07.02.2022
485

ВАФОТ ЭТГАНЛАР ОРТИДАН НИМАЛАР ҚИЛСА БЎЛАДИ?

Вафот этганларнинг ортидан тириклар қилган амалларнинг савоби етиб туриши ҳақида кўплаб далиллар бор ва бунга жумҳур уламолар иттифоқ қилишган. Маййитнинг ортидан дуо қилиш жоиз эканлигига Қуръони каримдан ушбу оятни далил қилиб келтирадилар. (Ҳашр 10-оят)

Улардан кейин келганлар: “Эй Роббимиз бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни  мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат пайдо қилмагин. Эй Роббимиз албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан”, дерлар.

Жаноза намозининг ўзи ҳам маййитга дуо қилишдир.

Маййитнинг қарзларини тириклар адо этсалар унинг бўйнидан соқит бўладими ёки йўқми деган масалада уламолар қарзларни бир неча қисмга бўлиб жавоб берганлар.

  1. Намоз ва рўза каби ибодатлар. Маййитнинг ушбу ибодатлардан қарзи бўлса, тирикларнинг унинг номидан намоз ўқишлари ва рўза тутишлари билан ундан соқит бўлмайди. Бунинг чораси эса намоз ва рўзаларнинг фидясини адо этишдир. Фидянинг адо этилиш ҳукмлари фиқҳ китобларида батафсил келтирилган.
  2. Закот, назр ва каффоротлар каби молиявий қарзлар. Буларни тириклар маййитнинг номидан адо этсалар унинг зиммасидан қарзи соқит бўлади.
  3. Ҳаж каби ҳам молиявий ҳам баданий ибодат.

Буни ҳам тириклар маййитнинг номидан бажарса унинг зиммасидан соқит бўлади.

Мавзуни янада соддароқ қилиб тушунтириш учун қуйида маййитга савоби тегадиган амалларни санаб ўтамиз:

  1. Маййитнинг инсонлардан бўлган қарзларини тўлаб қўйиш. Чунки банданинг ҳаққи унинг ўзи рози бўлмаса асло кечилмайди.
  2. Маййит учун дуо ва истиғфор айтиш.
  3. Унинг номидан садақа бериш.
  4. Қазо намозлари бор бўлса, тириклар тарафидан унинг фидяси тўлаб қўйилиши.
  5. Қазо рўзалари бор бўлса, тириклар тарафидан унинг фидяси тўлаб қўйилиши.
  6. Унинг номидан бадал ҳаж қилиш. Агар фарз ҳажини қилган бўлса, нафл ҳаж ибодати савобини бағишлаш
  7. Маййитнинг номидан қурбонлик қилиш.
  8. Қуръон тиловат қилиб, савобини маййитга бағишлаш

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, вафот этиб кетган инсонларнинг ортидан ҳар қандай яхши амалларнинг савобини бағишлаш мумкин.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

 махсус ислом таълим муассасаси

 катта ўқитувчиси С.Ибрагимова

Другие новости

MAXLUQOTLAR ALLOHGA OʻXSHAMAS
24.12.2024 2
Imom Abu Ja'far At-tahoviy o'zlarining "Aqiydatut Tahoviyya" nomli kitoblarida shunday keltiradilar: لا يُشْبِهُهُ الأنامُ Ya'ni, Alloh taologa hech narsa oʻxshamaydi.Yuqoridagi matnda kelgan أنام soʻzi 3 xil ma'noda ishlatiladi: 1.Har bir...
Подробнее
KITOB -MA'RIFAT CHIROG'I
23.12.2024 3
Dunyoni faqat ilm bilan zabt etish mumkinligi bugungi kunda hech kimga sir emas. Ilmni chuqur egallashning yo'li esa bitta – kitob o'qishdir. Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev mutolaa haqida fikr bildirib, jumladan,...
Подробнее
Kichik amalning ulkan ajri!
23.12.2024 3
Bir hadis sharhi🌸“Suygan narsalaringizdan ehson qilmaguningizgacha, sira yaxshilikka (jannatga) erisha olmaysizlar. Nimaniki ehson qilsangiz, albatta, Alloh uni biluvchidir”-, deya marhamat qilgan Alloh taologa cheksiz hamd-u sanolar bo’lsin.“Jonim izmida bo‘lgan Zotga...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry