РЎЗА – ЖИСМАН ВА РУҲАН ПОКЛАНИШДИР

Аллоҳ таоло бандаларини фақат хайрли ва фойдали амалларга буюрган, шундай амаллардан бири рўзадир.
Мўминларининг амири Абу Ҳафс Умар ибн Хаттобдан ривоят қилинади: «Набий соллалоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:«Амаллар фақат ниятларга кўрадир». (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).
Аслида рўза ният билангина тўғри бўлади. Рўза тутишдан мақсад Аллоҳнинг ризоси учундир. Рўзанинг ҳикматларидан бири, у туфайли рўзадор соғлиғини тиклаб олишидир. Мутахассислар ихтиёрий оч қолиш фойдалари ҳақида жуда кўп маьлумотлар бермоқдалар. Рўза бу ихтиёрий оч қолишнинг энг яхши ва самарали намунасидир.Ҳозирги кунда кенг тарқалган касалликларнинг кўпларини мусулмон бўлмаган юртлар шифокорлари очлик, яъни, рўза тутдириш йўли билан даволамоқдалар.
Келинг, тиб олимлари рўза борасида эришган баъзи бир натижалар билан қисман танишиб чиқайлик: Тиббий-илмий изланишлар оқибатида рўзанинг турли жисмий ва руҳий касалликлардан ҳимоя қилиш, уларнинг олдини олишда фойдаси борлиги аниқланди.
Ёдингизда бўлсин,бизнинг организмимиз фақатгина органик моддаларни, яъни ўсимлик ва ҳайвонот маҳсулотларини қабул қила олади. Ҳар қандай ноорганик моддалар,ҳаётий қувватимизни сарфлаган ҳолда,организмимиздан чиқариб ташланади. Агар инсоннинг ҳаётий қуввати камайиб кетган бўлса, унда кўпгина ноорганик моддалар тўқималарда сақланиб қолади ва кейинчалик соғлиғимизга катта зиён етказиши мумкин.
Энди, бу зарарли моддалар қандай қилиб организмимизга тушади, деган савол туғилади. Ҳаводаги зарарли тутун ва чанглар, автомобиллардан чиқаётган заҳарли тутунлар, биз истеъмол қиладиган сабзавот ва меваларнинг таркибида пестицидларнинг миқдори кўплиги,тузнинг меъёридан ортиқча истеъмол қилиниши, ноорганик моддалар асосида ишлаб чиқарилган озиқ-овқатларни ва дориларни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиниши,кам ҳаркатлилик ва кўп ёғли, ширин, шўр ва аччиқ овқатларини тановул қилиш сабаб бўлади.
Буларнинг ҳаммасини ҳазм қилишга ва чиқариб ташлашга организмнинг ҳаётий қуввати етмайди ва бу ҳолда токсик моддалар организмда тўпланиб, шу моддаларнинг кристалларига айланади.Улар ўз навбатида, бизнинг ҳаракат аъзоларимизда йиғилиб, оғриқларга сабаб бўлади.
Бу ноорганик моддаларни организмдан чиқариб ташлашнинг энг осон ва безарар йўли бу рўза тутишдир.Биз рўза тутганимизда ҳаётий қувватимиз организмдаги заҳарларни чиқариб ташлашга ва организмни тозалашга сарфланади. Организм ўз-ўзини тозалайди,даволайди ва соғлиғини қайта тиклайди. Натижада инсоннинг жисми ҳам, руҳи ҳам енгиллашади ва қалби мусаффо бўлади.
Организмимизни тоза ушлашни хоҳласак, рўза тутиб туришимиз керак.Мутахассислар хафтада 1-2 марта оч қолишни маслахат берадилар.Шунингдек, истеъмол қилаётган маҳсулотларни табиий бўлишига, кўпроқ экологик тоза шароитда етиштирилган мева ва сабзавотларни тановул қилишга жиддий эътибор бериш лозим.«Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган ҳалол, пок нарсаларни енглар ва ўзларингиз иймон келтирган Аллоҳдан қўрқинглар!» (Моида сураси , 88 оят)
Рўза кони фойда экани, усиз соғлиқни сақлаш мумкин эмаслиги, рўза кўплаб хасталикларнинг давоси экани исбот қилинди. Мазкур илмий тажрибаларнинг натижалари Ислом динида бундан ўн беш аср илгари рўза тутишни фарз қилиниши илмий мўъжиза бўлганига далолат сифатида қабул қилинмоқда.
Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ таолонинг: «Рўза тутмоғингиз сиз учун яхшиликдир», деган ояти ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Рўза тутинглар саломат бўласизлар», деган ҳадислари мўъжизаси исбот бўлмоқда.
Шунинг учун фақат Рамазон рўзасинигина тутмасдан, ҳар душанба ва пайшанба кунлари ҳам рўза тутишга ҳаракат қилинади.
Бу рўзанинг ушбу зикр қилинаётган ҳикматидан ташқари тақво, меҳр, сабрга тегишли ҳикматлар ҳам борки уни унутмаслигимиз керак.

 

Севар Ганиева-
ХадичаиКуброаёл-қизларўртамахсус
исломбилимюртиўқитувчиси

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*