ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

2019 йилнинг 19 март куни “21 март – Наврўз байрами” муносабати билан тадир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 19 март куни “21 март – Наврўз байрами” муносабати билан “Ассалом, Наврўз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Баҳор яшариш ва яшиллик фасли, унинг кишига бахш этадиган ўзгача кайфияти акс этган мазкур тадбир Қуръон тиловати илан очилди. Тадбирда талаба қизлар турли саловот, нашида ва миллий урф-одатларимиз акс этган саҳна кўринишлари билан иштирок этдилар. Саҳна кўринишида ўзбек аёли, қолаверса ўзбек келини асли қандай бўлиши кераклиги, унинг олган билимлари ҳаётда жуда ас қотиши мумкинлиги ва бу яхши натижаларга сабаб бўлишини кўрсатиб бердилар. Тадбир талаба қизларда жуда катта таассурот қолдирди ва ундан кўплаб фойдалар олдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*