07.02.2022
407

Насаф Мовароуннаҳрдаги ҳадис марказларидан бири сифатида

 

Маълумки, Мовароуннаҳр диёри кўплаб муҳаддислар етишиб чиққан ўлкалардан ҳисобланади. Бу диёрдан чиқган машҳур муҳаддисларга Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий, Имом Насаийларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Бундан ташқари, Мовароуннаҳрда ҳадис илми бўйича Ислом оламида донг таратган кўплаб муҳаддислар яшаб ўтишган. Насаф Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Бухородан кейин илм – маърифат жиҳатидан гуллаб – яшнаган шаҳарлардан бири бўлиб, у ердан ҳам кўплаб олим ва муҳаддислар етишиб чиққанлар.

Насафдаги ҳадис илмининг тараққиёти ҳақида манбалардан асосан Абу Хафс ан – Насафийнинг (1068 – 1142) “ал – Қанд фий зикр уламо Самарқанд”[1] ҳамда Абу Съад ас – Сомонийнинг (1113 – 1167) “ал – Ансоб”[2] асарлари маълумот беради. Бу манбаларнинг берган маълумотларига кўра, ВИИИ асрдан ХИИ асргача ўтган вақт мобайнида Мовароуннаҳрда 3000 дан ортиқ кўзга кўринган муҳаддислар яшаб, ўз фаолиятларини олиб борганлар. Улардан 1000 дан ортиғи Самарқандда, 600 дан ортиғи Бухорода, 400 дан ортиғи Насафда, 70 дан ортиғи Шошда, 60 дан ортиғи Фарғонада, 60 дан ортиғи Кешда, 50 дан ортиғи Термизда, 40 дан ортиғи Хоразмда, шу билан бирга Уструшана, Дабусийя, Кушонийя ва бошқа минтақаларда фаолият олиб борган муҳаддислардир. Юқоридаги маълумотлардан кўринадики, Насаф  ҳадис илмида минтақадаги энг йирик марказлар Самарқанд ва Бухородан кейинги ўринда турган маданий марказ эди.

Насафда илм тараққиётининг бу даражада юқорига кўтарилишининг асосий омилларидан бири бу шаҳарнинг кўҳна тарихга эга эканлигидир. Унга таъриф берар эканмиз, ХИИ асрда яшаган Марвлик жаҳонгашта олим Абу Саъд ас – Самъонийнинг айтган сўзларини келтириш ўринлидир[3]: “Насаф  Мовароуннаҳр  шаҳарларидан бири бўлиб, уни Нахшаб деб ҳам атайдилар. Мен у ерда икки ойча яшаб, уламолардан ҳадис эшитдим. Насафдан ҳар бир илм соҳасида кўплаб олимлар чиқган бўлиб, уларнинг сон – саноғи йўқ”.

Дарҳақиқат, Насаф ИХ асрда Аббосийлар халифалигининг турклар билан чегарадош ҳудудларида жойлашган эди. Бу шаҳар ХИВ асрдан бошлаб ҳозиргача сақланиб қолинган “Қарши” номини олди.

Қарши – Шарқий Туркистондаги маҳаллий тилларнинг биридан олинган ва кейинчалик мўғул тилига кирган уйғурча сўз бўлиб, “қаср”, “сарой” маъноларини беради. Нахшаб ёки Насаф ўзининг ҳозирги номини шаҳардан икки фарсах (11520 м.) масофада Чиғатой хони Кебек Хон (1318 – 1326) учун қурилган ва кейинчалик  ном – нишонсиз йўқолиб кетган сарой номидан олган. У ердан оқиб ўтган дарё Қарши – Дарё деб аталган. Шаҳар ўтмишда мингдан ортиқ хонадонни, 16 та масжиди, 3 та карвон – саройи, 12 та мадрасаси бўлган муҳим савдо марказларидан эди. Унда гилам, эгар ва бронза ишлаб чиқарилган.

Буюк муҳаддис Имом ал – Бухорий Насафдаги ҳадис илмининг ривожланишида ҳам катта ҳисса қўшди.  Зеро, Насафда ҳадис илмининг илк даври Имом ал – Бухорийнинг ҳаётий йилларига тўғри келади.

Имом ал – Бухорийнинг бу шаҳарга келишида ҳам ўз давридаги Бухоро ҳокими Холид ибн Аҳмад аз – Зуҳлий билан бўлган ихтилоф сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Аммо нима бўлганда ҳам унинг бу сафари Насаф илм аҳли учун ҳам, олимнинг ўзи учун ҳам жуда фойдали бўлди.

Имом ал – Бухорий Насаф уламоларига алоҳида эҳтиром билан қаради. Насафлик муҳаддисларнинг ишончли эканлигига гувоҳлик бериб, бошқаларни улардан ҳадис эшитишга чақирди. Бухоролик  муҳаддиснинг эҳтиромига сабаб бўлган ана шундай олимлардан бири Насафда 50 йилдан ортиқ вақт мобайнида қозилик вазифасини адо этган Абу Зайд Туфайл ибн Зайд ан – Насафийдир. (802 – 892).

Абу Зайд ан- Насафий ўз юртида ҳадис илмининг ривожланишида катта ҳисса қўшган фақиҳ – уламолардандир. Бу даврда ҳадисларни отадан – болага , авлоддан – авлодга узатиб ривоят қилиш анъанага айланган бўлиб, Насафда бу йўлдан борган жуда кўп муҳаддис оилалари бор эди. Бунда ҳадис уламолари бошланғич билимни устоз сифатида ўз оталари ёки боболаридан олар эдилар. Абу Зайд Насафдаги ана шундай муҳаддис оилалардан бирининг бобокалони эди. Унинг анъаналарини давом эттирган икки ўғли – Абу Солиҳ Халаф  ибн Туфайл ан – Насафий (ваф. 908  й.) ва Абу Ҳомид Зайд ибн Туфайл ан – Насафий (873 – 957), невараси ва шогирди ўғли Абу Солиҳнинг фарзанди машҳур Абу Яъло  Абдул – Мўмин ибн Халаф  ан – Насафийлар (873 – 957 ) ҳам Насафда ҳадис илмини ривожлантиришда катта хизмат қилиб, ўз ота – боболарининг ишини давом эттирдилар.

   

Другие новости

MAXLUQOTLAR ALLOHGA OʻXSHAMAS
24.12.2024 2
Imom Abu Ja'far At-tahoviy o'zlarining "Aqiydatut Tahoviyya" nomli kitoblarida shunday keltiradilar: لا يُشْبِهُهُ الأنامُ Ya'ni, Alloh taologa hech narsa oʻxshamaydi.Yuqoridagi matnda kelgan أنام soʻzi 3 xil ma'noda ishlatiladi: 1.Har bir...
Подробнее
KITOB -MA'RIFAT CHIROG'I
23.12.2024 3
Dunyoni faqat ilm bilan zabt etish mumkinligi bugungi kunda hech kimga sir emas. Ilmni chuqur egallashning yo'li esa bitta – kitob o'qishdir. Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev mutolaa haqida fikr bildirib, jumladan,...
Подробнее
Kichik amalning ulkan ajri!
23.12.2024 3
Bir hadis sharhi🌸“Suygan narsalaringizdan ehson qilmaguningizgacha, sira yaxshilikka (jannatga) erisha olmaysizlar. Nimaniki ehson qilsangiz, albatta, Alloh uni biluvchidir”-, deya marhamat qilgan Alloh taologa cheksiz hamd-u sanolar bo’lsin.“Jonim izmida bo‘lgan Zotga...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry