05.08.2022
305

Аллоҳ сизни поклашни хоҳлайди...

 

Мана яқиндагина арафа кун  рўзасини тутиб икки йиллик гуноҳлардан покланиб олган эдик, қарангки, Роббимнинг фазли марҳамати жуда ҳам кенглигидан бандаларини гуноҳларини мудом поклаб туришни истаганидан бизга яна бир улуғ кунни яқинлаштириб қўйди. У куннинг рўзасини насиб қилсин. У кун АШУРО КУНИ рўзасидир.

Бу кун рўзаси ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда шундай марҳамат қилганлар:

«Ашуро кунининг рўзасини олдинги йил (гуноҳлари)га каффорат бўлишини Аллоҳ таолодан умид қиламан», - дедилар». Имом Термизий ривоят қилган.

У қайси кунда дейсизми?!

 Муҳаррам ойининг ЎНИНЧИ КУНИдир.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, бошқаларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ахир, бу – яҳудийлар ва насронийлар улуғлайдиган кун», - дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар келаси йили бўлса, албатта, тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз», - дедилар». Имом Муслим ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоятқилинган ҳадисда эса:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро куни рўза тутинглар ва унда яҳудийларга хилоф қилинглар. Ундан олдин бир кун ёки ундан кейин бир кун рўза тутинглар», - дедилар. Имом Аҳмад ривоят қилган.

Демак, биз ҳам Муҳаррам ойининг тўққиз ва ўнинчи кунлари ёки ўнинчи ва ўн биринчи кунлари рўза тутсак, суннатга мувофиқ бўлади. Бу кунлар милодий тақвим бўйича август ойининг 27-28-29 июл кунларига тўғри келмоқда. (Ислом.уз иловасига кўра)

Динимиздаги фазилатли ишлар хато ва камчилилкларни ўчиради. Зеро Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида: «... Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. ...» деган.

Ҳадиси шарифларда беш вақт намоз, жума намози, Рамазон ойи рўзаси ва юқорида зикр қилинган кунлар рўзалари каби ибодатлар аввал кичик гуноҳларга каффорат бўлади, кейин эса катталарига, ундан кейин эса банданинг Аллоҳ ҳузуридаги даражаси ортишига васила бўлади. Буларнинг барча карами кенг Роббимнинг бандаларига бўлган меҳрибонлигидир.

«...Ва раҳматим эса, ҳамма нарсани қамраган». (Аъроф сураси, 156-оят).

 

 

Другие новости

MAXLUQOTLAR ALLOHGA OʻXSHAMAS
24.12.2024 2
Imom Abu Ja'far At-tahoviy o'zlarining "Aqiydatut Tahoviyya" nomli kitoblarida shunday keltiradilar: لا يُشْبِهُهُ الأنامُ Ya'ni, Alloh taologa hech narsa oʻxshamaydi.Yuqoridagi matnda kelgan أنام soʻzi 3 xil ma'noda ishlatiladi: 1.Har bir...
Подробнее
KITOB -MA'RIFAT CHIROG'I
23.12.2024 3
Dunyoni faqat ilm bilan zabt etish mumkinligi bugungi kunda hech kimga sir emas. Ilmni chuqur egallashning yo'li esa bitta – kitob o'qishdir. Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev mutolaa haqida fikr bildirib, jumladan,...
Подробнее
Kichik amalning ulkan ajri!
23.12.2024 3
Bir hadis sharhi🌸“Suygan narsalaringizdan ehson qilmaguningizgacha, sira yaxshilikka (jannatga) erisha olmaysizlar. Nimaniki ehson qilsangiz, albatta, Alloh uni biluvchidir”-, deya marhamat qilgan Alloh taologa cheksiz hamd-u sanolar bo’lsin.“Jonim izmida bo‘lgan Zotga...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry