Ҳазрати Сора ва ҳазрати Ҳожар қиссалари

Сора онамиз подшоҳнинг қасридан Ҳожар билан қайтдилар. Уйга етиб келганларида эрлари нима ҳодиса бўлганини сўрадилар. Сора: «Аллоҳ таоло фожирнинг қўлини тузатди ва менга бир жория берди», дедилар. Яна ёмғир ёғиб, ҳаммаёқда мўл-кўлчилик бўлди. Иброҳим алайҳиссалом оилалари билан Фаластинга қайтдилар. Йўлда Иброҳим алайҳиссаломга Аплоҳ таоло ваҳий юбориб, Урдун диёридаги Садум аҳлига расул бўлишни амр қилди. Уларни ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга, фаҳш ишлардан қайтаришга буюрди. Иброҳим алайҳиссалом Аплоҳ таолодан (жиянлари) Лут алайҳиссаломнинг боришларига изн сўрадилар, изн берилди. Лут алайҳиссалом Урдун диёрига кетдилар.
Иброҳим алайҳиссалом оилалари билан Фаластинга етиб келдилар. Сора Иброҳим алайҳиссалом билан етти йил бирга яшадилар. Улар фарзанд кўришмади. Иброҳим алайҳиссалом фарзандли бўлишни хоҳлардилар. Шу ҳақда кўп тафаккур қилиб юрардилар. Бир кун Сора Ҳожарга сув келтиришни буюрдилар. Сув келтирилди. Кўзлари кўзларига тушиб, Ҳожарни Иброҳим алайҳиссаломга олиб беришни ўйладилар. Яна кўнгилларига ғашлик тушиб: «Иброҳим уйланганидан кейин мендан узоқлашиб кетса-я» деб қўрқдилар.
Кунлар ўтиб, васвасалари кетгач: «Иброҳим алайҳиссалом мўмин, ширинсўз, содиқ, инсонлар, хотин олсалар ҳам ўзгармайдилар, манзилни ҳам тарк қилмайдилар, деб ўйладилар. Иброҳим алайҳиссаломга фикрларини билдирдилар. Шояд, Аллоҳ таоло фарзанд ато этса, деган ниятда Иброҳим алайҳиссалом рози бўлдилар ва жорияларига уйландилар. Кунлар ўтиб, Ҳожарнинг бўйларида бўлди. Бола қоринларида дўппайиб қолганида Соранинг рашклари кучайди. Ҳожар Исмоил алайҳиссаломни туғдилар, Соранинг рашклари янада кучайди. Исмоил ва Ҳожарни узоқлаштиришни истаб қолдилар. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таоло иродаси ила аёллари ва ўғилларини Маккага юбордилар. У ерлар фақат саҳродан иборат эди. Озгина хурмо, сув билан уларни ташлаб келдилар ва дуо қилиб оилаларини саломат сақлашини ҳамда барака беришини Аллоҳдан сўрадилар: «Парвардигоро, албатта мен зурриётимдан (бир бўлагини – ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Парвардигоро, (улар) намозни тўкис адо қилсинлар, деб (шундай қилдим). Бас, Сенинг Ўзинг одамларнинг дилларини уларга мойил қилиб қўйгил ва уларни (барча) мевалардан баҳраманд этгил. Шояд, шукр қилсалар» (Иброҳим сураси, 37-оят). Сўнг ўзлари Фаластинга қайтиб келиб, Ҳазрати Сора билан яшаб турдилар.
