НАФСИНГ БИЛАН КУРАШ!

Нафсга келган хавф-хатар ва шаръан янглиш ўй-фикрларга қарши мужоҳада эт!
Имом Саҳл раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: «Гуноҳларнинг энг чиркини ҳадисун-нафс (инсоннинг хаёлидан ўтган янглиш ўй- тушунчалар)дир… Инсонларнинг кўпчилиги буни гуноҳ ҳисоблашмайди. Банданинг кўнглига келган нотўғри, номаъқул фикрлардан ўзини тийса ва айни пайтда зикрга маҳкам ёпишса, қалб занги зикр туфайли ёнади. (Чунки зикр қалбдаги янглиш тушунчаларни ёндиради). Қалб ҳимояланган сирга айланади. Шайтон зикр сабабли қалбдан бутунлай қочади, қалбдаги шайтоний ўйлар узоқлашади. Нафсоний ўй-хаёллар қолмайди». Буни ана шундай бил!
Нафсингга қарши очлик ва шариат ҳукмлари билан мужоҳада эт! Овқатни оз-оздан камайтириб, очликни бошқа нарсалардан олдинга Очлик тариқатнинг энг катта арконидир. Чунки очлик нафсни жиловлайди. Зероки, очлик подшоҳларни ҳам бўйин эгдирган. Бошқалар бўйин эгмай қайга борарди! Бунда ейиладиган ва ичиладиган нарсалар озайтириладики, қалб софлашсин. Чунки қолган бошқа аъзолар қалбга тобе. Кўнгилга келган хавотир – тушунчалар фақат очлик билан кучсизланади.
Шайх Муҳйиддин Ибнул Арабий раҳматуллоҳи алайҳ «Футуҳоти Маккия»да қўйидаги ҳадис мазмунини келтиради: «Аплоҳ таоло нафсни яратгач, ундан «Мен кимман?» дея сўради. Нафс эса: «Сен сенсан!» деди. Аплоҳ таоло нафсни очлик дарёсида минг йил ўтқазиб, сўнг нафсдан: «Мен кимман?» дея сўраганида, нафс: «Сен Раббимсан», деди.
Шайх Абу Сулаймон Дороний раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган: «Дунёнинг калити тўқлик, охират амалларининг калити эса очликдир. Аплоҳ таоло дунёни яратгач, илм ва ҳикматни очликка, жаҳолат ва гуноҳни эса тўқликка қўйди».
Яҳё ибн Муоз ар-Розий раҳматуллоҳи алайҳ айтадики: «Тўйиш оловдир, шаҳват эса ўтин. Ўтиннинг ёнишига олов сабабчи. Тўқлик эгасини ёндирмагунча сўнмайди».
Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: «Бир кунда икки марта ейишни хоҳлаган ўзи учун бир охур қилдирсин».
Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: «Ким шайтоннинг зулмидан қочмоқчи бўлса, шаҳва-тига ҳоким бўлсин». Бу мавзуда салафи солиҳийннинг сўзлари кўп.
Нафсга қарши сўнг даража очлик, бедорлик (уйқусизлик) ва нафсни қийин ишларда чарчатиш билан мужоҳада эт! Буларни, нафсингни Аплоҳнинг розилигига чақирганингда бўйсуниши, айбдор бўлганида жазо сифатида тадбиқ эт!
Бу риёзатлардан аввал нафс тегирмонни айлантиришга ўрганмаган қайсар ҳайвонга ўхшайди. Ҳайвонни оч қолдиришади, кўзларини боғлашади, уни тегирмонни ишлатиш учун, атрофида бўш айлантиришади. Бу ҳолат ҳайвон ишга мослашгунча, итоат қилишни ўргангунча давом этади. Ўшанда уни едиришади, кўзларидаги боғични ечишади.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*