Эй биродар, сен ҳалолидан топ (ҳаромдан қайт)!..

Устозимиз Алиййул Марий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган эди: «Ҳеч бир мурид мубоҳ ишларни тарк қилмаса ва ўша мубоҳ ўрнига мандуб ёхуд авло каби бирор шаръий амални қилмаса, унинг мақом истаги тўғри бўлмайди. У мубоҳлардан танзиҳан макруҳлардан сақлангани каби сақланмоғи лозим. Аҳли ҳақиқат, азиматларни ташлаб рухсатларга амал қилган кимсага тариқатда ҳеч фойда бўлмаслиги хусусида ижмо қилишган».
Устозимиз Апиййул Ҳаввос раҳматуллоҳи алайҳ айтадики: «Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг ўғилларини амр ва наҳий билан мукаллаф этишдан уларда юзага келадиган машаққатдан нафас олдириш учун бир қанча нарсаларни мубоҳ этди. Аплоҳ инсонларга сиқилишни бермаганда эди, малакпардаги мубоҳни уларга машру қилмасди. Малакпар сиқилиш нелигини билмайдилар. Ана шу сабабли улар – кеча-ю кундуз Аплоҳга тасбеҳ айтадилар, зерикмайдилар, танаффус қилмайдилар, бўшашмайдилар». Яна Апиййул Ҳаввос раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: «Рухсат билан эмас, азиматлар билан амал этиш буюкпарнинг шанидандир. Бу солиҳ зотлар айни тарзда муридларнинг ҳам мубоҳларни озайтириб ғайрат кўрсатишларини, мубоҳ ўрнига савобга лойиқ тоатни қўллашларини исташади. Ейиш ва гапириш каби мубоҳлар билан ҳам хайр-ҳасанотга етишадилар. Овқат ер эканлар, ибодатларга қувват бўлсин, дея ейдилар, кадарларини кетказиш ниятида биродарлари билан очиқ чеҳра билан кулиб гаплашадилар, яна неча-неча мубоҳлар орқали яхшиликка ният этадилар. Улуғлар зарурат бўлмай ухлаган, эҳтиёжсиз гаплашган муридларни тергашган. Зеро, у муҳтарам зотлар муридларининг ҳамма ҳолатларда ҳам вожиб, фарзлар савобидан баҳраманд бўлишни хоҳлашган. Масалан, мурид ейиш вожиб бўлгандагина овқатланар ва гапириш лозим бўлса гапирар эди. Вожиб имконсиз бўлса, мустаҳабни қўлдан қўймасди. Ейиш мустаҳаб бўлганда еб, сўзлаш мустаҳаб бўлса, сўзлар эди. Айни тарзда, муридни унутиши, эҳтилом бўлиши ва кеча ёхуд кундузи эҳтиёж сезмай оёғини узатганлиги сабабли ҳам ҳисоб-китоб қилишарди. Қалбларида турли хаёлларни ўтказганликпари туфайли ҳам муридни тергашган. Тараққийдан чалғитувчи мубоҳларни қилгани учун ҳам муридлар тергов остида қолишган». Довуд алайҳиссаломга нозил бўлган «Забур»да шундай сўзлар бор: «Эй Довуд! Қавмингни нафсоний истак учун овқатланаётгани сабабли қайтар ва огоҳлантир! Чунки нафсоний истак ила ҳаракат қилган шаҳват аҳлининг қалблари Мендан тўсилгандир (раҳмат ва файзимдан маҳрумдирлар)».
Ҳа, фақатгина нафсоний истак учун овқат ейиш, қулни Аллоҳ ҳузуридан ҳайдайди. Масжидда оёғини эҳтиёж сезмай, беодобларча узатишнинг оқибати ҳам шундай.
Яна Алиййул Ҳаввос ҳазратлари айтадики: «Мурид Аплоҳнинг амрига ва қайтариқларига риоя этиб мандубга вожиб каби амал қилмагунча макруҳдан, ҳаромдан қочгандек ва ҳаромдан куфрдан сақлангудек сақланмагунча, мубоҳларни тоатга кўмак бўлиши ниятида қилмагунча сидқ мақомига етишолмайди. Қайлула пайтида, кечки ибодатга қувват бўлсин учун ухлаши, ибодатлар давомийлиги учун нафсини жиловлаш мақсадида унинг истакпаридан бирини адо этиши, ҳашаматли кийимни Аплоҳ таолонинг берган неъматини кўрсатиш учун кийиши, хилма-хил овқатларни аъзолари Аплоҳга янада кўпроқ шукр этишини кўзлаб ейиши кабилар бунга мисолдир.
Абул Ҳасан аш-Шозалий раҳматуллоҳи алайҳ ўртоқларига шундай деди: «Ҳар бир аъзонгиз шукрини қилолсангиз овқатларнинг энг ёқимлисини енг, энг лаззатли ичимликдан ичинг, энг мақбул тўшакда ётинг, энг кибор кийимлардан кийинг. Аммо арпа нонини тузга ботириб еб, қалин пўстин кийиб, ерда ухлаб, сувдан ичиб бу ҳолига кўнгли тўлмай, «Апҳамдулиллоҳ» демай нафрат қилган кишига басийрат кўзи ила қаралса, унинг гуноҳга шўнғиётгани кўрилади. Ҳақ таоло мубоҳ қилган амални бажармай Аплоҳ белгилаган тақдирга жаҳл (исён) қилган кимса, Ҳақ таоло ҳаром қилган нарсага қўл урган бўлади»

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти М.Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*