Бир куни эр-хотин ёлғиз ўтирганларида эшик тақиллади. Иброҳим алайҳиссалом югуриб бориб, эшикни очдилар. Ҳузурларига уч киши кириб келди. Улар жуда гўзал ва ҳайбатли эдилар. Уларни эҳтиром ила ўтқиздириб, олдиларига таом, гўшт қўйдилар. Меҳмонлар овқат ейишмади ва ўзларининг малоика эканликларини билдириб, Аплоҳ таоло Садум аҳлига азоб юборишини айтдилар. Чунки улар Лут алайҳиссаломнинг даъватларига қулоқ солмасдилар. Ўз ширкларида, фаҳш, мункар ишларида давом этардилар. Малоикалар қайтиб кетаётганларида Сора онамизнинг фарзандли бўлишлари, ўғил кўришларининг башоратини бердилар – «(Парда ортида Иброҳимнинг) хотини турган эди. У (фаришталарнинг Лут кофир қавмини ҳалок этиш учун келганликларини эшитиб) кулди – хурсанд бўлди. Шунда Биз (фаришталаримиз воситасида) у аёлга Исҳоқ (исмли ўғил кўриши) ҳақида ва Исҳоқдан кейин Яъқуб (исмли набира кўриши) ҳақида хушхабар бердик» (Ҳуд сураси, 71-оят). Бу хабарни эшитган Сора онамиз ҳам хурсанд бўлиб, ҳам даҳшатга тушиб дедилар – «У деди: «Вой ўлмасам, ўзим кампир, эрим қари чол бўлса ҳам, туғавераманми? Бу жуда қизиқ иш-ку!» (Ҳуд сураси, 72-оят).
Малоикалар Сорага дедилар – «Улар айтдилар: «Аплоҳнинг амридан ажабланяпсанми? Эй хонадон эгалари, сизларга Аплоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлгай. Апбатта У ҳамду сано эгаси ва буюк зотдир» (Ҳуд сураси, 73-оят).

Инсон ҳаётда ўзи кўп кўрган, кўп такрорланган ҳодиса-ҳолатларни қоида шаклида тушуниб қолади. Баъзида ўша «қоида» бузилиши мумкинлигини унутиб қўяди. Аллоҳ у «қоида»ларни хоҳлаган лаҳзада хоҳлаганича бузиши мумкинлигини эсдан чиқариб қўяди. Инсоний тарозида, маълум ёшдаги эр-хотинлар қўшилгандагина фарзанд дунёга келади, деган ўлчов бор. Аммо бу ҳодиса Аллоҳнинг иродаси ила рўёбга чиқишини унутиб қўйишади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ баъзида айрим ёш эр-хотинларни бефарзанд қилиб, бу ҳақиқатни одамларга эслатиб туради.
Шунингдек, маълум ёшдан ўтгандан сўнг, фарзанддан қолиш умумий қоидага ўхшайди. Аммо Аллоҳ хоҳласа, қарилардан ҳам фарзанд туғилиши мумкин. У ҳар нарсага қодир зот. Бу ишдан ҳеч ажабланиб бўлмайди. Иброҳим алайҳиссаломнинг хотинлари ёши ўтган аёл киши ўлароқ, ҳайз кўрмай қўйган, ўзида бола кўриш имкони йўқлигини яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам фаришталар келтирган хушхабардан ниҳоятда ажабландилар. Аммо хушхабар келтирувчилар бу ажабланиш ноўрин эканлигини англатиб:
«Аллоҳнинг амридан ажабланасанми?» дедилар.
Яъни, бу гапни биз ўйлаб чиқарганимиз йўқ. Бу Аллоҳнинг амри. У хоҳлаган нарсасини қилади, ажабланишга ўрин йўқ. Хоҳласа, чолу кампирдан ҳам фарзанд пайдо қила олади.
«Эй аҳли байтлар, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракотлари бўлгай».
Яъни, эй Пайғамбар аҳли оиласи, сизларга келажакда Аллоҳнинг раҳмати ва баракотлари бўлгай. Унинг раҳмати ва баракоти фарзанд ато қилиш билангина тугаб қолмагай. Ҳали ундан ўзга турли хайр-баракалар бор. Бу осон иш. Чунки уларни сизга ваъда қилаётган зот-Аллоҳдир.
«Албатта, У мақталган ва буюк зотдир», дедилар».
Аллоҳ бандаларига берган неъматлари, раҳмати ва баракотлари учун доимо мақталиб келаётган зотдир. У буюкдир, бунга ўхшаган ишлар Унинг учун ҳеч гап эмас.
Фаришталарнинг бу гапларидан кейин Иброҳим алайҳиссаломга ҳамма нарса равшан бўлди.
Ҳазрати Сора Аплоҳга шукр қилдилар.
Кунлар ўтиб, Ҳазрати Соранинг ҳам ҳомилалари билиниб қолди. У зот жуда хурсанд эдилар. Ой-куни тўлиб, Исҳоқ алайҳиссаломни туғдилар.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*