08.01.2024
169

АҲЛИ СУННА ВАЛ-ЖАМОЪАДА ИЙМОН ТУШУНЧАСИ. Лафзий ихтилофлар

Аҳли сунна вал-жамоъа уламолари ўртасида  иймон рукни яъни ҳақиқати борасида уч хил қарашни кўришимиз мумкин:
   Иймоннинг рукни (ҳақиқати, асли): 
Фақат қалб билан тасдиқлаш. Тил билан иқрор бўлиш эса дунё ҳукмларидаги шарт. Бунда иймоннинг рукни битта бўлади. 
Бу сўз имом Ашъарий, жумҳур ашъарийлар, имом Мотуридий, мотуридий уламоларидан бир жамоъаси (Абу Муъин Насафий каби), Абу Ҳанифанинг бир қавлига кўрадир. 
Қалб  билан тасдиқлаш ва  тил билан иқрор бўлиш.  Бунда тасдиқ аслий  рукн бўлиб, бирор ҳолатда ҳам соқит бўлмайди. Иқрор қўшимча рукн бўлиб, узрли ҳолатларда соқит бўлади.  (Иқрор - ўзи эшитадиган даражада шаҳодат калимасини айтишлик.)
Бу Мотуридийлардаги машҳур сўз, Абу Ҳанийфанинг машҳур ривоятига кўра, аксар мотуридийлар (имом Сарахсий, имом Баздавий каби), жумҳур ҳанафийлар, имом Таҳовий қарашига кўра иқрор иймоннинг ҳақиқатига киради, унинг рукни, бўлаги дейилади.  
Мотуридийларда тил билан  иқрор бўли баъзан яъни узрли ҳолатларда соқит бўлиш эҳтимоли бор. Масалан: соқов киши каби ёки вақтнинг камлиги сабабидан яъни қалбан тасдиқладию тил билан иқрор бўлишга улгурмай вафот этган киши ёки қалб билан тасдиқлаб тил билан ҳам иқрор бўлиш кераклигини  ёки қандай айтишни билмаган ёки қўрқанлиги сабабидан айта олмаган киши каби. Бундай ҳолатларда тасдиқнинг ўзи кифоя қилади. Бу худди намозда узрли кишидан қиём, руку каби рукнлар соқит бўлишига ўхшайди. 
Ашъарийларда ҳам иймон фақат тасдиқдан иборат бўлсада, сўралган пайтда узрсиз балки қайсарлик, кибр, арзимас санашлик туфайли иқрор бўлишдан бош тортса мўмин ҳисобланмайди. Абу Толиб каби. Абу Толиб Расулуллоҳ алайҳиссаломни ҳақ эканликларини қалбида тасдиқлаган аммо сўралган пайтда иқрор бўлишдан бош тортган. 
Қалб  билан тасдиқлаш,  тил билан иқрор бўлиш ҳамда арконларга амал қилиш.  
Имом  Шофиъий, имом Молик, имом Аҳмад, имом Авзоъий, яна  бошқа аҳли ҳадис ва аҳли зоҳирлар ҳамда баъзи мутакаллимларнинг сўзига кўра иймоннинг рукни учта. Аммо бунда ҳам амал куфрнинг муқобилидаги иймоннинг ҳақиқати эмас, балки комил иймоннинг рукни дейилган. Яъни тасдиқ ва иқрор топилган мўъмин амални тарк этса иймондан чиқмайди. Бу худди хайзли аёл намоз каби амалларни тарк этганда иймони кўтарилиб кетмаганига ўхшайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юқоридаги барча уламоларимиз қалбида эътиқод қилиб, бўйсинган кишини ҳақиқий мўъмин экани, амални тарк этиши иймондан чиқармаслиги шунингдек,  бирор узрсиз қайсарлик ёки такаббурлик қилиб тил билан иқрор бўлишни тарк этувчини кофир эканлигига  иттифоқ қилганлар. Иборалар турлича бўлсада,  ҳукм бир хил. Бундай ихтилофга лафзий ихтилоф дейилади. 
                                                                                                                     С.Мухамедходжаева. Ақоид фани  ўқитувчиси.




 

Другие новости

SOXTA PIR MURID MUNOSABATLARIGA ASOSLANGAN TARIQATCHILIK FAOLIYATI
05.01.2024 183
#Raddiya #soxta_tariqatlarIslom tarixining barcha davrlarida tasavvufni tor ma'noda talqin etuvchi guruh va shaxslar boʻlgan. Ular e'tiborini asosan so'fiylikning tashqi jihatlariga qaratganlar. Bundaylar hozirgi kunda ham topiladi.Bunday guruhlar uchun so'fiyga na...
Подробнее
Qadarga imon keltirish aqidasi to'g'risida
04.01.2024 226
Ushbu aqidaning asli Alloh taoloning ilmi va iroda qilgan narsasini amalga oshirishdir. Shunga ko'ra kimki Alloh taologa va Uning komil sifatlariga imon keltirgan bo'lsa,qadarga iymon keltirish ham unga vojib bo'ladi....
Подробнее
Alloh taolo osmondami?
31.12.2023 229
Alloh subhonahu va taolo yaratilgan narsalardan birortasiga o‘xshamaydi! Yaratilishi mumkin bo‘lgan narsalar Alloh taologa o‘xshamaydi! Alloh taoloning zoti o‘xshamaganidan keyin, uning sifatlari ham yaratilgan yaralmishlarning birorta sifatlariga o‘xshamaydi! Mana shu...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry