13.06.2022
469

“СОДРУШ ШАРИА” (ШАРИАТНИНГ КЎКСИ) –УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД

“СОДРУШ ШАРИА” (ШАРИАТНИНГ КЎКСИ) –УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД

Мовароуннаҳр диёри қадимдан улуғ аллома ва мутафаккир зотларни етиштириб берган ўлкалардан бири сифатида эътироф этилади. Нафақат табиий илм-фанлар, балки диний-тасаввуфий илмлар соҳасида ҳам бу юрт қадимдан жаҳон тамаддунига катта ҳисса қўшганлиги билан машҳур.         Ўз замонасида катта обрў-эътибор қозонган Шамсулаимма Ас-Сарахсий (490/1096-97), Фахрулислом Ал-Паздавий (482/1089), Ифтихоруддин Ал-Бухорий (542/1147-48), Ас-Содр Ал-Кайф (570/1174-75) ва Фахриддин Қозихон (592/1192) каби Бухоро фиқҳ мактабининг вакилларига кейинчалик усулул фиқҳ билимдонлари томонидан учинчи даражали мужтаҳид унвони берилгани ва бу фақиҳларнинг Мовароуннаҳр ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ шаръий ҳукмлари фуруъл фиқҳ бўйича олтмишдан зиёд китобдан ўрин олгани фикримизнинг исботидир.                                 Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухоро гуруҳига мансуб фақиҳлардан ҳисобланган.                                            Юқорида зикр этилган фиқҳшунос олимлар қаторида алоҳида ҳурмат-эътибор билан тилга олиниб, илм аҳли орасида «Содруш-шариа» (Шариатнинг кўкси) лақабини олган тўлиқ исмлари Убайдуллоҳ Содруш-шариа Ал-Асғар ибн Масъуд ибн Тожушшариа Маҳмуд ибн Содруш-шариа Аҳмад ибн Жамолуддин Убайдуллоҳ Ал-Маҳбубий Ал-Бухорий фақиҳ, муҳаддис, муфассир, мутакаллим мантиқчи, наҳвшунос ва тилшунос олимдир.            Убайдуллоҳ ибн Масъуд дастлаб бобосининг «Ал-Виқоя»сига шарҳ ёзган бу китоб ҳозир ҳам «Мухтасарул виқоя» номи билан машҳур. Унга машҳур ҳуқуқшунос олимлар томонидан араб, турк ва форс тилларида кўп шарҳлар ва ҳошиялар ёзилган ҳамда узоқ муддат давомида исломий дорулфунунлар дастурларига киритилган.

«Мухтасарул-виқоя» турли тилларга таржима ва шарҳ қилиниб, турли мамлакатларда қанча кўп нашр этилгани ҳақидаги маълумотларни беришдан мақсад, бу китобнинг қанчалик муҳим асар эканлигини кўрсатишдир.    

Убайдуллоҳ ибн Масъуд бобоси Маҳмуд ибн Содруш-шариа томонларидан фиқҳ соҳаси бўйича ёзилган «Виқоятур-ривоя» асарини тўлиқ ёд олиб, усулул фиқҳга оид «Усул Ас-Сарахсий», «Усул ал-Кархий» ва «Усул Ал-Паздавий» асарларини ана шу бобосидан ўрганган. Фиқҳ ва усулул фиқҳ илмларига нисбатан ўзида катта қизиқиш ва салоҳиятни англаган Убайдуллоҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» асарида учрайдиган масалалар боарсидаги бобосининг  «Виқоятур-ривоя» китобига дастлаб шарҳ ёзиб, уни «Шарҳул виқоя» деб номлаган бўлса, кейинчалик уни янада ихчамлаштириб, «Мухтасарул виқоя» номли алоҳида китоб таълиф этган. Бундай иқтидор соҳибининг «Ат-Танқеҳ» номли асари ҳажмининг ихчаммлиги, мазмун-моҳиятининг ўта илмийлиги ва манба муаллифини халқ яхши танигани боис, тез орада бутун Бухорода катта қизиқиш уйғотди. Шундан сўнг моҳир хаттотлар мазкур асардан минглаб нусхалар кўчирдилар. Шу тариқа у турли ўлкалардаги олимларга ва мадрасаларнинг талабаларига етказилди. Усулул фиқҳ билан шуғулланаган кўплаб олимлар унга шарҳ (кейинчалик ҳошия ва изоҳлар) ёзишга киришдилар.

Имом Содруш-шариа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Ал-Бухорий 747/ 1346 йили Бухоро шаҳрида вафот этдилар. Имомнинг мақбаралари Бухоро шаҳридадир.

Кашфуз-зунун китобиниг соҳиби Мулло Котиб Чалабий» Таъдийлул- улум» номли асарида Убайдуллоҳ ибн Маъсуднинг вафотини етти юз қирқ еттинчи йилда бўлганини айтиб ўтганлар . Аммо «Ал-Виқоя» ва «Ан-Ниқоя» китобларида эса, у зотнинг вафотларини етти юз қирқ бешинчи йилда бўлганлиги зикр қилинган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг фиқҳий қарашлари унинг фиқҳга оид асарларида ўз ифодасини топган. Унинг илмий-маънавий меросига оид бўлган асарлари асосан мўғиллар истилоси даврида ёзилган бўлиб, улар турли илм-фан, хусусан усулул фиқҳ илмидаги мўътабар ва муҳим манбалардандир. Гарчи Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг «Ат-Тавзеҳ» асари ҳозирга қадар малрасаларда ўқитиб келинган бўлсада, лекин у манбашунослик нуқтаи назаридан атрофлича тадқиқ этилмаган. Улуғ бобокалонимиизнинг фиқҳий қарашлари акс этган бундай асарларни илмий жиҳатдан изчил ўрганиш олдимизда турган долзарб вазифалардан биридир. Зотан, ислом оламнинг қимматли асарлари сирасига кирувчи бундай манбалар ислом дини ҳақида соғлом тасаввурга эга бўлишга ва халқимиз орасида маърифий исломни кенг ёйишга хизмат қилади.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси 

4-курс  талабаси Абдуллаева Малика

Другие новости

QABUL - 2025
28.06.2025 3
#qabul_2025QABUL - 2⃣0⃣2⃣5⃣✅ "Xadichai Kubro" ayol-qizlar o‘rta maxsus islom ta'lim muassasasida 2025-2026 o‘quv yili kunduzgi ta’lim uchun abituriyentlarning hujjatlari offlayn shaklda qabul hay’ati tomonidan 2025-yil 25-iyundan 20-iyulgacha qabul qilinadi.📝 QABUL...
Подробнее
Bid’at tushunchasi, uning turlari va hukmlari
20.06.2025 10
Bid’at tushunchasi, uning turlari va hukmlari"Bid’at" so‘zi lug‘atda bir narsani yangitdan paydo qilish ma’nosini anglatadi."Bid’at"ning shar’iy istilohi – ta’rifiga keladigan bo‘lsak, ulamolar bu masalada bir xil fikrga ittifoq qilmaganlar. Mazkur...
Подробнее
Alloma Mahmud Zamaxshariy va uning ijodiy faoliyati
13.06.2025 14
AbstraktUshbu maqolada Mahmud Zamaxshariyning hayoti va ijodiy faoliyati haqida maʼlumotlarlar berilgan. Shuningdek, allomaning asarlari ro‘yxati, nomi va bu borada olib borilgan ilmiy tadqiqotlar haqida aytib o‘tilgan. Zamaxshariy nafaqat tilshunoslik va...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2025 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry