20.09.2023
198

Ўзбекистон ва Европада виждон эркинлигининг қиёсий таҳлили

Диний ташкилотнинг давлатдан ажратилиши принципи бошқа шаклда ҳам намоён бўлиши мумкин. Европада бундай тизим диний ташкилотга қарши кураш жараёнлари натижаси сифатида шаклланди. XIX аср давомида Францияда давлат-дин муносабатлари ҳамкорликдан бутунлай узилишга қадар ўзгариб, 1905 йилдан черков давлатдан расмий равишда ажратилади. Шунга боғлик равишда 1905 йили Францияда қабул қилинган қонун қуйидагиларни тан олади: 
1.  Виждон ва эътиқод эркинлиги;
2. Давлат томонидан диний ташкилотлар ва уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланишининг тақиқланиши;
3. Барча динларга, хеч бир истисносиз тенг муносабатда бўлиш.
Францияда қабул қилинган диннинг давлатдан ажратилиши тўғрисидаги қонун диний маросим ва урф-одатларни бажо келтириш давлат ҳокимияти рухсати ва назорати билан амалга оширилишини белгилаб кўйди.
Кооперацион, яъни нейтралитет моделига Германия федератив республикасини мисол тариқасида келтириш мумкин. ГФР да давлат билан диний ташкилот ўртасидаги муносабатларда давлат ҳокимиятининг устуворлиги эътироф этилган, давлат-диний ташкилот ҳуқуқи вужудга келди.
Веймар Конституцияси давридан бошлаб Германияда давлат-черков муносабатлари секулярлик тамойилига асосланади. Шунингдек, давлат ҳокимияти билан диний ташкилот муносабатларида муайян масофа сақланади. Ҳозирги кунда бундай масофани “нейтралитет” термини билан аташ одат бўлган.
Ҳозирги кунда давлат-черков муносабатлари ГФР Асосий қонунининг 140-моддаси асосида тартибга солинади. Ўз навбатида конституциянинг мазкур моддаси 1919 йилги Веймар Конституциясининг 136-139, 141- моддаларидан ташкил топган. Мазкур қоидаларга биноан ГФР да давлат бирор динга расмий давлат дини мақомини бермайди.
ГФРда диний машғулотлар давлат билан диний ташкилот ўртасидаги
ўзаро муносабатнинг ўзига хос ифодаси бўлиб, диний машғулотлар давлат билан диний ташкилотнинг умумий иши сифатида эътироф этилади. ГФР Конституциясининг 7-моддасига биноан, оммавий мактабларда диний таълим мажбурий предмет сифатида ўқитилади.
Кўриб чиқилаётган модел доирасида 1920 йилги Австрия конституциясида ҳам ўзига хосликлар бор. Унда ҳам виждон ва эътикод эркинлиги тўлиқ эътироф этилади. Австрияда ҳам, ГФРда бўлгани каби, черков давлатдан ажратилмаган. Католик черкови давлат мақомига эга бўлмаса-да, диний соҳада ҳукмронлик қилади ва мафкуравий ҳаётнинг турли жабҳаларига жиддий таъсир кўрсатади. Эътиқод қилувчиларнинг тахминан 90% ни католиклар ташкил этади.
Юқоридаги давлатлар мисолидан кўриниб турибдики, хорижий мамлакатларда диний ташкилотларнинг ҳуқуқий мақомини, давлатнинг динга, виждон ва эътикод эркинлигига бўлган муносабатини тартибга солувчи конституциявий ва қонунчилик нормалари ниҳоятда турли-тумандир. Конституциялар одатда, диний ташкилот билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабат асослари, жамиятда диннинг тутган ўрни билан боғлик масалаларни тартибга солувчи махсус моддаларни, айрим ҳолларда эса бир-бутун бўлим ва бобларни ҳам ўзида акс эттиради. Умуман олганда эса, конституциялар конфессиялар ва эътиқод қилувчилар ҳуқуқларининг кафили ҳисобланади.
Ўзбекистонда таркиб топган давлат ва дин ўртасидаги муносабат ўз моҳияти, мазмуни ва ҳуқуқий асосларига кўра сепарацион моделга, яъни давлатдан дин, умумтаълим мактабларидан диний таълимнинг ажратилганлиги ва виждон эркинлиги, конфессионал бағрикенглик таъминланганлигига асосланади.
Ўзбекистон дунёвий давлат бўлиб, мамлакатимизда дин давлатдан алоҳида бўлиб, бу ҳақда мамлакатимиз Конституциясининг 61-моддасида шундай дейилади: “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди”.
Бу ғоя “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида ҳам мустаҳкамланган бўлиб, унда ҳам диннинг давлатдан ажратилганлиги, ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.
Бу эса мамлакатимизда давлатнинг диний ишларга, диннинг эса давлат ишларига (қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно, албатта) аралашмаслигини англатади.
Бунинг замирида давлат томонидан турли динларга эътиқод қилувчи ва динга эътиқод килмайдиган фуқаролар, шу каби ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашиши, улар ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган қарама-қаршилик ва кескинликларнинг олдини олиши, диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши, диний ташкилотлар зиммасига давлат ўзининг ҳеч қандай вазифасини бажаришни юкламаслиги, уларнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган фаолиятига аралашмаслиги кабилар ётади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси демократик принципларга содиқлигининг ифодаси сифатда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатда қуйидаги принципларга амал қилишини эълон қилди:
- диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш;
- диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмаларининг хусусий иши деб тан олиш;
- диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга амал
қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини тенг кафолатлаш ҳамда уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик;
- маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор
топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш йўлларини излаш зарурати;
- диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб
бўлмаслигини эътироф этиш.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда, хулоса қилиш мумкинки, биз 
таҳлил этган давлат ва дин ўртасидаги муносабатнинг уч модели давлат ва дин ўртасидаги муносабатнинг турли-туман қирраларини, жиҳатларини ва хоссаларини тўлалигича қамраб ололмайди. Давлат ва дин ўртасидаги муносабатнинг бир моделида бошқа модел элементлари ҳам учраб қолиши мумкин. Шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, давлат ва дин ўртасидаги муносабатнинг қайси моделда бўлиши шу давлатнинг тараққиёти, ундаги аҳолининг минталитети, диннинг хусусияти, мамлакатдаги демократик вазият, инсон ҳуқуқларининг таъминланганлиги, халқаро аҳвол, жамиятнинг онги каби омиллар таъсир этиши шубҳасиздир.

1-курс талабаси З. Эргашова 

Другие новости

KONSTITUTSIYA – MAMLAKATIMIZDA AMALGA OSHIRILAYOTGAN DEMOKRATIK YANGILANISHLAR POYDEVORI.
08.12.2023 185
Mustaqil O'zbekiston Konstitutsiyasining qabul qilinishi ayni milliy qadriyatlarimizni, adolatli fuqarolik jamiyati, demokratik huquqiy davlat qurish, bozor munosabatlariga o'tish yo'llarini belgilab berdi.O'zbekiston Konstitutsiyasi huquqiy tizimimizning tayanch poydevoridir. Uning barcha qonunlarimiz uchun...
Подробнее
Jaholatga qarshi ma’rifat
19.11.2023 312
Bugungi kunda muqaddas islom dinimizning insonparvarlik g‘oyalarini targ‘ib etish, “Jaholatga qarshi – ma’rifat” tamoyili asosida unib-o‘sib kelayotgan yoshlarimizni sog‘lom e’tiqod ruhida tarbiyalash yanada dolzarb ahamiyat kasb etmoqda.Diniy bag‘rikenglik va millatlararo...
Подробнее
Bag'rikenglik millat tayanchi
08.11.2023 302
O'zbekiston zaminida qadim zamondan islom dini bilan boshqa dinlar yonma-yon yashab, rivojlanib va bu jamiyatning ma'naviy yuksalishiga muayyan hissa qo'shdi.Hozirgi kunga kelib, respublikamizda 130 dan ortiq millat va elat vakillari...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry