13.06.2022
337

УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУДНИНГ «АТ-ТАВЗЕҲ» НОМЛИ НОДИР МАНБАСИ

УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУДНИНГ «АТ-ТАВЗЕҲ» НОМЛИ НОДИР МАНБАСИ

Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг фиқҳий қарашлари унинг фиқҳга оид асарларида ўз ифодасини топган. Унинг илмий-маънавий меросига оид бўлган асарлари асосан мўғуллар истилоси даврида ёзилган бўлиб, улар турли илм-фан, хусусан усулул фиқҳ илмидаги мўътабар ва муҳим манбалардандир. Гарчи Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг «Ат-Тавзеҳ» асари ҳозирга қадар мадрасаларда ўқитиб келинган бўлсада, лекин у манбашунослик нуқтаи назаридан атрофлича тадқиқ этилмаган. Кейинчалик ўзи уни чиройли шаклда шарҳлаб «Ат-Тавзеҳ фи ҳалли ғовамиз Ат-Танқеҳ» деб атайди.

Унинг юқорида айтиб ўтганимиз «Ат-Танқеҳ» асари «Аллоҳга пок бўлган калима кўтарилади»деган ибора билан бошланган. Мазкур китобда айтилишича, улуғ уламолар Фахрулислом Ал-Паздавийнинг «усул ал-Паздавий» асарини ўзаро тадқиқ этишга киришганларидан сўнг, уларнинг баъзилари томонидан китобнинг зоҳирий лафзлари рад этилиши маълум бўлди. Шундан сўнг, Убайдуллоҳ ибн Масъуд Ал-Паздавийнинг ушбу асарини қайта кўриб чиқишни ўзига мақсад қилиб қўяди.

Ўз муродини баён қилиш, ҳамда уни ақлий қоидаларга кўра тақсимлашни олдига вазифа қилиб олганидан сўнг, ёзилажак асарига «Зубдатул мабаҳис ал-маҳсул» ва Жамолиддин ибн Ал-Ҳожибнинг «Усул» китобларини асос қилиб олади. Содруш-шариалар сулоласининг давомчиси Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг «Ат-Тавзеҳ фи ҳалли ғавомиз Ат-Танқеҳ» асари ҳижрий VII/VIII аср ораларида яратилиб, унда учинчи даражадаги мужтаҳидлардан бўлмиш Имом Ас-Сарахсий ва Имом Ал-Паздавийларнинг усулул-фиқҳга оид асарлари асос қилиб олинган.

Убайдуллоҳ ибн Масъуд «Ат-Тавзеҳ фи ҳалли ғовамиз Ат-Танқеҳ» асарининг муқаддима қисмида ҳам бу ҳақида бироз тўхталиб, шундай дейди: 

Аллоҳ менга «Ат-Танқеҳ»ни таълиф қилишни муваффақ этгач, унинг мушкилотларини шарҳлаб, сирларини очиб беришни ирода қилдим. Кўп ўринларни, узоқ гапириб изоҳ берилмаса тушуна олмайдиган савиядаги кишилар учун шарҳлашдан юз ўгирдим. Чунки уларга бу китобга назар қилиш ҳалол эмасдир. 

Билингки, мен «Ат-Танқеҳ»ни ёзиб бўлганимда, баъзи асҳоблар уни кўчириб тадқиқ этишга шошилдилар. Баъзи атрофларга унинг нусхалари тарқаб кетди. Сўнг унда бироз ўзгартиришлар, қўшимчалар ва ўчиришлар воқе бўлди. Охир-оқибат бу шарҳда, ўзимда қарор топган «Ат-Танқеҳ» матнининг иборасини ёздим. Ушбу услубга ўзгартирилишидан олдин ёзилган нусхалар ўзгариб кетгани учун шундай қилдим.

Убайдуллоҳ ибн Масъуд мазкур «Ат-Танқеҳ» номли китобини ёзиб бўлгач, унинг баъзи асҳоблари китобни ўзлари учун кўчириб олишга киришдилар. Унинг кўплаб нусхалари турли томонларга тарқаб кетди.

Натижада китобга кўчирувчилар томонидан оз бўлсада, қўшиш ва унитишлар содир бўлганида, Убайдуллоҳ ибн Масъуд ҳазратлари унга гўзал бир шарҳни тасниф қилдилар.

Унга «Ат-Тавзеҳ фий ҳалли ғовамизи Ат-Танқеҳ» деб ном қўйди. Ушбу асарнинг шуҳрати барча уламолар орасида, хусусан ҳанафий мазҳабида мислсиздир. Асарнинг кириш қисми Аллоҳ таолога ҳамд айтиш билан бошланади. Бу шарҳ ҳам ҳудди матн сингари гўзал шаклда бўлгач, унга уламолар томонидан яна кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Уларнинг ичида энг машҳури Мовароуннаҳрда яшаб ижод қилган Саъдуддин Масъуд ибн Умар Ат-Тафтазоний Аш-Шофеъийнинг (792/1414) «Ат-Талвеҳ шарҳун ли Ат-Танқеҳ» номли шарҳини келтириш мумкин.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси 

4-курс  талабаси Абдуллаева Малика

Другие новости

Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”
17.10.2024 39
Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”ЖамиятТанлашРўйхатдан ўтингЧоп этиш11:56 / 17.10.2024Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент ва Хива шаҳарларида ўтказилган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини”...
Подробнее
ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ
15.10.2024 42
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш бўй кўрсатади. Мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг тумуш ободлиги осойишталик туфайлидир.Шу нуқтаи назардан айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан...
Подробнее
Ислом – маърифат, тинчлик, эзгулик дини Жамият
14.10.2024 41
Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Ислом динининг пок ва маърифатга йўғрилган, тинчликпарвар ғояларини кенг тарғиб...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry