07.06.2022
372

ТАВҲИД ҲАҚИДА

 

Аллоҳ таолони ёлғиз деб билиб фақатгина унгагина ибодат қилиш, Аллоҳ буюрган нарсаларда собитқадамлик ила қайтарган нарсалардан қайтиш эътиқоднинг асли ҳисобланади. 

 Ақида илми ислом динининг асосини ташкил этади. У тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар Аллоҳ даргоҳида қабул бўлмайди. Ақида гўёки дарахтнинг танаси, бошқа илмлар унинг шохларидир. Бошқача қилиб айтганда, ақида илми иморатнинг пойдевори кабидир. Асос бўлмаса ёки у бўш бўлса, иморат қулаб тушганидек, ақида тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар қабул қилинмайди. 

Аллоҳ таоло дунё ва барча мавжудотларни Ўзигагина ибодат қилишлари учунгина яратди. Инсонларни тавҳидга чақириш учун У зот Пайғамбарларни  жўнатди. Қуръони Каримнинг ҳам кўп суралари тавҳид ақидаси ҳақидадир. У (Қуръон) ширкнинг шахсий ҳаётдаги ва жамиятдаги ёмонлигини баён қилади. Ширк – бу дунёдаги бўлган ҳалокатга ҳам ва охиратда бўладиган жаҳаннамдаги абадий азобга ҳам сабабчидир. Албатта, барча элчилар ўзларининг Аллоҳ томонидан маъмур бўлган инсонларга қиладиган даъватларини тавҳид билан бошладилар.

Аллоҳ таоло шундай деди:

وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنَا فَاعْبُدُونِ (۲۵) 

“(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар”, – деб ваҳий юборгандирмиз”. 

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи мукаррамада 13 йил инсонларни Аллоҳнинг тавҳидига ва Унга бирон нарсани шерик қилмасликка чақирдилар. Мана шу амр борасида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қуйидаги оятни нозил қилди:

قُلْ إِنَّمَا أَدْعُو رَبِّي وَلَا أُشْرِكُ بِهِ أَحَدًا (۲۰) 

“(Эй Муҳаммад) айтинг: “Мен ёлғиз Парвардигоримгагина дуо-илтижо қилурман ва У зотга бирон кимсани шерик қилмасман”. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига эргашганларни ёшликларидан бошлаб мана шу тавҳид билан тарбияладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг амакиларининг ўғли бўлмиш Абдуллоҳ ибн Аббосга шундай дедилар: 

إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلْ اللَّهَ وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ

 “Агар (бирон нарса) сўрамоқчи бўлсанг, фақат Аллоҳдангина сўрагин. Агар (бирон қийинчилик, ҳожатларингда) мадад сўрамоқчи бўлсанг, фақат Аллоҳдангина мадад сўрагин”. (Имом Термизийнинг Ибн Аббос разияллаҳу анҳудан  қилган ривоятлари. Ҳасан саҳиҳ ҳадис).

Тавҳид – бу ҳар бир мусулмоннинг ўзининг ҳаётида машғул бўладиган нарсаси. У ҳаётини тавҳид билан бошлаб ва ҳаётини мана шу тавҳид билан тугатади. Унинг бу ҳаётда бўлган мақсади мана шу тавҳидни ва унга бўлган даъватни барпо қилишдир. Чунки тавҳид эътиқоднинг асли бўлиб, мўминларни бирлаштиради ва мана шу калимаи тавҳидга  ҳаммаларини жамлайди.

Қачонки тавҳид инсоннинг шахсий ҳаётида ёки жамиятда намоён бўлар экан, ана ўшанда у ҳақиқий самарасини беради. Унинг фойдаларига келсак, инсонларни Аллоҳдан ўзгаларга бўлган ибодат ва бўйсунишлардан халос қилишдир. Махлуқот бирон нарсани йўқ нарсадан яратишга қодир эмас, балки уларнинг ўзлари яратилгандирлар. Улар бирон кимсага на зарар ва на фойда етказа олмаслар. Улар на ҳаёт беришга ва на ўликларни тирилтиришга қодир эмаслар. Шундай экан, тавҳид инсонларни бошқа махлуқотларга бўлган ибодатлардан қутқариб, уни фақат яратган Зот бўлмиш Роббиси Аллоҳга ибодат  қилишга йўллайди. Тавҳид инсон ақлини ҳар хил залолат ва қоронғуликлардан, киши ақлини Аллоҳдан ўзгаларга итоат қилиш, ўзини паст тутиш ва уларга бўйин эгишдан халос қилади. У инсоннинг ҳаётини ҳокимларнинг, фолбинларнинг ва ўзларининг илоҳий кучга эгаликларни даъво қилган барча кимсаларнинг зўравонлигига қарши қўяди. Шунинг учун ҳам жоҳилият пайтида ширк ва зулм эгалари Пайғамбарлар даъватига қаттиқ қаршилик қилишди ва айниқса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватига кучли акс таъсир кўрсатишди, чунки улар “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасининг маъносини жуда ҳам яхши тушунар эдилар ва бу калима инсонларни оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳ таолодан ўзгага ибодат қилмайдиган мўминларнинг даражаларини кўтаришга бўлган даъват эканлигини билишар эди. 

Тавҳид – бу инсонлар осойишталигининг негизидир. Чунки у қалбларни тинчлик ва қаноат билан тўлдиради. У фақат Аллоҳдангина (ғойибдаю очиқликда) қўрқади, тавҳид қалбдаги ризқ, нафс ва оиладан ажралиб қолиш ҳавфини, кишилар, жин, ўлим ва бошқа нарсалар хавотирини тўсади.  Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилган мўмин кимса Аллоҳдан ўзгадан қўрқмайди ва шунинг учун ҳам бошқа (иймонсиз бўлган) кимсалар қўрқув ва даҳшатда бўлсалар, унинг қалби сокин ҳолда бўлади. 

"Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3-курс талабаси Умарова Эъзоза

Другие новости

Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”
17.10.2024 39
Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”ЖамиятТанлашРўйхатдан ўтингЧоп этиш11:56 / 17.10.2024Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент ва Хива шаҳарларида ўтказилган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини”...
Подробнее
ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ
15.10.2024 42
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш бўй кўрсатади. Мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг тумуш ободлиги осойишталик туфайлидир.Шу нуқтаи назардан айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан...
Подробнее
Ислом – маърифат, тинчлик, эзгулик дини Жамият
14.10.2024 41
Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Ислом динининг пок ва маърифатга йўғрилган, тинчликпарвар ғояларини кенг тарғиб...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry