13.04.2022
351

Шариатда итоат мисли ибодатдир!

 

    Дунё яралишидан то кунимизга қадар мукамммал қилинган шариатимиз бизни Аллоҳга итоатли бўлишга тарғиб этади. Бошимизга тушган синовли ва омадли кунларимизнинг сабабчиси Аллоҳдан деб билишимиз иймон рукнларидандир. Шундай экан, итоат ва тавозеълик мўмин-мусулмоннинг зийнати ва одоби ҳисобланади. Исёнкорлик эса шайтондандир. Чунки илк исён Аллоҳнинг наздида унинг иштирокида бўлгани барчага маълум.

    Муайян заминда мусулмонларнинг ибодати ва маишати учун барча шароитлар яратилса-ю, лекин бунга исён этишлик ношукрлик эмасми?! Мазкур юртнинг тинчлиги учун қабул қилинган қонун-қоидаларга, унинг тараққиёти учун тинмай хизмат қилаётган раҳбарларининг жамият хавфсизлиги йўлидаги кўрсатмаларига   беписандлик исёнкорлик эмасми?! Айрим тоифаларнинг аҳоли тинчлигига раҳна солишдаги негатив тарғиботларидан мақсад нима эканлиги масаласида жуда кўп саволлар авж олмоқда. Аслида шариатимизда бу каби муаммоларнинг олдини олувчи кўпдан кўп кўрсатмалар мавжуд. 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг.». (Нисо / 59).

Ўзларини дин аҳлларидан билиб, унга ҳизмат қилувчи деб ҳисоблаётган айрим тоифа эгалари Аллоҳ таолонинг юқоридаги амрига зид тарғиботларини нима дейиш мумкин. Айтилган гаплари биру, лекин қилган амаллари бошқа бўлган мунофиқлар бўлиб қоляпдиларку. 

Ҳўш, Қуръони каримдан келтирилган далилдан ташқари бу масалада суннатда нима дейилгани билан танишсак.

وَعَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قال: الدِّينُ النَّصِيحَةُ. قُلنَا: لِمَنْ؟ قال:لله وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلأئِمَّةِ المُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِم

ْ    Тамим ад-Дорий розияллоҳудан ривоят қилинди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дин—бу насиҳатдир!» Биз: ким учун?—дедик. Ул зот: «Аллоҳ учун, китоби учун, расули учун, мусулмонларнинг бошлиқлари учун ва оммаси учун.», — дедилар (Саҳиҳи Муслим).

Аллоҳ амри ила мусулмонларга имкон яратилган юрт бошлиқлари учун дин насиҳат экан, уларга итоат этиш амри вожибдир. Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган узун ҳадиснинг бир бандида шундай насиҳатлар бор:

…اوصيكم بتقوى الله و السمع و الطاعة و إن كان عبدا حبشيا..

«…Сизларга Аллоҳдан қўрқишни ва (бошлиқларга) гарчи у ҳабаший қул бўлса ҳам, қулоқ солиб итоат қилишни насиҳат қиламан…» (Абу Довуд). Бошқа бир ривоятда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қулоқ солинглар ва бўйсунинглар! Гарчи сизларга боши майиздек  ҳабаший бошлиқ этиб тайинланган бўлса ҳам”, – деганлар (Имом Бухорий ривоятлари)

    Шариат манбаларидан бўлган осорларда эса бу масалада жуда кўп кўрсатмаларни кўриш мумкин. Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳ: «Имомларимиз, бошлиқларимиз агарча зулм қилсалар-да, уларга қарши чиқишни ҳақ деб ҳисобламаймиз. Улардан бирортасини қарғамаймиз. Уларга бўйсунишдан бош тортмаймиз. Улар модомики маъсиятга амр қилишмас экан, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш ўлароқ фарз деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият, муваффақият ва саломатлик сўраб дуо қиламиз», — деб айтадилар . 

    Албатта хулоса қилиш ҳар бир онгли мусулмоннинг ўзигадир. Биз қилган амалларимиз юзасидан ўзимиз сўроқ қилинамиз. Аммо қилган амалларимиз сабабидан жамият ва мусулмонлар жамоаси азият чекса ҳамда фитна қурбони бўлса, албатта бу инсон омма ҳаққи учун ҳам сўралишини унутмайлик! Шу ўринда  Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни эслатмоқчиман: “Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни шундай деганларини эшитдим: "Кимки ўз бошлиғига итоат қилмаса, у одам қиёмат кунида Аллоҳ таолога  бирор далили бўлмаган ҳолда йўлиқади”. 

 “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар

ўрта махсус ислом таълим 

муассасаси директори, PhD 

Нозима Ибрагимова

Другие новости

MAXLUQOTLAR ALLOHGA OʻXSHAMAS
24.12.2024 2
Imom Abu Ja'far At-tahoviy o'zlarining "Aqiydatut Tahoviyya" nomli kitoblarida shunday keltiradilar: لا يُشْبِهُهُ الأنامُ Ya'ni, Alloh taologa hech narsa oʻxshamaydi.Yuqoridagi matnda kelgan أنام soʻzi 3 xil ma'noda ishlatiladi: 1.Har bir...
Подробнее
KITOB -MA'RIFAT CHIROG'I
23.12.2024 3
Dunyoni faqat ilm bilan zabt etish mumkinligi bugungi kunda hech kimga sir emas. Ilmni chuqur egallashning yo'li esa bitta – kitob o'qishdir. Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev mutolaa haqida fikr bildirib, jumladan,...
Подробнее
Kichik amalning ulkan ajri!
23.12.2024 4
Bir hadis sharhi🌸“Suygan narsalaringizdan ehson qilmaguningizgacha, sira yaxshilikka (jannatga) erisha olmaysizlar. Nimaniki ehson qilsangiz, albatta, Alloh uni biluvchidir”-, deya marhamat qilgan Alloh taologa cheksiz hamd-u sanolar bo’lsin.“Jonim izmida bo‘lgan Zotga...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry