ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ ТАШРИФИ

2019 йилнинг 26 март куни Шайх Хованди Тоҳур
мақбарасига ташриф буюрилди.

Жорий йилнинг 26 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талаба қизлари билан аждодларимиз тарихи ва улар билан боғлиқ тарихий обидаларни яқиндан таништириш ва улар ҳақида янада кўпроқ маълумотларга эга бўлиш мақсадида Шайх Хованди Тоҳур мақбарасига ташриф буюрилди.
Талаба қизлар мазкур мақбарага ташриф буюриб, у ерда Шайх Хованди Тоҳур ва унинг ёнидан жой олган бу улуғ зотнинг яқинларига тегишли яна икки шахснинг сағаналарини зиёрат қилишди. Шу ердаги мутахассиснинг берган маълумотига кўра, бу ерда яна бир неча юз йилдан бери ўсаётган сарв дарахтини ҳам кўришди. Шунингдек, Шайх Хованди Тоҳурнинг ҳаёти ҳақидаги маълумотларга ҳам эга бўлишди. Бу мақбара ёнидан яна бир улуғ шахснинг сағанаси жой олган бўлиб, у қозоқ миллатига мансуб Тўлабий (Қалдирғочбий)нинг мақбарасидир. Талаба қизлар у ерни ҳам зиёрат қилиб, уларнинг ҳаққиларига дуойи фотиҳалар қилишди.
Мазкур зиёрат талаба қизларга жуда маъқул бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*