата олмаган ота:
-уйғонмаслигини билсанг нега унда уйгониши учун тиловат қилдинг?.
Балакай эса ҳотиржам:
– дадажон улар уйғонадилар, фақат уйгонганларида икки фаришта ҳузурида козларини очадилар. Онамнинг озлари бир фаришталар Қуръон эса юзларига янада нур қошади. Бугун ҳам онам мазза қилиб ухласинлар, уйгонганларида тетик болиб уйгонсинлар, агар тетик болмасалар фаришталарнинг саволига қандай жавоб берадилар ахир?!
<<Майли ойижоним, менинг фариштагинам! Мен ҳар куни сизга атаб уйимизда Қуръон оқийман кейин Аллоҳ сизга овқат берадия? Қорқманг ойижоним мен сизни оч қолмаслигингиз учун ҳар куни оқийман.
Ота эса оғлини бағрига босиб қаттиқ қучоқлади.
-“Мана коряпсанми онаси, доим фарзандларимизни катта олим болганини, Қори болганини коришни орзу қилардинг! Орзуларинг амалга ошибди, оглимизнинг қалби Қуръонга богланибди.
Қабринг нурга толсин қалбим ардоғи, сен мени севганингчалик сени севганимда эди оглимдан олдин қабринг устида тиловатни мен қилган болардим, сендан айрилганимга куйибману <<фироқсиз севги жаннатда болишини>> унутибман. Аллоҳ сенинг жойингни жаннат боғларидан бир боғ қилсин амин”.
Фарзандига гозал тарбияни Қуръон хулқи билан хулқланган қалб соҳибаси беради. Жаннат райҳонларини жаннат ахлига мос қилиб остиринг мунис оналар!

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
1-курс талабаси Оиша Яқуб қизи

1 та изоҳ

  1. Ozodina Nurmuhamedova

    MashaAlloh Allohim sizdan rozi bolsin amiin

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*