10.06.2022
391

Ислом – аёллар зўравонлигига қарши

 

    Ислом динида аёллар эъзозланиб, уларга юксак эҳтиром кўрсатилган. Фиқҳий ҳукмларда уларга нисбатан енгилликлар берилганини ҳам кўришимиз мумкин. Аёллар жамият ва оиладаги муайян вазифа ва масъулиятлардан озод этилган.

    Аёлларга кўрсатиладиган муносабат гўзал ҳолатда бўлиши кераклиги эса Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кўплаб ҳаисларида келтирилган. Пайғамбаримиз ўз аҳли аёлларига, шунингдек, жамиийки, аёлларга ҳушмомала, ҳалим, доимо табассумли бўлганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: 

خَيْرُكُمْ خَيْرُكُمْ لِأَهْلِهِ، وَأَنَا خَيْرُكُمْ لِأَهْلِي 

яъни: “Яхшиларингиз – оила аҳлига яхши бўлганидир. Мен – аҳли аёлига энг яхшингизман” (Имом Термизий ривоятлари). 

    Аёллар ислом динида эъзозланган экан, истисноли ҳолатларда уларнинг турмуш ўртоқларига нисбатан итоатсизликлари ёки жамият ва оиладаги фасод, исёнлари сабабли шариатда эркак киши томонидан айрим чоралар қўллаши мумкин:

  1. Тушунтириш ишларини олиб бориш (ваъз-насиҳат); 
  2. Ҳижрон чораси - ётоқни ажратиш ёки гаплашмаслик; 
  3. Енгил туртиб қўйиш.  

Қуръони каримда: «Эркаклар хотинлар устида раҳбардирлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир. Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар — яхши хотинлардир. Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг (яъни насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк қилингиз (улар билан бир жойда ётмаслик орқали тарбия этиш чорасини қўлланг), сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга Шариат мезони остида бўйинсунмасалар) уринглар. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар (зулм қилманглар). Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган Зотдир». (Нисо сураси, 34-оят)

Ўтган аҳли солиҳ уламоларнинг бирларидан ушбу ояти каримада изн берилган уришнинг маъноси сўралганида, мисвок ёки бирор бармоғи билан туртиш, деган эканлар. Ҳадис китобларида ривоят қилинишича, Муовия ибн Ҳайра ал-Қушайрий розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, хотинларимизнинг биздаги ҳақлари нима?» деб сўраганида, Пайғамбар алайҳиссалом: «Агар таом есанг, унга ҳам едирасан, кийим кийсанг, унга ҳам кийдирасан, юзига урма, ёмон сўкма, ташқарида ҳижрон қилма», деганлар. 

  Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ким - у ҳоҳ эркак бўлсин, ҳоҳ аёл-мўминлик ҳолида савобли ишлар қилса, айнан улар жаннатга кирурлар ва уларга хурмо данагининг ипича ҳам зулм қилинмагай”(Нисо сураси, 124-оят)да марҳамат қилинади.

         Ҳадиси шарифда эса: “Аёллар хусусида Аллоҳдан қўрқингиз. Зеро, сиз уларни Аллоҳдан омонат ўлароқ олгансиз” (Имом муслим ривояти), дейилади.

Уммул-мўминин Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари билан ҳеч кимни урмаганлар, на бирон аёлни ва на бирон хизматчини, фақат Аллоҳ йўлида жиҳод қилганларида (Исломга қарши жанг қилган кофирларни ўлдирганлар). Биров у зотга озор берса ҳам ҳеч қачон ўзлари учун ўч олмас эдилар. Фақат, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга йўл қўйилса, Аллоҳ учунгина интиқом олардилар». (Имом Муслим ривояти).

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар

ўрта махсус ислом таълим 

муассасаси директори Н.Ибрагимова

Другие новости

MUSULMONLARNING BOSHQA DIN VAKILLARIGA BO'LGAN MUNOSABATLARI
01.05.2025 7
Qur’oni karimda ham hadislarda ham boshqa din vakillariga qanday munosabat qilish lozimligi haqida ko’plab ko’rsatmalar kelgan. Islom dini tinchlik dini bo’lganligi uchun har qachon insonlar o’rtasida totuvlikni ta’minlashga uringan. Tarixdan...
Подробнее
XXI ASRDA MOTURIDIYLIK TA’LIMOTINING AHAMIYATI
28.04.2025 10
Abu Mansur Muhammad ibn Muhammad al-Hanafiy as-Samarqandiy al-Moturidiy Islom dinining nazariy (usul ad-din), fiqh asoslari va manbalarini o‘rganadigan (ilm usul al-fiqh) sohasi bo‘yicha hanafiylik mazhabining yirik faqihi (qonunshunosi), kalom ilmida...
Подробнее
IMOM MOTURIDIY VA UNING IZDOSHLARI ILMIY MEROSINING ISLOM ILMLARI RIVOJIDAGI O‘RNI
21.04.2025 16
Islom millati uchun eng tahlikali bir paytda musulmonlarning aqiydasini mardonavor himoya qilgan, musulmonlar ommasi aqiydasining to‘g‘ri yo‘lda, Qur’oni Karim, nabiy sollallohu alayhi vasallamning sunnatlari, ahli sunna val jamoa yo‘lida sobitqadam...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2025 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry