17.10.2024
69

Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”

Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”

ЖамиятТанлаш

Рўйхатдан ўтинг

Чоп этиш

11:56 / 17.10.2024

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент ва Хива шаҳарларида ўтказилган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция унинг иштирокчиларида катта таассурот уйғотди. Бу жиҳатлар хориждан келган иштирокчиларнинг фикрларида ҳам ўзининг яққол ифодасини топмоқда.

Аҳмад Ол Қосимий, “HEDAYAH” зўравон экстремизмга қарши кураш бўйича халқаро маркази раиси ижрочи директори (Бирлашган Араб Амирликлари):

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига ушбу муҳим анжуманни ташкил этгани учун тузилмамиз номидан самимий миннатдорлигимни билдираман.

Анжуман доирасида Дин ишлари қўмитаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиб олдик. Сўнгги йилларда марказимиз ва Ўзбекистондаги диний соҳага оид илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланди.

Бугунги таҳликали даврда динни нотўғри талқин қилиш оқибатида кўплаб зиддиятлар содир бўлаётгани ачинарли, албатта. Шахсан мен бунинг сабабини илмсизликда ва динни тўғри англамасликда, деб биламан. Ёшларни бундай таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд ва уларнинг аввалида илм ва яна илм туради.  

Ўзбекистондек буюк алломаларга Ватан бўлган юртда бўлиб ўтган ушбу анжуман ислом маърифатини теранроқ англашга ёрдам беради. Шу маънода, ушбу конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин.

Н.Усмонова, ЎзА

Другие новости

Rahmati cheksiz bo‘lgan Zot!
07.01.2025 13
#Bir hadis sharxi🌸"Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda:Bir gʻazotdan musulmonlar zafar quchib qaytishar ekan, oʻlja va asirlarni qoʻlga kiritishgan edi. Asirlar ichida bir ayol tashvish ichra u yoqdan bu...
Подробнее
EVAZI JANNATDIR...
06.01.2025 13
Vatan – inson tug‘ilgan muqaddas zamin bo‘libgina qolmay, Vatan deganda, ota‑momolarimiz, avlod‑ajdodlarimiz o‘tgan, kindik qoni to‘kilgan ona yerni tushunamiz. Avlod‑ajdodlarini bilgan va qadrlagan inson uchun ular yashagan makon jonajon VATANdir....
Подробнее
Hidoyat va zalolat masalasi
04.01.2025 14
#AqidaAlloh o‘z fazli bilan kimni xohlasa to‘g‘ri yo‘lga soladi, kimni xohlasa ma’siyatdan asraydi va ofiyatda saqlaydi. O‘z adolati bilan kimni xoxlasa adashtiradi, kimni xohlasa yordamisiz qoldiradi va imtihon qiladi.Yaralmishlarning barchasi...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2025 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry