14.10.2024
180

Эзгу ташаббусларнинг самимий эътирофи

Эзгу ташаббусларнинг самимий эътирофи

Жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференция бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур нуфузли анжуманга дунёнинг турли давлатларидан иштирок этувчи ислом оламининг етук уламоларининг мамлакатимизга ташрифи бошланди.  

Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Туркиянинг Истанбул шаҳридаги қўлёзмаларни ўрганишга ихтисослашган “Dorul maxtutot” маркази бош директори, доктор Маҳмуд Мисрий меҳмон бўлди.  

Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ахборот хизматига кўра, Маҳмуд Мисрий 1984 йилда Ҳалаб университетининг Тиббиёт факультетини, 2000 йилда эса Шариъат факультетини тамомлаган. 2002 йилда Илмлар тарихи бўйича докторлик даражасини олган.  

2002-2012 йилларда Ҳалабдаги Вақф кутубхонаси раҳбари, Ҳалаб университети Шариъат факультетида ўқитувчи бўлиб ишлаган.  

Ҳозирда Султон Муҳаммад Фотиҳ университети Ўқув кенгаши аъзоси, Истанбулдаги “Dorul maxtutot” маркази директори ҳисобланади.  

Маҳмуд Мисрий тиббиёт тарихи, қўлёзмалар таҳқиқи бўйича кўплаб китоблар ёзган. Бир қатор илмий нашрларнинг таҳрир ҳайъати аъзоси ҳисобланади. Унинг “Қўлёзмаларни тадқиқ қилишнинг назарий асослари” номли китоби ўзбек тилига таржима қилинган.  

Мулоқот давомида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров, проректорлари – Илёс Мирзиётов, Зоҳиджон Исломов, Зокиржон Рўзиев, докторант ва талабалар иштирок этди.  

Самимий ва дўстона кечган учрашувда мазкур Академия ректори Уйғун Ғафуров, академия проректори Зоҳиджон Исломов ислом илм-фани ва маданиятининг бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб беришда Ўзбекистон халқаро ислом академияси муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.  

Ўз навбатида, Маҳмуд Мисрий самимий қабул учун Академия раҳбариятига миннатдорлик билдириб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди. Ўзбекистон тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурадиган диёр эканини алоҳида эътироф этди. 

Учрашувда Маҳмуд Мисрий “Dorul maxtutot” маркази ҳақида маълумот берди.  

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро конференция ишига муваффақият тилади.  

– Мен Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилаётган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини“ мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун таклиф этилганимдан жуда мамнунман, – деди Маҳмуд Мисрий. – Зеро, бугунги мураккаб даврда исломнинг эзгу ва ҳаётбахш, тинчликпарвар ғояларини тарғиб этиш жуда муҳимдир.  

Глобаллашган ҳозирги даврда ислом динининг асл қадриятларини асраб-авайлаш, Мовароуннаҳр ўлкасидан етишиб чиққан буюк олимларнинг илмий асарлари ва соф башарий қарашларини кенг жамоатчилик, айниқса, ёшларга етказиш устувор масала экани қайд этилди.  

Ўз навбатида, академия ректори У.Ғафуров турли тала-тўплар, миллий, диний, ирқий низолар авж олаётган бир даврда ислом дини қадриятлари, унинг тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни диний бағрикенглик, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ислом динига ёт бўлган радикал қарашларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш ва бунда Ўзбекистон тажрибасини халқаро жамоатчилик эътиборига етказишда мазкур конференция муҳим ўрин тутишини эътироф этди.  

Учрашувда Академиянинг илмий фаолияти, мақсад ва вазифалари, яқин истиқболдаги режалари ҳамда Академия ҳузурида фаолият юритаётган марказлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.  

Мулоқот якунида меҳмонга “Манбалар хазинаси” бўлими фаолияти яқиндан таништирилди.  

Н.Усмонова, ЎзА

Другие новости

Murobaha savdosining zamonaviy ko‘rinishlari
10.11.2025 6
Murobaha savdosining zamonaviy ko‘rinishlariSavdo-sotiq va unga oid masalalar insoniyat tarixining ajralmas qismi bo’lib, bu sohaning taraqqiyoti turli davrlar va mamlakatlarda har xil shakllarda namoyon bo’lgan. Islom dini halol tijoratni rag‘batlantirib,...
Подробнее
Intercultural Communication in Language Teaching: Building Bridges Through Education
29.10.2025 11
AbstractIn the twenty-first century, language learning has become more than the acquisition of grammar, vocabulary, and pronunciation. It is also the study of how people think, interact, and live across...
Подробнее
E`TIQOD MASALALARI “SIROJUL MUSLIMIN” VA “ SABOTUL-OJIZIN” ASARLARI QIYOSIDA
23.10.2025 17
E`TIQOD MASALALARI “SIROJUL MUSLIMIN” VA “ SABOTUL-OJIZIN” ASARLARI QIYOSIDAHazrat Navoiy iymonning asoslari va aqiydaning birlamchi unsurlarini bayon qilgach, musulmon kishi e’tiqod qilishi lozim bo‘lgan yana bir qator aqiyda masalalari haqida...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2025 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry