ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

2019 йилнинг 7 март куни “Вақф” хайрия жамоат фонди ташрифи муносабати билан тадир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 7 март куни “Вақф” хайрия жамоат фонди ташрифи муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ушбу фонд бошқарув раиси Искандар Халилов сўзга чиқди ва фонднинг ташкил этилганидан то ҳозирги кунгача амалга оширган хайрли ишлари ҳақида қисқача сўзлаб берди. Шундан сўнг 10 нафар талаба қизларнинг шартнома тўлов пули тўлангани ҳақида сертификатлар топширилди, қолган талабаларга ҳам пальто, материал ва китоблар тақдим этилди. Тадбир давомида “Вақф” хайрия жамоат фонди ва унинг амалга оширган ишлари ёритилган видео намойиш этилди.


Тадбир жуда мазмунли, қизиқарли ва мароқли бўлиб ўтди. Талаба қизлар мазкур хайрия ишидан жуда мамнун бўлдилар. Шунингдек, “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

1 та изоҳ

  1. Assalomu alaykum 11 sinfni tugatgan lekin 18 yoshga to’lmagan bo’lsayam o’qishga olasilami?chunki islom institutiga faqat madrasani bitirganlani olarkan,18ga to’lishni kutib 4 oqigandan keyin institutda yana 4 yil vaqt o’tib ketadiku shu yoshni olib tashlasa bomidimi?rahmat

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*