01.12.2022
245

Насаби онасига нисбат берилган Зуннун алайҳиссалом ҳақида эшитганмисиз?


Юнус сураси Усмоний мусҳафда тартиб бўйича 10 сура бўлиб, 11- порада жойлашган. Исро сурасидан кейин нозил бўлган. “Алиф.Лам.Ро” ҳарфи муқоттоатлари билан бошланувчи беш сурадан бири. Машҳур ривоятга кўра Юнус сураси маккий сура бўлиб, 109 оятдан иборат. Ушбу сурада пайғамбар Юнус алайҳиссалом ва қавмлари ҳақида ҳикоя қилгани сабабли ҳам шу ном билан аталган. Юнус сурасидан ташқари, Нисо, Анбиё, Соффат, Қалам сураларида ҳам Юнус алайҳиссаломнинг зикри келган. Юнус алайҳиссалом Бани Исроилнинг набийларидан бўлиб, исмлари Юнус ибн Матто бўлган. Матто у кишининг оналарининг исми. Пайғамбарлар орасида фақатгина иккиталарининг нисбати оналарига берилган. Улар Юнус ибн матто ва Ийсо ибн Марям алайҳимассаломлардир.
Юнус сураси катта суралардан биридир. Унда кўплаб мавзулар жамланган. Жумладан, унда
мушрикларнинг Қуръонни ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни инкор қилиб, улардан юз ўгирилишлари,
Аллоҳ таолонинг тавҳидига далиллар, Унинг борлиқдаги мўъжизалари,
қиёмат яқинлашганда ер ва унинг аҳлининг мисоли, Охират ҳақида тафаккур қилишнинг зарурлиги,
мўминларнинг Аллоҳ таолони кўриш билан мукофатланишлари, кофирлар эса қилган ишлари сабабли жазоланишлари,
ширк ва янглиш ақидаларнинг ботил экани,
Қуръон ҳидоят ва мўъжизавий китобдир, у ўзидан аввалги китобларни тасдиқловчи экани ҳамда Қуръон Аллоҳ таолонинг ҳақ каломи, мўминларга ҳидоят ва раҳмат экани ҳақида
Аллоҳ таолонинг валийлари, валийлик тақво ва солиҳ амал билан бўлиши ва уларга дунё ва охиратдаги энг афзал ҳаёт хушхабари,
Нуҳ, Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломлар қиссаси,
Фиръавн қавмининг хасрати, сеҳргарларнинг ҳидояти ҳақида сўз боради.
Юнус алайҳиссалом ва қавмларининг қиссаси. Аллоҳ таоло Ўзининг суннатига мувофиқ залолат ботқоғига ботган, яккаю ягона Илоҳни қўйиб, на фойда ва на зарар бераолмайдиган бут₋санамларни ўзларига маъбуд қилиб олган Мусул шаҳри яқинидаги Найнаво қишлоғи қавмига ҳақни етказиш ва уларни ибодатга ҳақли бўлган ягона Аллоҳга бандалик қилишларига чақириши учун пайғамбарини юборди. Бу қавм учун пайғамбар этиб танланган киши Юнус ибн Матто алайҳиссалом эди.
“Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги Набийларга ваҳий юборганимиздек ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонларга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик”(Нисо:163)
Юнус алайҳиссалом қавмларини Аллоҳга иймон келтиришга, гуноҳ ишларни тарк қилишга даъват қилдилар. Бироқ, улар ҳақдан юз ўгириб, фисқу фасод ишларида давом этдилар. Қавмнинг саркашлигидан чарчаган Юнус алайҳиссалом уларни бари бир ҳидоятга келмайди, деб ғазабланган ҳолда шаҳарни ташлаб чиқиб кетдилар.
“Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмайди, деб гумон қилди”. (Анбиё:87).
Ваҳоланки, у зот ҳам бошқа пайғамбарлар каби қавмнинг зулмига, бебошлигига сабр қилиши, то Аллоҳнинг амри келмагунича даъватда бардавом бўлишлари керак эди.
“Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳиби сингари бўлма”. (Қалам:48).
Юнус алайҳиссалом юра юра бир соҳил олдига келдилар ва йўлга чиқай деб турган кемага миниб, улар билан жўнаб кетдилар. Денгиз ўртасига етганда довул кўтарилиб, кемани ҳар томонга чайқатиб, ағдариб юборай дер эди. Кемадагилар қўрқувда. Улар орамизда бир гуноҳкор бор, уни қурбонлик учун денгизга ташласак бу балодан қутуламиз ва буни ҳал қилиш учун қуръа ташлаймиз, деган маслаҳатга келишди. Уч бор ташланган қуръа уч сафар ҳам Юнус алайҳиссаломга чиқди. Аллоҳнинг амри ила улкан бир кит келиб денгизга ташланган Юнус алайҳиссаломни ютиб юборди ва ҳазм қилмасдан қорнида сақлаб юрди. Туннниг зулмати, денгиз зулмати, балиқ зулмати ичра қолган зот Аллоҳга ёлвориб дуо қилди.
“Зулматларда туриб, Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.” (Анбиё:87)

Аллоҳ таоло бандасининг дуосини ижобат қилди ва балиққа буюрди ва у Юнус алайҳиссаломни озор етказмасдан қуруқликка чиқариб ташлайди. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ балиқ ичида оқ ем бўлиб, ҳолдан тойган ва ҳушини йўқотган бандасига қуёш тиғи ва очликдан сақланиш учун устиларига ошқовоқни ўстириб қўйди.
“Агар уни Роббисининг неъмати топмаганда, очиқ саҳро жойга, мазамматга қолган ҳолда ташланган бўларди. Бас, уни Роббиси танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди”. (Қалам:49,50)
Қавм эса ўзларига юборилган пайҳамбар уларни ташлаб кетганидан сўнг устиларига бир бало келиб қолишидан ташвишга тушдилар. Барчалари тақводорларча қийиниб, тоғли жойга чиқиб, қирқ кун овозларини кўтариб, ғамга ботган ҳолда гуноҳларига тавба қилар эдилар. Дуоларни ижобат ва тавбаларни қабул қилувчи Зот уларнинг тавбасини қабул қилди ва қаттиқ азобдан омонлик берди.
“Қани энди бирон қишлоқ иймон келтирганда унга иймони манфаат берса эди. Фақат Юнус қавми иймон келтирганларида улардан ҳаёти дунёдаги хорлик азобини кушойиш қилдик ва уларни маълум вақтгача фойдалантирдик”. (Юнус:98)
Юнус алайҳиссалом уларнинг олдига қайтиб, уларни яна иймонга чақирдилар ва Аллоҳ таоло ҳаммаларини ҳидоятга бошлади.

Хадичиа Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси 
Моҳира Нигматова

Другие новости

Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”
17.10.2024 30
Аҳмад Ол Қосимий: “Юртингизда бўлиб ўтган конференцияни эзгулик анжумани, деб аташ мумкин”ЖамиятТанлашРўйхатдан ўтингЧоп этиш11:56 / 17.10.2024Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент ва Хива шаҳарларида ўтказилган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини”...
Подробнее
ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ
15.10.2024 33
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш бўй кўрсатади. Мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг тумуш ободлиги осойишталик туфайлидир.Шу нуқтаи назардан айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан...
Подробнее
Ислом – маърифат, тинчлик, эзгулик дини Жамият
14.10.2024 33
Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик” дини мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади. Ислом динининг пок ва маърифатга йўғрилган, тинчликпарвар ғояларини кенг тарғиб...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2024 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry