17.06.2022
309

ЁШЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИДА БАРКАМОЛ ИНСОННИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ МЕЗОНЛАР

 

Бугунги кунда маънавият масаласи ижтимоий ҳаётимизнинг асосий масалаларидан бирига айланиб қолди. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ бу масалага катта ва узлуксиз эътибор бериб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир нутқи ва маърузалари, мақола ва асарларида юксак маънавият келажак пойдевори эканлиги қайта-қайта таъкидланмоқда. 

Кишиларда, хусусан ёшларда янги маънавиятнинг шаклланиши анча мураккаб ва машаққатли жараён ҳисобланади. Буни амалга ошириш учун кенг кўламли маданий, тарихий, маърифий, тарбиявий ишларни амалга ошириш керак бўлади. Эски тузум шароитида таркиб топган маънавий инқирозга барҳам бериш, янгича тафаккурга эга бўлган инсонни шакллантириш мураккаб, муайян даврни талаб қилувчи, аста-секин амалга ошадиган жараён бўлганлиги сабабли тарихнинг бурилиш даврларида жамият ҳаётида маънавий бўшлиқ ҳолатлари ҳам юзага келиши табиийдир. Бу бўшлиқ жамият учун иқтисодий, сиёсий инқирозга нисбатан анча хатарлироқ кечади. Бунга кейинги вақтларда юз берган мудҳиш воқеалар яққол мисол бўла олади. Шу сабабли тарихий бурилиш даврларида объектив тарзда юзага келадиган бундай ҳолатларни чуқур англаб, уларга тўғри муносабатда бўлиш лозим. Мамлакатимиз раҳбарияти буни тўғри англаб, бундай ҳолатларнинг қалқиб юзага чиқишининг олдини фақат одамларимиз, авваламбор ёшларимизнинг иймон-эътиқодини мустаҳкамлаш, иродасини бақувват қилиш, уларни ўз мистақил фикрига эга бўлган баркамол инсонлар этиб тарбиялаш орқалигина олиш мумкинлигини, мустақиллик тафаккури, маънавиятини шакллантириш, мақсад, вазифа, воситалари йўлларини излаб топиш, ҳаётга жорий этиш орқали ҳал этиш мумкинлигини таъкидлаб келмоқда. Зотан, ёш мустақил мамлакатимизнинг келажаги учун маънавияти юксак, баркамол инсонлар зарур. Шунинг учун ҳам юртбошимиз «Юксак маънавият - келажак пойдевори» деган ҳикматли шиорни янада баландроқ кўтардики, юксак маънавият мустақилликни мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва такомиллаштириш учун муҳим ва зарурий тамойиллардан бири бўлиб қолди.

Маънавиятли ва эътиқодли кишилар ўз маслаги, ватани учун жонини фидо қилишга ҳам тайёрдирлар.

Эндиликда, маънавий ва маърифий тарбия мустақил давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди. Чунки Президентимиз таъкидлаганидек, тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади. Юртдошларимизнинг техникавий билими, мураккаб технологияни эгаллаш қобилияти маънавий баркамоллик, мустақил тафаккур билан бирга бориши керак. Ақлий заковат ва руҳий-маънавий салоҳият маърифатли инсоннинг икки қаноти бўлади. Бутун маънавий ва маърифий тарбия ишимизни шу қоидага асосланиб қурмоғимиз, замон, мустақил тараққиётимиз, бозор муносабатлари даври талабидир.

Аввало шуни айтиш керакки, ҳозирги кунда комил инсон ғояси маънавий баркамол инсон тушунчасининг ўзи кенг қамровли, серқирра тушунча. Маънавий баркамол инсон - комил инсон тушунчаси билан ҳамоҳангдир. 

Илмий адабиётларда бу тушунчалар алоҳида-алоҳида ишлатилса-да, моҳиятан уларнинг ҳаммаси инсон ахлоқи ва одобини, уларда шаклланган барча ижобий хислатларни, уларнинг инсонларга, жамиятга ва Ватанга бўлган муносабатларидан тортиб, токи оилага, ота-онага ва бошқаларга муносабатларининг барча қирраларини қамраб олади.

Комил инсоннинг умумий хислатлари: ёқимлилик, кўркамлик, жозибадорлик, салобатлилик, ҳурматга сазоворлик, шоироналик, улуғсифатлик, ўзига хослик, етуклик, жиддийлик, маданиятлилик, тарбияланганлик ва бошқалар;

Комил инсоннинг ахлоқий фазилатлари: инсонпарварлик, дўстлик, ғамхўрлик, жонкуярлик, самимийлик, одамийлик, болажонлик, иймонлилик, фидокорлик, хушмуомалалик, боадаблик, илтифотлилик, кечиримлилик, меҳмондўстлик, халоллик, тўғрилик, диёнатлилик, ҳаромдан ҳазар этиш, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик ва ҳакозолар;

Ишбилармонлик хислатлари: ишчанлик, тиришқоқлик, серҳаракатлилик, масъулиятлилик, инсофлилик, ҳалоллик, малакалилик, эпчиллик, уддабуронлик, саранжом-саришталик, тадбиркорлик, аниқлик, тежамкорлик, баркамоллик, таъмасизлик, таваккалчилик ва бошқалар;

Зукколик, идроклилик фазилатлари: зеҳнлилик, бамаънилик, хотиржамлик, соғлом фикрлилик, донишмандлик, сезгирлик, заковатлилик, топқирлик, нотиқлик, танқидийлик, дадиллик, омилкорлик, саводхонлик, қизиқувчанлик, ишқибозлик кабилар;

Собитлик хислатлари: фаоллик, қатъиятлилик, тезкорлик, жўшқинлик, саботлилик, бир сўзда туришлик, барқарорлик, ботирлик, довюраклик, интизомлилик, жиддийлик, нафсни тийишлик, ўзини йўқотмаслик, совуққонлик, ўзига талабчанлик, камсуқумлик, ўзини ўзи идора эта билиш ва бошқалар.

Эҳтирослилик хислатлари: кўтаринкилик, тантанаворлик, кулиб турувчанлик, хазинлик, келажакка ишонч, эзгулик, кек сақламаслик, олижаноблик, оташинлик, нозик табиатлилик, ҳаёлилик, хижолатпазлик, иффатлилик ва ҳакозолар.

Бизнингча, айни шу хислат ва фазилатларни ёшларимиз онгига сингдира борилиши уларни баркамол, соғлом ва комил инсон руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Янгича фикрлайдиган фозил, комил инсон, энг аввало, фуқаролик бурчини аъло даражада ҳис этадитган шахс бўлиши даркор. Содда қилиб айтганда, ҳар қайси комил инсон, ҳар биримиз: «Шу давлат, шу жамият менга нима берди?» деб эмас, балки: «Мен ўзим Ватанимга, элу юртимга нима бердим?» деб ўйлашимиз ва ҳар дам шу тамойил билан яшашимиз керак.

Нурмуҳамедова Вазира

Другие новости

Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”
17.10.2024 39
Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”ЖамиятТанлашРўйхатдан ўтингЧоп этиш11:56 / 17.10.2024Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент ва Хива шаҳарларида ўтказилган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини”...
Подробнее
ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ
15.10.2024 42
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш бўй кўрсатади. Мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг тумуш ободлиги осойишталик туфайлидир.Шу нуқтаи назардан айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан...
Подробнее
Ислом – маърифат, тинчлик, эзгулик дини Жамият
14.10.2024 41
Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Ислом динининг пок ва маърифатга йўғрилган, тинчликпарвар ғояларини кенг тарғиб...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry