16.06.2022
377

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ВА УНГА ДОИР ХУКМЛАР

 

Намоз диннинг устуни ва мўминнинг меърожи эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу ибодатнинг қадр-қиммати ва фазлу баракоти ҳам баланд. Уни ҳам яхши биламиз.Шу билан бирга, намознинг аҳкомлари кўплиги ва амаллари ўта дақиқлигини тўла англаб етмай туриб, уларни илмий асосда ўрганмай туриб, ҳаётимизга тўла татбиқ этмоғимиз қийин.Намознинг қадри улуғ, аҳамияти буюклигини ҳадис ва фиқҳ китобларининг энг катта қисми айнан намоз ҳақидаги ривоят ва ижтиҳодлардан иборатлигидан ҳам билса бўлади.Хатто юртимизнинг улуғ олимларидан бири Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазий раҳматуллоҳи алайҳи «Таъзиму қадарис-солати» деган икки жилдли асари фақат намоз қадрига бағишлангандир.Намоз бир кунда беш марта фарз қилингани билан у мўмин банда онадан туғилганидан,бу дунёни тарк этгунича ҳамроҳ бўлади. Масалан, бола туғилиши билан унинг чап қулоғига такбир, ўнг қулоғига азон айтилади. У ҳали эсини танимай туриб, атрофидаги кишилар намоз ўқиётганларини кўради. Кейинчалик балоғатга етгач, беш вақт намоз унга-да фарз бўлади. Шу тариқа бу амалнинг ҳузурини ҳис этган кишилар қатори нафл намозлари ўқишга ўтади. Нафл намозларнинг тури кўп. Аммо кўнгил тусаганда икки ракат намоз ўқиб ҳузурланишдек роҳат борми дунёда?! Икки ракат ишроқ -- қуёш чиқишидан кейинги намозни ўқиганлар кейинроқ зуҳо – чошгоҳ намози ўқийдилар. Ўтишдан аввал тўрт ракат нафл намози ўқиш ундан-да фазилатли. Кечаси туриб таҳажжуд намози ўқишнинг фазилини эса, айтиб тугатиш қийин.

Бундан ташқари турли муносабатлар билан ўқиладиган махсус намозлар бор. Аллоҳга ҳожати тушган банда ҳожат намози ўқийди. Бирор ишни қилиш ёки қилмасликни билмай қолган одам эса, икки ракат намоз ўқигувчилар бор.Тавба қилишни ирода этган киши шунга атаб намоз ўқиса, афзал саналади. Қурғоқчилик мўмин бандаларни ташвишга солганда эса, истисқо намоз ўқиб, серобчилик сўрайдилар.Шунингдек, мўмин бандалар қуёш ва ой тутилса, кусуф ва хусуф намозлари ўқиганлар. Никоҳ тўйи куни эса келин-куёв бир-бирлари билан учрашувларидан олдин икки ракат намоз ўқимоқлари азал-азалдан фазилатли саналган. Ҳайит кунлари эса, барча мўминлар ийд намозлари ўқийдилар.Вақти-соати етиб, мўмин банда вафот этса унга жаноза намози ўқилади. Хулласи калом, мўмин банда бешикдан қабргача намоз билан, ибодат билан умргузаронлик қилади.

Намоз Ислом динининг иккинчи рукни бўлиб, калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарз ҳисобланади. У мусулмон банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига банда шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари кўп.Аввало, намоз банданинг Аллоҳ билан боғланиш воситаси. Намозда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, унга муножот қилади. Шу ибодат-ла руҳий, маънавий лаззат олади. Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Шу намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.                                                                                                                           Иккинчидан, намоз ютуқ ва нажот йўлидир. Намоз хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўл бўлиб, у доимо ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради. Намоз ўқувчисини Аллоҳга яин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди, бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади ва ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бахш этади.  Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан уйғониб, ҳаётга теранроқ назар солишни ўрганади. У кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.

Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқорли бўлиш, сабр каби кўплаб шахсий ва юксак инсоний фазилатларга, эга бўлади. Намозни масжидларда жамоат билан ўқиш афзал бўлиб, намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди, куч жамоатда бирликда эканини англатади, ижтимоий боғланиш ва ҳамкорликни кучайтиради.

Жамоат намози кишилар ўртасида тенгликни намойиш қиладиган энг муҳим омил. Намозда бандалар ким бўлишидан қатъи назар, бир жойда, бир сафда туради бир хил амални бажарадилар ва Аллоҳ таологагина банда эканлари изҳор этадилар. Бандаларнинг намозда жамоат шаклида имомга бўйсуниши, бир мақсадга йўналиш кўринишлари намоён бўлади.ҳатто жамоат намози орқали мусулмонлар бир-бирлари билан танишиб, биродар бўладилар, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга, бир-бирларининг ҳолларидан хабар олишга одатланадилар. Ораларида бемор, мазлум, ҳожатмандлар чиқиб қолса, ёрдам берадилар.Шу билан бирга, улар бир-бирларининг хатоларини ҳам тузатадилар.

Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи энг асосий белги. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади. Қолаверса, намоз поклик рамзи. Намозхон одамнинг энг аввало, қалби пок бўлади. Унинг наинки қалби, бадани, кийим-боши ва макони ҳам пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда ҳеч кимга сир эмас. Намознинг фойдаларини қатор оят ва ҳадисларда батафсил ўрганамиз, иншааллоҳ.

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир», (Нисо сураси, 103-оят, мазмун)

Бу ояти карима намознинг фарзлиги ҳақидаги оятларнинг бири бўлиб, ундаги намозни тўкис адо этиш ҳақидаги буйруқ фарзни ифода этади. Намознинг вақтида фарз қилингани эса уни ўз вақтида адо этиш лозимлигини англатади.

3-курс талабаси Мухаммадалиева Муфассалбегим

Другие новости

Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”
17.10.2024 39
Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”ЖамиятТанлашРўйхатдан ўтингЧоп этиш11:56 / 17.10.2024Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент ва Хива шаҳарларида ўтказилган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини”...
Подробнее
ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ
15.10.2024 42
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш бўй кўрсатади. Мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг тумуш ободлиги осойишталик туфайлидир.Шу нуқтаи назардан айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан...
Подробнее
Ислом – маърифат, тинчлик, эзгулик дини Жамият
14.10.2024 41
Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Ислом динининг пок ва маърифатга йўғрилган, тинчликпарвар ғояларини кенг тарғиб...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry