Баркамол инсоннинг маънавий-ахлоқий фазилатлари

Маънавий баркамоллик инсоннинг дунёқараши, эътиқоди, руҳияти, хулқ-атвор нормалари, ахлоқ-одоби билан бевосита алоқадорлиги билан ажралиб туради. Маънавий баркамол кишилар халқ тақдири ва фаровонлиги, ватан тақдири ва унинг равнақини ўйлайдилар. Улар мутеликда, қарамликда яшашни истамайдилар.
Баркамол деганда, биз фақатгина жисман бақувват фарзандларимизни эмас, балки маънавий бой авлодни, ақлий ривожланган, ахлоқий пок, маърифатли фарзандларни, авлодни тушунмоғимиз керак. Бундай кишилар ўзларида халқимизнинг энг ардоқли фазилатлари – иймон ва инсоф, меҳр-оқибат, шафқат ва раҳмдиллик, уят ва андиша, ор-номус, ўзаро ҳурмат, юксак Ватанпарварлик, элига ва халқига садоқат каби қадриятларни ва ғояларни мужассамлаштирган бўлишлари лозим.
Комил инсоннинг умумий хислатлари: ёқимлилик, кўркамлик, жозибадорлик, салобатлилик, ҳурматга сазоворлик, шоироналик, улуғсифатлик, ўзига хослик, етуклик, жиддийлик, маданиятлилик, тарбияланганлик ва бошқалар;
Комил инсоннинг ахлоқий фазилатлари: инсонпарварлик, дўстлик, ғамхўрлик, жонкуярлик, самимийлик, одамийлик, болажонлик, иймонлилик, фидокорлик, хушмуомалалик, боадаблик, илтифотлилик, кечиримлилик, меҳмондўстлик, ҳалоллик, тўғрилик, диёнатлилик, ҳаромдан ҳазар этиш, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик ва ҳоказолар.
Ишбилармонлик хислатлари: меҳнансеварлик, тиришқоқлик, серҳаракатлилик, масъулиятлилик, инсофлилик, ҳалоллик, малакалилик, эпчиллик, уддабуронлик, саранжом-саришталик, тадбиркорлик, аниқлик, тежамкорлик, баркамоллик, таваккалчилик ва бошқалар.
Зукколик, идроклилик фазилатлари: зеҳнлилик, бамаънилик, хотиржамлик, соғлом фикрлилик, донишмандлик, сезгирлик, заковатлилик, топқирлик, нотиқлик, танқидийлик, дадиллик, омилкорлик, саводхонлик, қизиқувчанлик, ишқибозлик кабилар.
Собитлик хислатлари: фаоллик, қатъиятлилик, тезкорлик, жўшқинлик, саботлилик, бир сўзда туришлик, барқарорлик, ботирлик, довюраклик, интизомлилик, жиддийлик, нафсни тийишлик, ўзини йўқотмаслик, совуққонлик, ўзига талабчанлик, камсуқумлик, ўзини ўзи идора эта билиш ва бошқалар.
Эҳтирослилик хислатлари: кўтаринкилик, тантанаворлик, келажакка ишонч, эзгулик, кек сақламаслик, олийжаноблик, оташинлик, нозик табиатлилик, ҳаёлилик, хижолатпазлик, иффатлилик ва ҳоказолар.
Айни шу хислат ва фазилатларни ёшларимиз онгига сингдира бориш уларни баркамол, соғлом ва комил инсон руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Инсондаги комиллик энг ав¬вало унинг фикр, тафаккур ва амалий фаолият эркинлигини англашидадир. Шу маънода, буюк юнон файласуфи Суқротнинг «Ўз-ўзингни англа», деган даъвати ҳам инсоннинг насл-насабини, ҳаёт мазмунини, кишининг келажак авлодлар олдидаги масъулият ва мажбуриятини англашга қаратилган чақириқдир.
Комил инсоннинг моҳияти, аввало, жамиятни баркамол қилиш йўлидаги саъйи-ҳаракатларида намоён бўлади. Комил инсон ва жамият муносабатлари ўзаро боғлиқдир. Бу комил инсоннинг жамият тараққиётига ижобий таъсир қилиши. Комил инсон ғоясининг мавжудлиги ва у билан боғлиқ амалиёт жамиятни ривожлантириш даражасини белгилайдиган мезон сифатида намоён бўлади.
Ўзбекистонда комил инсонни тарбиялашда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий, ташкилий вазифалар давлат сиёсатининг энг муҳим, устувор йўналиши этиб белгиланган.

Хадичаи Кубро аёл – қизлар ўрта махсус ислом билим юрти
4 – курс талабаси Комилова Мухлиса

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*