ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2019 йилнинг 13 май куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талаба қизлари ишитрокида “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 13 май куни “Қуръон ёдлаш одоблари” мавзусида билим юрти талаба қизлари иштирокида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов билан давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбатда давомида устоз талаба қизлар ва мударрисаларга Қуръон ёдлашда жуда кўп нарсаларга эътибор бериш кераклиги, айниқса, ота-она дуоси, вақт қадри, устоз хизмати, илмга ҳурмат, ният ва мақсадга эътибор каби масалаларда жуда ҳушёр бўлиш кераклиги ҳақида эслатиб ўтдилар. Талаба қизлар бу суҳбатдан жуда кўп манаффатлар олдилар ва ўзларидаги камчилик ва беэътиборсизликни тўғирлаб. Илм йўлида янада камтар бўлиш кераклигини англадилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*