ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА “9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ

2019 йилнинг 6 май куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 6 май куни “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбек академик драма театри актрисаси, халқимизнинг севимли санъаткори Дилноза Кубаева билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Актриса талаба қизларга ўтган аждодларимизнинг ўлмас асарлари ва ижодини ўқиб-ўрганиш орқали уларни ёд айлаш, хотирлаш ва уларнинг руҳини шод этиш кераклигини айтиб, уларнинг ижод намуналаридан ўқиб берди.
Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан актрисага мурожаат қилдилар, севимли актриса Дилноза Кубаева уларга керакли маслаҳат ва кўрсатмалар бериб ўтдилар. Бу учрашув талаба қизларда жуда катта таасссурот қолдирди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*