16.09.2022
301

ЛИБОСДА ТАҚЛИДДАН САҚЛАНАЙЛИК

 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эркаклардан аёлларга ўхшашга уринганларни ва аёллардан эркакларга ўхшашга уринганларни лаънатладилар”.

Ушбу ҳадисда келтирилган “ўхшашага ўриниш” жумласидан эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга юриш-туришда, гап-сўзда ва кийимда бир-бирларига ўхшашга уринишларида бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшаб либос кийган эркакни ва эркакларга ўхшатиб либос кийган аёлни лаънатладилар”.

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:

“Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир”, дейилган.

Иккинчи ҳадиси шарифда эса ўз қавми, ўз дини ва урф-одатлари, қадриятлари туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш ҳақида ворид бўлган. Ўша одам “ҳар кимга ниятига яраша” қоидасига биноан, ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Бошқа дин вакилларига  ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, ўшалардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо...

Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар-бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир. Шунинг учун ҳар бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларни ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди.

Кўриб турибмизки, бунда фақат кийим ҳақида эмас, балки ташқи қиёфани умуман қандоқ тутиш кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда. Бош кийим, оёқ кийим ва бошқа кийимлардан тортиб, соч-соқолни қандай қўйишгача,  улама сочдан тортиб, тирноқни олишгача нарсалар ҳақида сўз юритилмоқда. Ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини, эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини. Мусулмон мусулмонлигини, миллат ўз миллатини унутмаслиги керак.

Аёлларни бошқалардан ажратиб турадиган, уларнинг аёллигининг белги-аломати бўлган кийимларни эркаклар киймаслиги, аёлларга хос бўлган ташқи қиёфа маданиятини эркаклар ўзига раво кўрмаслиги керак.

Худди шунингдек, мусулмонлар бошқа миллатларга хос бўлган, уларни мусулмонлардан ажратиб турадиган нарсаларда уларга тақлид қилмасликлари лозим.

Ўз юртининг урф-одатлари,  маданияти, дини ва диний қадриятларига хилоф холатда кийиниш энг аввало бировларга тақлид қилиш ўлароқ айб ва гуноҳ саналса, бошқа тарафдан кибр ҳавога берилиш, манманлик қилиш ҳисобланади.  Ҳаммадан бошқачароқ кийиниш, эътиборни жалб қилишга уриниш билан инсон ўзига билиб-билмай гуноҳ орттириб олиши мумкин.

Другие новости

Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”
17.10.2024 29
Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”ЖамиятТанлашРўйхатдан ўтингЧоп этиш11:56 / 17.10.2024Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент ва Хива шаҳарларида ўтказилган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини”...
Подробнее
ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ
15.10.2024 32
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш бўй кўрсатади. Мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг тумуш ободлиги осойишталик туфайлидир.Шу нуқтаи назардан айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан...
Подробнее
Ислом – маърифат, тинчлик, эзгулик дини Жамият
14.10.2024 32
Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Ислом динининг пок ва маърифатга йўғрилган, тинчликпарвар ғояларини кенг тарғиб...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry